Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайриев Исроилнинг 
фан доктори (DSc)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шахсда  ирода  шаклланишининг  динамикаси (олий таълим муассасаларининг талабалари мисолида)”, 19.00.01 – Психология тарихи ва назарияси. Умумий психология, шахс психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Р53.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Ғозиев Эргаш Ғозиевич, психология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06
Расмий оппонентлар: Қодиров Камолиддин Ботирович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Сафоев Нуриддин Салихович, психология фанлари доктори, профессор; Бекмуродов Мансур Бобомуродович, социология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.  Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талабаларида ирода шаклланишининг динамикасини очиб бериш асосида психологик такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.        
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг индивидуал-психологик хусусиятларига кўра  ақл, ҳиссиёт  ва ироданинг  ўзаро интегратив ривожланиши туфайли шахс камолотининг рефлексия таъсирида реалликка айланиши далилланган; 
талабалардаги иродавий сифатлар шаклланиш динамикасида йигитларда собитқадамлик, тиришқоқлик, қатъиятлилик, ташаббускорлик, дадиллик, ўзига ишонганлик, мустақиллик, серғайратлилик; қизларда эса масъулиятлилик, интизомлилик, саботлилик, тоқатлилик, синчковлик, матонатлилик сифатларининг устуворлиги туфайли жинс тафовутларнинг психологик детерминантлашганлиги далилланган;
талабаларида етакчилик қилувчи эмоционал, мотивацион, индивидуал-типологик хусусиятларнинг ифодаланишига кўра масъулиятлилик, уюшқоқлик, тиришқоқлик, ишчанлик, ташаббускорлик, принципиаллик қирралари турли таълим йўналишларига боғлиқ бўлмаган ҳолда намоён бўлиши туфайли иродавий сифатлар билан корреляцион боғлиқликнинг мавжудлиги асосланган;
шахсда иродани шакллантиришда миллий ва умуминсоний қадриятлар коньюктураси  контекстида  масъулиятлилик, дадиллик, уюшқоқлик матонатлиликнинг барқарор ва динамик ўсиш тенденциясига эга эканлигига кўра  «когнитив», «эмоционал», «мотивацион» аспектларни ўзаро уйғун ривожлантириш зарурлиги далилланган;   
иродавий актнинг талабалар ўқув фаолиятида намоён бўлиши натижасида қарор қабул қилиш жараёнидаги динамик хусусиятларни ифодаланиши туфайли иродавий сифатларни таснифлашга «қарор  қабул қилиш», «мақсадга эришиш», «ҳаракатни амалга оширишда зарур бўлган сифатлар»ни  мезон сифатида киритиш зарурияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
талабаларнинг индивидуал-психологик хусусиятларига кўра ақл, ҳиссиёт ва ироданинг ўзаро интегратив ривожланиши туфайли шахс камолотининг рефлексия таъсирида реалликка айланиши, уларнинг натижадорлиги далилланганлигига оид таклиф ва тавсиялари Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил    2 ноябрдаги ПМ-06-сонли буйруғига асосан «Касб психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 9 ноябрдаги ПМ-06-м-сон маълумотномаси). Натижада педагог талабаларда аҳлоқий, иродавий кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилган;    
 талабаларда иродавий сифатлар шаклланиш динамикасида йигитларда собитқадамлик, тиришқоқлик, қатъиятлилик, ташаббускорлик, дадиллик, ўзига ишонганлик, мустақиллик ва серғайратлилик; қизларда масъулиятлилик, интизомлилик, саботлилик, тоқатлилик, синчковлик, матонатлилик сифатларининг устиворлиги туфайли жинс тофовутларнинг психологик детерминантлашганлигига оид илмий хулосалар, таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури III йўналишида белгиланган «Оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар»нинг 11 банди «Бахтли бўлишнинг 10 шарти» рукни остида ўқувчи-ёшларда Ватанга садоқат, тадбиркорлик, иродалилик, меҳр-оқибат, масъулиятлилик, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, меҳнатсеварлик таянч фазилатлари мазмун-моҳиятини ёшлар онги ва қалбига сингдириш ҳамда ушбу фазилатларни шакллантириш» мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маънавият ва маърифат кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 20 октябрдаги  02-22/360-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизда маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда соҳадаги ишларини самадорлигини оширишга хизмат қилган;
талабаларида етакчилик қилувчи эмоционал, мотивацион, индивидуал-типологик хусусиятларнинг ифодаланишига кўра масъулиятлилик, уюшқоқлик, тиришқоқлик, ишчанлик, ташаббускорлик, принципиаллик қирралари турли таълим йўналишларига боғлиқ бўлмаган ҳолда намоён бўлиши туфайли иродавий сифатлар билан корреляцион боғлиқликнинг мавжудлигига оид таклиф ва тавсиялари Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 2 ноябрдаги ПМ-06-сонли буйруғига асосан «Умумий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 9 ноябрдаги ПМ-06-м-сон маълумотномаси).  Натижада, шахсда ирода шаклланишининг динамик ривожланишини таҳлил қилиш имкони яратилган. 
шахсда иродани шакллантиришда миллий ва умуминсоний қадриятлар коньюктураси контекстида масъулиятлилик, дадиллик, уюшқоқлик, матонатлиликнинг барқарор ва динамик ўсиш тенденцияга эга эканлигига кўра «когнитив», «эмоционал», «мотивацион» аспектларнинг ўзаро уйғун ривожлантириш зарурлигига  оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиоканали «O’zbekiston» телеканалида 2022 йилда эфирга узатилган «Муносабат» кўрсатувининг дастур сценарийсини тайёрлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O’zbekiston teleradiokanali» давлат муассасасининг 2022 йил 21 октябрдаги 15-15-1773-сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир шахсда иродани шакллантириш, ички имкониятларни тўлиқ сафарбар қилиш ва муваффақиятларга эришиш, ҳозирги даврда она юрт маънавиятидан фахрланиш билан чекланиб қолмасдан, балки ҳар бир одам қатъиятлилик, собитқадамлик, масъулият, матонат билан эртанги кунини яратишга бўлган қизиқишини ортишига хизмат қилган;
иродавий актнинг талабалар ўқув фаолиятида намоён бўлиши натижасида қарор қабул қилиш жараёнидаги динамик хусусиятларни  ифодаланиши туфайли иродавий сифатларни таснифлашга «қарор қабул қилиш», «мақсадга эришиш», «ҳаракатни амалга оширишда зарур бўлган сифатлар»ни мезон сифатида киритиш заруриятига оид таклиф ва тавсиялари Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил    2 ноябрдаги ПМ-06-сонли буйруғига асосан «Касб психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 9 ноябрдаги ПМ-06-м-сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларда ирода хусусиятларини шакллантиришга ва такомиллаштириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish