Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Дилрабо Хидирбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдураҳмон Жомийнинг “Субҳат ул-аброр” ва Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонларининг қиёсий таҳлили”, 10.00.05–Осиё ва Африка халқлари адабиёти (тожик адабиёти) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Fil1340.
Илмий раҳбар: Муҳиддинов Муслиҳиддин Қутбиддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Юсупова Дилнавоз, филология фанлари доктори, профессор; Нуров Нурали, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Субҳат ул-аброр” ва “Ҳайрат ул-аброр” достонларини қиёсий таҳлил қилиш орқали мазкур асарларда талқин қилинган аброрлик маслагини очиб бериш, достонларнинг бадиий олами ҳамда муаллифларнинг поэтик маҳорати ва услубий ўзига хосликларини аниқлаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Субҳат ул-аброр” достонининг вазн, шакл, мавзу каби жанр хусусиятлари, ирфоний-дидактик достонлардан фарқ қилувчи қирқ иқддан иборатлиги, рамали мусаддаси махбуни мақсурда ёзилганлиги, муножотлар мавжудлиги каби ўзига хосликлари ҳамда ирфоний адабиётлардаги аброрлар концепцияси очиб берилган;
“Субҳат ул-аброр” ва “Ҳайрат ул-аброр”нинг аброрлар, муқаддималари, басмала бобининг борлиги каби муштарак хусусиятлари, Навоий ва Жомий ижодий оламидаги ўзаро адабий таъсирланиш масаласи асосланган;
Жомий ва Навоий асарларининг номланишида аброр истилоҳи шунчаки қўлланилмагани, ушбу тоифадаги инсонларнинг дунёқараши яхлит тарзда, ҳар тарафлама гавдалантирилгани исботланган;
достоннинг композиция, ифода, тасвир ва услуб ранг-баранглиги каби бадиий-эстетик хусусиятлари асосланиб, достон композициясидаги ҳикоятлар, муқаддима боблар, асосий боблар, хулоса бобларнинг аҳамияти далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдураҳмон Жомийнинг “Субҳат ул-аброр” ва Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонларини қиёсий тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Субҳат ул-аброр” достонининг вазн, шакл, мавзу каби жанр хусусиятлари, ирфоний-дидактик достонлардан фарқ қилувчиқирқ иқддан иборатлиги, рамали мусаддаси махбуни мақсурда ёзилганлиги, муножотлар мавжудлиги каби ўзига хосликлари ҳамда ирфоний адабиётлардаги аброрлар концепцияси ҳамда Жомийнинг дидактик-ахлоқий йўналишдаги  ижоди, унда  достон типидаги асарларнинг ўрни, “Субҳат ул-аброр”нинг ғоявий-бадиий хусусиятларига доир маълумотлардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-Г005 рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 17 январдаги 7.01/298-сон маълумотномаси). Натижалар Жомий ва Навоий ўртасидаги устоз-шогирдлик, пир-муридлик ва дўст-биродарликнинг юксак намунасини ёритишдаги аҳамиятини кўрсатиш муаммолари ечимини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
“Субҳат ул-аброр” ва “Ҳайрат ул-аброр”нинг аброрлар, муқаддималари, басмала бобининг борлиги каби муштарак хусусиятлари, Навоий ва Жомий ижодий оламидаги ўзаро адабий таъсирланиш масаласи ва “Субҳат ул-аброр” достони мазмун-моҳияти, поэтик ҳамда жанрий хусусиятлари, ундаги образ ва тимсоллар табиатининг ўзига хос хусусиятларини асослашда ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 17 январдаги 17.01/299-сон маълумотномаси). Илмий қарашлар асосида асарнинг жанрий хусусиятлари белгиланган, муаллифнинг  тарихий шахс тимсолида комил инсонни тасвирлаш маҳоратини кўрсатиб беришга эришилган;
Жомий ва Навоий асарларининг номланишида аброр истилоҳи шунчаки қўлланилмагани, ушбу тоифадаги инсонларнинг дунёқараши яхлит тарзда, ҳар тарафлама гавдалантирилганлиги, достоннинг композиция, ифода, тасвир ва услуб ранг-баранглиги каби бадиий-эстетик хусусиятлари асосланиб, достон композициясидаги ҳикоятлар, муқаддима боблар, асосий боблар, хулоса бобларнинг аҳамияти далилланган хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Mahalla” телеканалида эфирга узатилган “Одоб дурдоналари”, “Маҳалла тонги” кӯрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Mahalla” телеканалининг 2021 йил 22 декабрдаги 01-18-908-сон маълумотномаси).  Натижада, томошабинларнинг буюк аждодларимиз илмий меросига ҳурмат, умуминсоний қадриятларга муҳаббат туйғуси ҳақидаги назарий фикр-мулоҳазалар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish