Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматқулова Маликахон Ваҳобхон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Олий таълим ташкилотлари талабаларининг ижодий қобилиятларини ривожлантириш», 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped706.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01. 
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим ташкилотлари талабаларининг ижодий қобилиятларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари мантиқий масалаларни адекват ечиш, танқидий фикрлаш, педагогик ҳамкорлик ҳамда креативликнинг актуал ва потенциал имкониятларини таълимий мақсадларга мос равишда қиёсий аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик диагностикаси ўқув мақсадлари таксономиясига асосланган иерархик масалаларини ечишга тизимли-мантиқий ёндашиш ҳамда ижтимоий фаоллик каби гуманистик ғояларидан мақсадли ва педагогик мазмунга мос фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш модели таълимий ижод муҳит, эвристик технологиялар, касбий фаолиятга тайёрлаш, субъект-объект алоқасининг тасодифий ассоциациялари тадрижий ривожланиш кўрсаткичларига фикрлаш жараёнларини векторли йўналтириш асосида  такомиллаштирилган;
талабалар ижодий қобилиятлари ривожланганлигининг корреляцион таҳлили фикран синтезлаш, тасаввур ва ассоциациялаш, фикрлаш диалекти ва ғояларини генерациялаш ҳамда мантиқий, абстракт, ностандарт йўналтирилган ахборот-дидактик таъминотни босқичма-босқич оптималлаштириш ҳамда идентивлик жиҳатининг продуктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.  
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш юзaсидaн oлиб бoрилгaн тaдқиқoт нaтижaлaри aсoсидa:
талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари мантиқий масалаларни адекват ечиш, танқидий фикрлаш, педагогик ҳамкорлик ҳамда креативликнинг актуал ва потенциал имкониятларини таълимий мақсадларга мос равишда қиёсий аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган  ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 24 декабрдаги 02-07-4209/04-сон маълумотномаси). Натижада педагогика фани ва амалиётида шахснинг ижодкорлик қобилиятларини ривожлантириш муаммосини ўрганиш имконияти оширилган;
талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик диагностикаси ўқув мақсадлари таксономиясига асосланган иерархик масалаларини ечишга тизимли-мантиқий ёндашиш ҳамда ижтимоий фаоллик каби гуманистик ғояларидан мақсадли ва педагогик мазмунга мос фойдаланиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 24 декабрдаги 02-07-4209/04-сон маълумотномаси). Натижада, педагогика олий олий таълим ташкилотларида ўқув фаолиятида талабаларнинг ижодкорлик қобилиятларини ривожлантириш тизимининг моделини такомиллаштиришга эришилган;
талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш модели таълимий ижод муҳит, эвристик технологиялар, касбий фаолиятга тайёрлаш, субъект-объект алоқасининг тасодифий ассоциациялари тадрижий ривожланиш кўрсаткичларига фикрлаш жараёнларини векторли йўналтириш асосида  такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган  ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 24 декабрдаги 02-07-4209/04-сон маълумотномаси). Натижада талаба шахсининг ижодкорлик қобилияти шаклланганлик мезонлари ва даражаларини ишлаб чиқишга эришилган.
талабалар ижодий қобилиятлари ривожланганлигининг корреляцион таҳлили фикран синтезлаш, тасаввур ва ассоциациялаш, фикрлаш диалекти ва ғояларини генерациялаш ҳамда мантиқий, абстракт, ностандарт йўналтирилган ахборот-дидактик таъминотни босқичма-босқич оптималлаштириш ҳамда идентивлик жиҳатининг продуктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 24 декабрдаги 02-07-4209/04-сон маълумотномаси). Натижада педагогика олий таълим ташкилотларида ўқув фаолиятида талабаларнинг ижодкорлик қобилиятларини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish