Sayt test rejimida ishlamoqda

Шомуродова Ситора Хошим қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ аср ўзбек адабиётида девончилик анъанаси: мавзу, таркиб, вазн ва бадиий санъатлар”, 10.00.02–Ўзбек адабиёти, (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fil429.
Илмий раҳбар: Муҳиддинов Муслиҳиддин Қутбиддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Қобилов Усмон Уралович, филология фанлари доктори, доцент; Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий девонларнинг юзага келиши, поэтикаси, ўзига хос адабий-эстетик тамойиллари, анъана ва новаторлик ҳамда услубий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоийнинг девон тузиш анъанаси борасидаги алифбонинг барча ҳарфларига ғазал битиш, девонда ҳамд ва наът мавзуларининг мавжудлиги, девонга мавъиза ғазалларни киритиш, ғазалларнинг якпоралиги, девонни турли жанрлар билан бойитиш каби беш талаби кейинги давр девончилигининг алифбо, тартиб, таркиб ва жанрлар кўламига адабий таъсир кўрсатганлиги асосланган;
“Ёшлик девони”, “Дилда васлинг муддао”, “Асрор”, “Самандар” ва “Хушқадам” девонларида илми аруз, илми бадеъ ва илми қофиянинг ифодаланганлиги, мумтоз туркий шеърият анъаналарига мансуб жанр, тил ва услуб каби жиҳатлар мавжудлиги далилланган;
Эркин Воҳидов, Исмоил Маҳмуд, Дилором Эргашева, Шоира Шамс каби ижодкорлар девонларининг тузилишида муқаддима ва хотима, лирик шеърлар, уларнинг мумтоз девончилик анъанасига мослиги ҳамда янги алифбо, мавзулар ранг-баранглиги, образлар тизими каби жиҳатлар очиб берилган; 
ҳозирги замон шеъриятида истиқлолдан кейин девон тартиб берган ижодкорларнинг мазкур анъанага эркин ёндашуви, уларнинг девонларида ҳамд ва наът, муножот руҳидаги ғазалларнинг мавжудлиги, руҳий-психологик концептлари, девончилик анъанасининг давр ва ижтимоий воқеликлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек адабиётида девон тузиш анъанасини тадқиқ этишда олинган амалий натижалар асосида:
Алишер Навоийнинг девон тузиш анъанаси борасидаги алифбонинг барча ҳарфларига ғазал битиш, девонда ҳамд ва наът мавзуларининг мавжудлиги, девонга мавъиза ғазалларни киритиш, ғазалларнинг якпоралиги, девонни турли жанрлар билан бойитиш  каби беш талаби кейинги давр девончилигининг алифбо, тартиб, таркиб ва жанрлар кўламига адабий таъсир кўрсатганлигига доир  хулосалардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-Г002 рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 17 январдаги 17.01/22-сон маълумотномаси). Натижада, замонавий девонларнинг жанрлар таркиби, улардаги анъанавийликнинг акс этиши ва образлар тизимини ўрганиш имконияти яратилган; 
“Ёшлик девони”, “Дилда васлинг муддао”, “Асрор”, “Самандар” ва “Хушқадам” девонларида илми аруз, илми бадеъ ва илми қофиянинг ифодаланганлиги, мумтоз туркий шеърият анъаналарига мансуб жанр, тил ва услуб каби жиҳатлар мавжудлигига оид хулосалардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 17 январдаги 17.01/22-сон маълумотномаси). Натижада,  мумтоз таҳлилга оид методлар, бадиийлик, кўркамлик масалалари анъана ва новаторлик тушунчаларининг илмий далиллар билан бойишига хизмат қилган;
Эркин Воҳидов, Исмоил Маҳмуд, Дилором Эргашева, Шоира Шамс каби ижодкорлар девонларининг тузилишида муқаддима ва хотима, лирик шеърлар, уларнинг мумтоз девончилик анъанасига мослиги ҳамда янги алифбо, мавзулар ранг-баранглиги, образлар тизими каби жиҳатлар юзасидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Тонг нафаси”, “Қақнус”, “Шеър сеҳри” кўрсатувларида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан ўтказилган телемарафонларда иштирок этилиб, фикрлар билдирилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Madaniyat va marifat telekanali” давлат муассасасиниг 2022 йил 7 мартдаги 01-01/48-сон маълумотномаси). Бу кўрсатувлар орқали чиқишлар телетомошабинларни замонавий девонлар, уларнинг таркибий тузилиши, вазн ва бадиий хусусиятлари билан таништиришда  муҳим аҳамият касб этган;
ҳозирги замон шеъриятида истиқлолдан кейин девон тартиб берган ижодкорларнинг мазкур анъанага эркин ёндашуви, уларнинг девонларида ҳамд ва наът, муножот руҳидаги ғазалларнинг мавжудлиги, руҳий-психологик концептлари, девончилик анъанасининг давр ва ижтимоий воқеликларига доир фикрлар  орқали Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказиладиган “Хиёбон оқшомлари” шеърият кечалари ҳамда “Мумтоз аруз” тўгаракларида маърузалар қилинган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2022 йил 7 мартдаги 01-03/394-сон маълумотнома). Натижада, ёш ижодкорларда девончилик, ғазалчилик ва арузга доир муайян фикрлар ва хулосалар юзага келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish