Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидхонов Маъмуржон Муҳаммедович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида ишораларнинг вербаллашуви ва матний хусусиятлари”. 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган  рақам: B2021.3. DSc/Fil327.
Илмий раҳбар: Муминов Сидикжон Мирсобирович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор; Усмонова Хуриниса Шараповна, филология фанлари доктори, профессор; Ҳакимова Муҳайё Каримовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ЎзФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  ўзбеклар алоқа-аралашувида ишлатилувчи новербал воситаларнинг лисоний ифодасини, вербаллашув жараёнини, матн таркибида қўлланишини аниқлаш, ишора феълларининг лексик-семантик гуруҳ сифатидаги мақомини асослаш,  семантик,   структур ва услубий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 адресант томонидан узатилаётган ахборотнинг адресатга тўла ва мукаммал етиб боришида маъно ифодаловчи овознинг сифатий ўзгаришларининг  аҳамияти беқиёс экани асосланган;
ўзбек мулоқоти нафақат нутқий йўл билан, балки нонутқий воситалар билан ҳам ифодаланиши, алоқа-аралашув жараёнида паралингвистик воситалар ҳам аҳамиятли экани - коммуникацияда овоз сифати билан боғлиқ фонацион, киши юз ўзгаришлари асосидаги мимик, инсон органларининг маъно ифодаловчи ҳаракатларини ўз ичига олган кинетик новербал воситаларнинг вербал ифодаланиши лисоний жиҳатдан очиб берилган, уларнинг мос равишда тил бирликлари билан берилиши асосланган;
нутқий алоқа-аралашув жараёнида пропозиционал ва прагматик компонентларнинг барчаси вербаллашмаслиги, балки вербал ифодалар билан коммуникатив ва семантик жиҳатдан чамбарчас боғлиқ бўлиши, бу жиҳатдан алоқа-аралашув жараёнининг шаклланишида ва рўёбга чиқишида, адресант ва адресатнинг фикр алмашинувида “сукут” (жим туриш, гапирмаслик) ҳам новербал восита сифатида иштирок этиши, сукут ҳолатининг коммуникатив акт доирасидаги инкор, розилик, қўрқинч, ҳаяжон, хижолат бўлиш, ҳурматсизлик, чарчаганлик, тушунмаслик, билмаслик ва бошқа констекстуал маънолари аниқланиб, бадиий матн асосида исботланган; 
ўзбек тилида новербал воситаларнинг лисоний ифодаси бўлмиш ишора (имо-ишора) феълларининг феъл лексик-семантик гуруҳи сифатида мақоми белгиланиб, номинатив, структур ва семантик жиҳатдан асосланган ҳамда матнда ишлатилиш қонуниятлари далилланган; 
ўзбеклар алоқа-аралашувида ишлатиладиган имо-ишоралар, фонацион-просодик новербал воситаларнинг (пауза, оҳанг, ритм, тон, урғу кабилар) нутқий коммуникациядаги аҳамияти ва бадиий матндаги лисоний ифодаланиши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбеклар алоқа-аралашувида ишлатилувчи новербал воситаларнинг лисоний ифодасини аниқлаш, вербаллашув жараёнини ва матний хусусиятларини текшириш  бўйича олинган натижалар асосида:  
адресант томонидан узатилаётган ахборотнинг адресатга тўла ва мукаммал етиб боришида маъно ифодаловчи овознинг сифатий ўзгаришларининг  аҳамияти хусусидаги хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришда таъсирчанликни ошириш, узатилаётган ахборотнинг тингловчига тўлақонли ва самарали етиб боришини таъминлашда ЎзР ОМ ҳузуридаги жамоат фондининг 47-13/164 рақамли “Ёшлар тўғрисидаги давлат сиёсатининг амалга оширилиши, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш чора-тадбирлари, ёшлар орасида китоб ўқиш маданиятини шакллантириш ва аҳоли кенг қатламлари ўртасида тарғиб этиш борасида материаллар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2022 йил 27 октябрдага  04/5-10/66-сон маълумотномаси). Натижада нотиқлар нутқининг самарадорлиги ортган  ва тарғибот ишлари муваффақиятли амалга оширилган;
ўзбек тилида новербал воситаларнинг лисоний ифодаси бўлмиш ишора (имо-ишора) феълларининг феъл лексик-семантик гуруҳи сифатида мақоми белгиланиб, номинатив, структур ва семантик жиҳатдан асосланган ҳамда матнда ишлатилиш қонуниятларига оид натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг Андижон вилояти бўлимида нотиқ ҳамда маърузачилар унумли фойдаланганлар (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 19 августдаги 02/02/1276-сон далолатномаси). Натижада нутқий ахборотга ёрдамчи сифатида имо-ишоралардан фойдаланиш таъсирчанликни оширган ва табиийликни ифода этган;
ўзбеклар алоқа-аралашувида ишлатиладиган имо-ишоралар, фонацион-просодик новербал воситаларнинг (пауза, оҳанг, ритм, тон, урғу кабилар) нутқий коммуникациядаги аҳамияти ва бадиий матндаги лисоний ифодаланиши ҳақидаги илмий қарашлари ва хулосаларидан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънаният” эшиттиришларининг сценарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпания “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2022 йил 23 июндаги 04-36-986-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган, видео ва аудиоахборотларнинг таъсирчанлик даражаси ортган;
нутқий алоқа-аралашув жараёнида пропозиционал ва прагматик компонентларнинг барчаси вербаллашмаслиги, балки вербал ифодалар билан коммуникатив ва семантик жиҳатдан чамбарчас боғлиқ бўлиши, бу жиҳатдан алоқа-аралашув жараёнининг шаклланишида ва рўёбга чиқишида, адресант ва адресатнинг фикр алмашинувида “сукут” (жим туриш, гапирмаслик) ҳам новербал восита сифатида иштирок этиши,  сукут ҳолатининг коммуникатив акт доирасидаги инкор, розилик, қўрқинч, ҳаяжон, хижолат бўлиш, ҳурматсизлик, чарчаганлик, тушунмаслик, билмаслик ва бошқа  констекстуал маънолари каби масалалар, шунингдек, саҳнада ўзини тутиш маданияти бўйича илмий-назарий хулосалардан Андижон вилояти телерадиокомпаниясининг кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Андижон вилояти телерадикомпаниясининг 2022 йил 9 сентябрдаги 01-24/188-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувлар мазмунан бойиб, телетомошабинларда паралингвистик маданиятнинг шаклланишига туртки бўлган;
кишилар ўртасидаги мулоқот маданиятига риоя қилиш, адаб (этикет) қоидалари, анъаналар, урф-одатлар асосида ёндашув маънавий бегоналашувнинг олдини олишини эътиборга олиб, тадқиқот материаллари ва натижаларидан Андижон давлат университетида бажарилган ОТ-Ф-1-17-сон “Маънавий бегоналашувнинг олдини олишда шахс фаоллигини оширишни ижтимоий-педагогик тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган Андижон давлат университети маъмуриятининг 2022 йил 6 октябрдаги 39-04-2519-сон маълумотномаси). Натижада инсонлар ўртасида самарали мулоқот ташкил этилган ва маънавий бегоналашувнинг олди олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish