Кошеков Рашит Мажитовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланишнинг ташкилий-технологик асосларини ишлаб чиқиш», 06.01.02–Мелиорация ва суғорма дехқончилик (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSc/Т199.
Илмий маслаҳатчи: Рамазанов Обиджон Рамазанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Курбанбаев Ережеп, техника фанлари доктори, профессор; Безбородов Герман Александрович, техника фанлари доктори, профессор; Мурадов Рустам Анварович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “UzGIP” МЧЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикасининг суғориладиган деҳқончилик минтақасида сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланишнинг ташкилий-технологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сувдан фойдаланиш режасини ишлаб чиқиш усули cуғориладиган ерларнинг сув билан таъминланиш даражаси орқали такомиллаштирилган;
донли-бошоқли ўсимликларни жадал етиштиришнинг сув тежамкор технологияси ерларни лазер усулида текислаш орқали такомиллаштирилган;
сув истъемолчилари уюшмасини гидрографик бошқариш усули шартномавий муносабатлар орқали такомиллаштирилган;
сув танқислиги шароитида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш коллектор-дренаж тизимининг гидравлик параметрларини ўзгартириш натижасида асосланган;
шўрланган майдонларнинг шўрини ювиш технологиялари ер участкаларини майда чекларга бўлиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суғориладиган дехқончилик минтақасида сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланишнинг ташкилий-технологик асосларини ишлаб чиқиш асосида:
сув заҳираларининг гидрографик тамойили асосида бошқариш ва ҳудуднинг сув билан таъминланганлигини инобатга олган ҳолда сувдан фойдаланиш режасининг такомиллашган усули Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қуйи-Амударё ирригация тизими ҳавза бошқармасига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 23 январдаги 04/29-86-сон маълумотномаси). Натижада сув истеъмолчилари уюшмаларида мавжуд сув заҳираларидан сувдан фойдаланиш режасининг такомиллашган усулини қўллаш ҳудуднинг сув билан таъминланганлик даражасини 10% га ошириш имкони яратилган;
донли-бошоқли ўсимликларни жадал етиштиришнинг сув тежамкор агротехнологик ва агромелиоратив такомиллашган усуллари Қишлок ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қуйи-Амударё ирригация тизими ҳавза бошқармасига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 23 январдаги 04/29-86–сон маълумотномаси). Натижада чекланган сув тақсимоти шароитида унинг маҳсулдорлигини оширадиган донли-бошоқли ўсимликларни жадал етиштиришнинг сув тежамкор технологиясини қўллаш уларнинг етиштириш ҳосилдорлигини 10% га ошириш имкони яратилган;
ҳар йили жорий шўр ювиш тартиби ва технологияси Қишлок ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қуйи-амударё ирригация тизими ҳавза бошқармасига жорий этилган (Қишлок ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 23 январдаги 04/29-86-сон маълумотномаси). Натижада сув танқислигида шўрланган тупроқларда шўр ювишнинг тартиби ва такомиллашган технологиясини қўллаш ҳудуддаги ерларнинг мелиоратив ҳолатининг яхшиланишига имкон яратган;
сув танқислиги шароитида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш усуллари Қишлок ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қуйи-Амударё ирригация тизими ҳавза бошқармасига жорий этилган (Қишлок ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 23 январдаги 04/29-86-сон маълумотномаси). Натижада коллектор-дренаж тизимларининг гидравлик параметрларини ўзгартириш орқали ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш имконини яратган.