Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонова Нигора Аъзамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Анамнезида репродуктив йўқотишлари бўлган аѐлларда ҳомиладорликнинг эрта муддатларида йўлдош ва унинг ўрни етишмовчилиги истиқболини белгилаш ва ташхислаш» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиѐт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib.2054. 
Илмий раҳбар: Негматуллаева Мастура Нуруллаевна, тиббиѐт фанлари, доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиѐт институти.
ИК фаолият кўрсатаѐтган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоғистон тиббиѐт институти, PhD.04/30.06.2020.Tib.I 16.01.
Расмий оппонентлар: Зокирова Нодира Исламовна, тиббиѐт фанлари доктори, Каландарова Амина Нуруллаевна, тиббиѐт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиѐт университети
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Йўлдош морфофункционал ўзгаришлари, гемостазиологик ва липид транспорт тизими бузилишларининг эрта маркерларини ўрганиш асосида, ўз-ўзидан ҳомила тушишини башоратлаш ва унинг профилактик чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анамнезида одатий бола ташлаш мавжуд бўлган аѐлларнинг соматик ва репродуктив саломатлиги ўрганилиши асосида ҳомиладорликнинг 1-триместрида ҳомила тушиш хавфини туғдирувчи омиллар аниқланган;
клинико-лаборатор ва функционал тадқиқот усуллари асосида ҳомиладорликнинг 1-триместрида ҳомила  тушишига сабаб бўлувчи патогенетик механизмлар аниқланган;
анамнезида одатий бола ташлаш бўлган аѐлларда ҳомила тушиши клиникасидан олдинги диагностикасининг асосий белгилари, ҳомиладорликнинг дастлабки босқичларида қон тизимидаги гемореологик бузилишлар аниқланган;
гомеостаз    тизимли    бузилишида    липид    спектрининг    ҳолати ва ҳомиладорлик гормонларининг аҳамияти исботланди, одатий бола ташлаш хавфи юқори бўлган ҳомиладорларда маҳаллий гемостаз бузилиши ва регионар (бачадон-йўлдош, фетоплацентар) қон     айланиш    ўртасидаги боғлиқлик хусусиятлари аниқланган;
касалликни башорат қилиш ва ўз вақтида коррекцияловчи терапияни ўтказишнинг ҳомиладорлик ва туғруқнинг кечишига таъсири, она ва ҳомила соғлиғи учун самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олинган тадқиқот натижаларига кўра, ҳомиладорликнинг эрта муддатларида ўз-ўзидан тушишига сабаб бўлувчи хавф омилларини аниқлашга қаратилган тадқиқот асосида:
одатий бола ташлаш содир бўлган аѐллар даво ва профилакаси бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Одатий бола ташлаш содир бўлган аѐллар даво ва профилактика чораларини такомиллаштириш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 25 январдаги 8н-р/56-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома ушбу аѐлларда ўз-ўзидан бола ташлашга сабаб бўлувчи хавф омилларини ўз вақтида аниқлаш орқали касалликни камайишига ѐрдам берган.
одатий бола ташлаш диагностикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Одатий бола ташлаш диагностикасини такомиллаштириш усуллари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 25 январдаги 8н-р/55-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома ўз-ўзидан бола ташлаш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва мавжуд даво    чораларини такомиллаштиришга имкон берган; 
Тадқиқот натижалари Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги туман поликлиника ва шифохоналарига тадбиқ этилди. Ушбу услубий тавсиялар ҳомиладорликни кўтара олмаслик билан асоратланган аѐлларда, даволаш ва ташхислаш     сифатини яхшилаш, касалликнинг асоратлари частотаси ҳамда аѐллар ўлимини қисқартириш, даволаш харажатларини камайтириш ва беморлар ҳаѐт сифатини яхшилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish