Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахриддинов Шарофиддиннинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларида активларни самарали бошқариш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2430.
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, DSc.9/31.08.2022.I.151.01.
Расмий оппонентлар: Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нормухамедов Сардор Рифатович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда тижорат банклари активларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банк активлари кўламини кенгайтиришда банк капитали миқдорини босқичма-босқич ошириш ва бунда ҳозир амалдаги капиталини бир йилда 100 фоизга, иккинчи йилда 175 фоизга ва учинчи йилда 300 фоизга етказиш таклиф этилган;
тижорат банкларида кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун лойиҳаларни “калити билан” тайёрлаб берадиган “Лойиҳавий молиялаштириш” бўлинмасини ташкил қилиш ҳамда банк амалиётидаги энг яхши намуналардан келиб чиқиб, иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун тайёр бизнес лойиҳани мижозга сотиш таклиф этилган;
банк активлари таркибида хорижий валютанинг (долларлашув) улушини камайтириш мақсадида хорижий валютада 6 фоиз ва ундан паст фоиз ставкаларида ажратилган кредитларнинг рисклилик даражасини 100 фоиз, 6-8 фоиз ставкаларига 150 фоиз ва 8 ва ундан юқори фоиз ставкаларига 200 фоиз этиб белгилаш таклиф этилган;
банкларда кредитлашни ўсиш суръатларини барқарор сақлаб қолиш ва муаммоли активлар рискини камайтириш мақсадида молиялаштирилаётган лойиҳаларда ташаббускорларнинг камида 30 фоиз ўз маблағи билан иштирок этиши таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари активларини бошқариш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
банк активлари кўламини кенгайтиришда банкларнинг капитали миқдорини босқичма-босқич: бунда ҳозир амалдаги капиталини бир йилда 100 фоизга, икки йилда 175 фоизга ва учинчи йилда 300 фоизга ошириб бориш таклифи АТ “Алоқабанк”нинг ўрта муддатли стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Алоқабанк” АТнинг 2022 йил 7 ноябрдаги 19-09/4524-сон маълумотномаси). Натижада, 2021 йил 17 декабрдаги АТ “Алоқабанк” Акциядорларининг умумий йиғилиш қарорига мувофиқ, тақсимланмаган соф фойдасида тўрган ва акциядорларга тўланиши лозим бўлган 355,3 млрд.сўмни банкнинг захира капиталини оширишга, шундан 40,4 млрд.сўмни стандарт активлар бўйича захира фондига ва 314,9 млрд. сўм банкнинг захира капиталини оширишга йўналтирилган, бунинг натижасида 2021 йил якунлари бўйича банк капиталининг 355,3 млрд.сўмини ёки 21,2 фоиз қисмини ушбу маблағлар шакллантириш ва тижорат банклари учун белгиланган нормативларни бажарилишига ҳамда 2022 йил давомида қўшимча 3 743,8 млрд. сўмлик кредитларнинг ажратиш ҳисобига 658,7 млрд. сўм фоизли даромад олинишига эришилган;
тижорат банкларида кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун лойиҳаларни “калити билан” тайёрлаб берадиган “Лойиҳавий молиялаштириш” бўлинмасини ташкил қилиш ҳамда банк амалиётидаги энг яхши намуналардан келиб чиқиб, иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун тайёр бизнес лойиҳани мижозга сотиш таклифи АТ “Алоқабанк” ва АЖ “Асакабанк”ларнинг инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Алоқабанк” АТнинг 2022 йил 7 ноябрдаги 19-09/4524-сон ва “Асакабанк” АЖнинг 2022 йил 13 октябрдаги 19-01/6096-сон ва маълумотномалари). Натижада, 2022 йил апрель ойидан бошлаб АТ “Алоқабанк” ушбу мақсадлар учун 25,0 млрд.сўм маблағ йўналтирган, шу қисқа вақт ичида 5,0 млрд.сўм миқдорида даромад олинишига эришилган; 
банк активлари таркибида хорижий валютадаги активлар (долларлашув) улушини камайтиришда хорижий валютада 6 фоиз ва ундан паст фоиз ставкаларида ажратилган кредитларнинг таваккалчилик даражасини 100 фоиз, 6-8 фоиз ставкаларига 150 фоиз ва 8 ва ундан юқори фоиз ставкаларига 200 фоиз этиб белгилаш таклифи АТ “Алоқабанк”нинг 2022 йил учун кредит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (“Алоқабанк” АТнинг 2022 йил 7 ноябрдаги 19-09/4524-сон маълумотномаси). Натижада, 2022 йил 1 октябрь ҳолатига АТ «Алоқабанк»нинг кредит портфелида хорижий валютада берилган кредитлар қолдиғи 2021 йилга нисбатан 0,8 фоизга камайтирилган;
банклар томонидан кредитлаш ўсиш суръатларини таъминлаш ва муаммоли активлар рискини камайтиришда лойиҳаларни молиялаштиришда ташаббускорларнинг камида 30 фоиз ўз маблағи билан иштирок этиши таклифи АТ “Алоқабанк” ва АЖ “Асакабанк” ларнинг 2022 йил учун кредит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (“Алоқабанк” АТнинг 2022 йил 7 ноябрдаги 19-09/4524-сон ва “Асакабанк” АЖнинг 2022 йил 13 октябрдаги 19-01/6096-сон ва маълумотномалари). Натижада, 2022 йилнинг 9 ойи давомида 3743,8 млрд. сўмлик лойиҳалар молиялаштирилган. Ушбу таклифни амалиётга қўллаш ҳисобига сифатли активларни шакллантириш, банкнинг даромадлилиги ҳамда ликвидлилик кўрсаткичларини бажарилишига олиб келди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish