Атакулов Динислом Ермаганбет ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзандаги жараёнларни баҳолашда ГАТ технологиялар”, 05.09.07 – “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2155
Илмий раҳбарларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Арифжанов Айбек Мухамеджанович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Файзиев Хамитхон, техника фанлари бўйича фалсафа доктори Жулиев Мухиддин Комилович.
Етакчи ташкилот - Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Дарёларнинг тоғ олди қисмида ГАТ технологияларидан фойдаланиб эрозион ва аккумуляцион жараёнларни баҳолаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
назарий ва амалий тадқиқотлар таҳлили асосида дарёнинг тоғ олди қисмида ўзан морфометрик параметрларини ўзгаришини баҳолаш усули оқимнинг энергетик ҳолатини инобатга олиб ГАТ технологиялари асосида ишлаб чиқилган;
дарёнинг тоғ олди қисмида ўзандаги эрозион ва аккумуляцион жараёнларни гидравлик, геодезик ва гидрологик тадқиқотларни инобатга олиб, ГАТ технологиялари асосида маълумотлар базаси ва ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
дарёнинг тоғ олди қисми учун ўзандаги жараёнларни баҳолашда масофадан объектларни ўрганиш технологиялари ва ArcMap дастуридан фойдаланиш имкониятлари асосланган;
ўзан кесимининг мустаҳкамлик шартлари асосида морфометрик параметрларни аниқлашда ГАТ технологияларидан фойдаланиш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дарёларнинг тоғ олди қисмида ГАТ технологияларидан фойдаланиб эрозион ва аккумуляцион жараёнларни баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
Сох сой ўзанидаги эрозион ва аккумуляцион жараёнларни инновацион технологиялардан ГАТ асосида баҳолаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Сирдарё Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли “Сўх-Оқтепа” ирригация тизими бошқармасига жорий этишга тавсия этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 1 февралдаги NK64532136-сон маълумотномаси). Натижада Сўх-Оқтепа ирригация тизимига қарашли Сох сой ўзанида морфометрик параметрларнинг ўзгариши асосида ўзандаги эрозион ва аккумуляцион жараёнларни аниқлаш имконияти яратилган;
Сох сой ўзанидаги деформацион жараёнларни баҳолаш учун маълумотлар базаси ишлаб чиқилган ва Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Сирдарё Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли “Сўх-Оқтепа” ирригация тизими бошқармасига жорий этишга тавсия этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 1 февралдаги NK64532136-сон маълумотномаси). Натижада дарё ўзани шаклланишини тезкор аниқлашнинг масофадан баҳолаш имконияти яратилган;
Чирчиқ дарёси ўзанидаги эрозион ва аккумуляцион жараёнларни инновацион технологиялардан ГАТ асосида баҳолаш усули “БВО Сирдарё” ташкилотига қарашли “Юқори Чирчиқ сув иншоотлари бошқармаси” га жорий этишга тавсия этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 1 февралдаги NK64532136-сон маълумотномаси). Натижада Чирчиқ дарёси ўзани морфометрик параметрларини ва ўзандаги деформацион жараёнларни ГАТ асосида баҳолаш имконияти яратилган.