Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшбоев Қаҳрамон Бакир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сўзлараро даражаланиш ўқув луғатини тузиш асослари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fil2357.    
Илмий раҳбар: Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Набиева Дилоро Абдулҳамидовна, филология фанлари доктори, профессор; Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сўзлар даражаланиши ўқув луғатининг таркибий қурилмасини, даражаланиш қаторини шакллантириш, лексикографик тавсифлаш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
даражаланиш ҳодисаси ва унинг лингвистик талқини масаласидаги қарашлар орқали лексик даражаланишнинг ифода сема ҳамда аташ семага таянувчи лисоний асослари аниқланган;
қаторни ташкил қилувчи лексик бирликларнинг даражаланишини таъминлайдиган денотатив, коннотатив ва функционал омилларнинг ҳамкорлиги ҳамда кучайиш ва кучсизланиш ҳолатлари аниқланган;
боғча тарбияланувчилари, бошланғич ва таянч синфлар учун сўзлар даражаланиши ўқув луғатига сўз танлашда шахс ёш хусусиятларини инобатга олиш, сўз маъносининг мураккаблик даражаси, қўлланиш даври ва миқдорини аниқлаш, услубий хосланганлик хусусиятларини аниқлашдан иборат лингводидактик асослари ишлаб чиқилган; 
янги замонавий сўзлар даражаланиши ўқув луғатининг таркибий қурилмаси, даражаланиш қаторини шакллантириш ва лексикографик талқинда аниқлик, ихчамлик, фарқлилик, умумийлик ва хусусийлик мезонлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сўзлараро даражаланиш ўқув луғатини тузиш асосларини аниқлаш, аниқланган тамойилларни тартиблаштириш самарасида олинган натижалар асосида: 
даражаланиш ҳодисаси ва унинг лингвистик талқини масаласидаги қарашлар таҳлили орқали лексик даражаланишнинг ифода сема ҳамда аташ семага таянувчи лисоний асосларига доир натижа ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар aкадемияси Қорақалпоғистон бўлимининг FА-F1-G003 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар aкадемияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 19 октябрдаги 17.01/269-сон маълумотномаси). Натижада сўз ясалишига оид назарий қарашларни далиллаш учун келтирилган мисолларнинг илмий асосларига эгалиги таъминланган;
қаторни ташкил қилувчи лексик бирликларнинг даражаланишини таъминлайдиган денотатив, коннотатив ва функционал омилларнинг ҳамкорлиги ҳамда кучайиш ва кучсизланиш ҳолатларига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар aкадемияси Қорақалпоғистон бўлимининг FА-F1-G007 рақамли “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар aкадемияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 19 октябрдаги 17.01/269-сон маълумотномаси). Натижада барқарор бирикмалар таркибида иштирок этувчи лексик бирликларнинг маъно ифодалаш, нутқ таъсирчанлигини таъминлашдаги ўрни ва аҳамиятини баҳолашнинг лисоний-бадиий асосларини тавсифлаш имконини берган;
боғча тарбияланувчилари, бошланғич ва таянч синфлар учун сўзлар даражаланиши ўқув луғатига сўз танлашда шахс ёш хусусиятларини инобатга олиш, сўз маъносининг мураккаблик даражаси, қўлланиш даври ва миқдорини аниқлаш, услубий хосланганлик хусусиятларини аниқлашдан иборат лингводидактик асосларига оид хулосалардан ҳамда янги замонавий сўзлар даражаланиши ўқув луғатининг таркибий қурилмаси, даражаланиш қаторини шакллантириш ва лексикографик талқинда аниқлик, ихчамлик, фарқлилик, умумийлик ва хусусийлик мезонлари хусусидаги хулосалардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУнинг I-OT-2019-42 рақамли “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (инсон қиёфаси, феъл-атвори табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поэтик луғатини яратиш” мавзусидаги амалий инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУнинг 2022 йил 7 майдаги 04/1-883-сон маълумотномаси). Натижада поэтик луғат мақолалари тавсифининг мукаммаллашувига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish