Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзиев Нодир Қаюмовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбек халқ афсона ва ривоятларининг инглиз тилига таржимасида миллийликнинг ифодаланиши», 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Fil2122.
Илмий раҳбар: Ражабов Дилшод Зарипович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапарбаевич, филология фанлари доктори, профессор; Сатторов Улуғбек Файзуллаевич, филология  фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарканд  давлат  университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек халқ афсона ва ривоятларида миллийликни ифодаловчи этнолингвистик, лингвокультурологик бирликлар, лингвостилистик воситаларнинг инглиз тилига таржима усулларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
инглиз ва ўзбек халқлари фольклорида афсона ҳамда ривоятларнинг қадимий, анъанавий жанрлар қаторида тавсифланиши, вужудга келиши жараёнида ва уларнинг табиатини белгилашда тарихий-фольклорий, бадиий-эстетик асосларнинг бирламчи, афсона ва ривоятларнинг умумфольклордаги  ўрни, мифологик, тарихий, топонимик, маиший турларининг типологик хусусиятлари, вазифалари, концептуал мотивлари эса иккиламчи  характерда эканлиги исботланган;
ўзбек афсона ва ривоятларининг хорижлик сайёҳлар, олимлар томонидан ёзиб олиниши, ўрганилиши, таржима қилиниши, нашр этилиши тарихи даврий нуқтаи назардан ёритиш орқали таржимада қайта тиклаш жараёнининг баён этиш воситаларини сақлаш, муаллиф ва мутаржим овозининг яхлитлиги, умуминсоний жиҳатларнинг устуворлиги каби тамойиллар асосида кечиши далилланган;
қиёсланаётган тиллардаги афсоналарининг мавзуий гурухлари ўртасидаги муштараклик мифологик, топонимик, тарихий, маиший, табиат ва тақвим билан боғлиқ афсоналар мисолида намоён бўлиши ва улар ўртасидаги тафовутнинг тарихий шартланиш сабаблари аниқланган;
ўзбек халқ афсона ва ривоятларининг инглизча таржимасида этнографик реалиялар компенсация, экспликация, генерализация, лексик-семантик алмаштириш каби лексик, тўлиқ мувофиқлик, қисман мувофиқлик ва номувофиқлик каби морфологик, пермутация, субституция, аддиция, тушириб қолдириш каби синтактик трансформация усулларининг функционаллик самарадорлиги  асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек халқ афсона ва ривоятларининг инглиз тилига таржимасида миллийликнинг ифодаланишини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек халқлари фольклорида афсона ҳамда ривоятларнинг қадимий, анъанавий жанрлар қаторида тавсифланиши, вужудга келиши жараёни ва уларнинг табиатини белгилаш билан боғлиқ хулосаларадан Навоий давлат педагогика институтида 2012-2016 йилларда бажарилган Ф1-ХТ-0-19919А “Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Навоий давлат педагогика институтининг 2021 йил 13 декабрдаги 88-87-3778/04-сон маълумотномаси). Натижада тарихий-фольклорий, бадиий-эстетик асосларнинг бирламчи, афсона ва ривоятларнинг умумфольклордаги  ўрни, мифологик, тарихий, топонимик, маиший турларини типологик хусусиятлари, вазифалари, концептуал мотивлари эса иккиламчи  характерда эканлиги юзасидан илмий хулосалар келиб чиқишига асос бўлган;
қиёсланаётган тиллардаги афсоналарининг мавзуий турлари ўртасидаги муштараклик мифологик, топонимик, тарихий, маиший, табиат ва тақвим билан боғлиқ афсоналар мисолида намоён бўлиши ва улар ўртасидаги тафовутнинг тарихий шартланиш сабаблари устиворлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 16 декабрдаги 389/1-сон маълумотномаси). Тадқиқотнинг мифологик, топонимик, тарихий мавзудаги ҳамда табиат ва тақвим билан боғлиқ ўзбек ва инглиз афсоналари ўртасидаги ўхшашликлар, уларни таржимада беришда линвокультурологик хусусиятларни эътиборга олишнинг аҳамияти ҳақидаги хулосаларидан фойдаланиш натижасида Қорақалпоқ фольклоршунослигида ҳам афсона ва ривоятларнинг ўрни, жаҳон халқлари оғзаки ижодидаги шундай жанрлар билан муштарак томонларига алоқадор илмий-назарий хулосалар чиқаришга эришилган;
ўзбек афсона ва ривоятларининг хорижлик сайёҳлар, олимлар томонидан ёзиб олиниши, ўрганилиши, таржима қилиниши, нашр этилиши тарихи даврий нуқтаи назардан ёритилиши билан боғлиқ натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўъжиза” кўрсатувлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 2 декабрдаги 1/327 - сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотчи томонидан ўзбек афсона ва ривоятларининг хорижликлар томонидан ёзиб олиниши ҳамда ўрганилиши тарихи, ўзбек ва инглиз афсоналарининг мифологик, топонимик, тарихий, табиат ва тақвим билан боғлиқ мавзуий турлари ўртасидаги ўхшашликлар, уларнинг инглизча таржимасида миллийликни акс эттириш омиллари, сўз қўллаш билан боғлиқ мураккабликлар, миллий образ ва тасвир воситаларининг сақланиш даражаси борасида тавсиялар шакллантирилган; Тадқиқот маълумотлари асосида ушбу телекўрсатув учун тайёрланган материалларнинг мазмуни илмий далиллар билан бойитилиб, кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусияти орттирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish