Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашурова Мақсуда Жамшедовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда семизлик фонида витамин Д етишмаслигида метаболик ва остеопеник ўзгаришлар шаклланишининг хусусиятлари», 14.00.09 - Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1896.
Илмий раҳбар: Гарифулина Лиля Маратовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Алиева Нигора Рустамовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент;  Шарипов Рустам Хаитович  - тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти 
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда семизлик фонидаги витамин Д танқислигида метаболик ва остеопеник бузилишлар ривожланиши хусусиятларини аниқлаш ва даволаш самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Самарқанд вилоятида мактаб ёшидаги тана массаси турлича бўлган болаларда витамин Д билан таъминланганлигини семизлик даражаси ва иммунореактив инсулин, инсулин резистентлик индекси HOMAR, қондаги триглицеридлар ва ЮЗЛП кўрсаткичларининг ўзгариши билан боғлиқлиги асосланган;
мактаб ёшидаги семизликнинг оғир даражаси мавжуд болаларда паратиреоид гормон активлигини ўзгариши ва фософор-кальций алмашувини бузилиши натижасида витамин Д танқислиги 76,9% беморларда ривожланиши аниқланган;
оғир даражали семизлиги мавжуд мактаб ёшидаги витамин Д танқислиги ва етишмовчилиги бўлган болаларда денситометрия текшириш усулида остеопороз белгилари устунлик қилиши, суяк тизимини турли қисмларида минерал зичлиги  семизликни оғирлик даражасига боғлиқ бўлиши аниқланган; 
семизлиги бўлган мактаб ёшидаги болаларда тана массасига боғлиқ равишда холекальциферол препаратини дифференцирлашган ёндашувлар орқали буюриш натижасида даволаш усули такомиллашитирилган ва унинг витамин Д статуси, углевод, липид метаболизми, суяк минерал зичлиги ҳолатига ижобий таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Семизлик фонидаги ва витамин Д танқислиги ҳолатларини диагностикасини такомиллаштириш, кейинчалик эса аниқланган бузилишларни даволаш ва олдини олиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:  
семизлиги бўлган мактаб ёшидаги болаларда тана массасига боғлиқ равишда холекальциферол препарати билан даволашни ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Болаларда семизликда витамин Д танқислиги ҳолатини ва остеопеник бузилишларни коррекция қилиш ва олдини олиш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2022 йил 9 ноябрдаги 8н-р/1244-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома углевод ва липид алмашинуви кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатиб, болаларда семизлик фонидаги аниқланган витамин Д статуси бузилишини коррекция усулларини такомиллаштириш имконини берган;
болаларда семизлик фонида витамин Д танқислигида ривожланадиган остеопеник ва метаболик бузилишлар ривожаланиши хусусиятларини аниқлаш ва кейинчалик аниқланган ҳолатларни коррекциялаш усулларини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотдан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиѐтига, жумладан Самарқанд шаҳар 1-сон шаҳар болалар шифохонаси, Бухоро шаҳридаги вилоят кўп тармоқли болалар тиббий маркази, Самарқанд шаҳридаги  2-сон оилавий поликлиника клиник амалиёига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2022 йил 24 ноябрдаги 8н-р/626-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши болаларни асосий қисмида витамин Д миқдорини референс кўрсаткичларгача нормаллашттириш ҳамда, углевод ва липид алмашинувини бузилишига ижобий таъсир кўрсатиши, суяк резорбцияси жараёнини нормаллаштириш, суяк тўқимаси минерал зичлиги кўрсаткичларини яхшилаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish