Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахимова Саида Ахмаджановнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўзбекистонда инвестиция жараёнларини макроиқтисодий тартибга солишни такомиллаштириш», 08.00.02 – «Макроиқтисодиёт» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.DSc/Iqt216.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ахмедов  Дурбек  Қудратуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, DSc.14/30.12.2019.I.84.01.
Расмий оппонентлар: Мустафақулов Шерзод Игамбердиевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қодиров Абдурашид Мажидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда инвестиция жараёнларини макроиқтисодий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича илмий-услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида бўлган йирик инвестиция лойиҳаси учун инвестиция ҳажми, ижара муддати давомида ер солиғи суммасига нисбатан қўлланиладиган, Солиқ кодексига мувофиқ белгиланадиган ставкага нисбатан оширувчи коэффициент миқдори, жами маҳсулотлар таркибида экспорт қилинадиган маҳсулотлар улуши, юқори технологияли маҳсулотларнинг умумий маҳсулотларига нисбатан улуши, иш билан таъминланадиган фуқароларнинг ўртача йиллик сони каби мезонлар асосида энг яхши таклифни танлаб олиш ва ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ижарага ер участкаси бериш бўйича таклифлар асосланган;
ҳудудда минерал хом ашё ресурслари мавжудлигини ҳисобга олиб, “Ангрен” эркин иқтисодий зонасида йиллик лойиҳа қуввати 1,9 млн.кв.м бўлган сирланган чинни тош буюмлар ва керамик плиталар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича таклиф ишлаб чиқилган;
давлат бошқарув органлари, хусусан 11 та вазирлик ва 6 та давлат қўмитаси марказий аппаратлари таркибида халқаро рейтинглар ҳамда алоҳида индикаторлар бўйича мамлакат ўрнини яхшилашга масъул бўлган бўлим ва бошқармалар тузиш амалиётини жорий этиш бўйича таклифлар асосланган;
Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинадиган инвестицияларнинг ўзлаштириш ҳажмини 2022-2030 йиллардаги ЯИМни ўзгариши, асосий ишлаб чиқариш фондлари ва иш билан банд бўлганлар кўрсаткичлари орқали иқтисодиётга жалб қилинадиган инвестицияларнинг кўп омилли прогнози ишлаб чиқилган;
ер участкаларидан инвестиция ресурси сифатида фойдаланишнинг ҳуқуқий асосини жорий этиш, хусусан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни, бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида акс эттириш бўйича таклифлар асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда инвестиция жараёнларини макроиқтисодий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида бўлган йирик инвестиция лойиҳаси учун инвестиция ҳажми, ижара муддати давомида ер солиғи суммасига нисбатан қўлланиладиган, Солиқ кодексига мувофиқ белгиланадиган ставкага нисбатан оширувчи коэффициент миқдори, жами маҳсулотлар таркибида экспорт қилинадиган маҳсулотлар улуши, юқори технологияли маҳсулотларнинг умумий маҳсулотларига нисбатан улуши, иш билан таъминланадиган фуқароларнинг ўртача йиллик сони каби мезонлар асосида энг яхши таклифни танлаб олиш ва ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ижарага ер участкаси бериш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 10 январдаги 05/23-01/3 сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5073-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сон қарорларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ҳудудда минерал хом ашё ресурслари мавжудлигини ҳисобга олиб, “Ангрен” эркин иқтисодий зонасида йиллик лойиҳа қуввати 1,9 млн. кв м бўлган сирланган чинни тош буюмлар ва керамик плиталар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича таклифлар Ангрен эркин иқтисодий зонасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 10 январдаги 05/23-01/3-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар натижасида Хитойнинг Gulf Cable Trading Company компанияси ўзбекистонлик шериклари билан биргаликда National Ceramics қўшма корхонаси ташкил этилди ва умумий қиймати 21,1 млн доллар бўлган лойиҳа ишлаб чиқилиб, ушбу маблағнинг 20,9 млн доллари тўғридан-тўғри инвестиция ташкил этган;
давлат бошқарув органлари, хусусан 11 та вазирлик ва 6 та давлат қўмитаси марказий аппаратлари таркибида халқаро рейтинглар ҳамда алоҳида индикаторлар бўйича мамлакат ўрнини яхшилашга масъул бўлган бўлим ва бошқармалар тузиш амалиётини жорий этиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 10 январдаги 05/23-01/3-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида” 2020 йил 2 июндаги ПФ-6003-сон Фармонининг 1-иловасини шакллантиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинадиган инвестицияларнинг ўзлаштириш ҳажмини 2022-2030 йиллардаги ЯИМни ўзгариши, асосий ишлаб чиқариш фондлари ва иш билан банд бўлганлар кўрсаткичлари орқали иқтисодиётга жалб қилинадиган инвестицияларнинг кўп омилли прогнози ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 10 январдаги 05/23-01/3-сон маълумотномаси). Натижалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сон Қарорини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда инвестиция жараёнларини макроиқтисодий тартибга солишни такомиллаштириш юзасидан олинган хулосалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий қўмитаси томонидан қонун ижодкорлигида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 28 январдаги 04/1-86-сон маълумотномаси). Натижалар инвесторларнинг ер участкаларига нисбатан ҳамда бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини инвестиция ресурслари жумласига киритишни қонунчилик ҳужжатларида акс эттиришга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 25 декабрда қабул қилинган “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish