Sayt test rejimida ishlamoqda

Боборахимова Умеда Мусаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Семизлик қайт этилган аёлларда замонавий горманал контрацептив восиларнинг  клиник-лаборатор таъсири», 14.00.01-акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib1850.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Закирова Надира Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тожикистон илмий-тадқиқот институти акушерлик, гинекология ва перенатология давлат муассасаси.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳар хил турдаги семизлик қайд этилган аёлларда замонавий гормонал контрацептивларнинг хавфсизлиги ва мақбуллигини оширишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор аралаш орал контрацептивларни қўллашдан олдин ва уларни 6 ой қўллаш мобайнида семизлик қайд этилган аёлларнинг овқатланиш хулқ-атворининг хусусиятлари бахоланиб, 48% ҳолатда ёғли маҳсулотлар истеъмол қилишини, фақат 3,3% ҳолатда дон маҳсулотлари, сабзавот ва меваларни истеъмол қилиши аниқланган;
тана вазнининг ортиши устидан ўрнатилган назоратни объектив баҳолаш учун семизлик биомаркери лептинни динамик аниқлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
семизлик қайд этилган аёлларда метафолин сақловчи дроспиренонли АОКларни тана вазнини тушириш учун индивидуал дастур билан бирга қўллаш овқатланиш тартибини ишончли ўзгаришига, лептин миқдорини ТВИга пропорционал равишда  камайишига олиб келиши исботланган;
семизлик қайд этилган аёлларда фолат сақловчи АОК ларни қабул қилиш гомоцистеин миқдорини ишончли тарзда камайтириши натижасида гормонал фонни тикланиши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Семизлик қайд этилган аёлларда замонавий контрацептивларнинг клиник-лаборатор таъсири жиҳатларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
семизликнинг турли типлари мавжуд бўлган аёлларда метаболизмнинг  қайд этилган хусусиятларини урганиш ва орал контрацептивлардан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Ортиқча тана вазнга эга бўлган аёлларда замонавий гормонал контрацептивларни қўллаш имкониятлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/917-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома семизлиги мавжуд аёлларда аралаш орал контрацепциянинг самарали, хавфсиз усулларини қўллаш имконини берган;
семизлиги мавжуд аёлларнинг саломатлик ҳолатига индивидуал ёндашув, ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Гормонал контрацепциядан фойдаланишни режалаштираётган семизлик қайд этилган аёлларда тана вазнини коррекциялаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/918-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома семизлиги мавжуд аёлларда гормонал контрацепция қўлланиш жараёнида тана вазни коррекцияси, репродуктив фаолиятни сақлаб қолишимконини берган;
семизлиги мавжуд аёлларда аралаш контрацепция усулларини индивидуал ёндашувлар асосида қўллаш, репродуктив саломатликни сақлашга қаратилган тадқиқот натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика репродуктив маркази Самарқанд филиалига, Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқхонаси ҳамда шахар 4-сон оилавий поликлиника амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 06 майдаги 8н-з/220-сон маълумотномаси). Олинган натижалар семизлиги мавжуд аёлларда аралаш гормонал контрацепциянинг арзон ва узоқ муддатли усулларини қўллаш, режалаштирилмаган ҳомиладорлик, сунъий ва ўз-ўзидан содир бўладиган абортлар сонини камайтириш билан интергенетик интервални узайтиришга, она ва ҳомила учун салбий оқибатларсиз кечадиган кейинги ҳомиладорлик режасини тузишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish