Sayt test rejimida ishlamoqda

Абсаламова Гулмира Шарифовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мишел Монтен ижодида “оила тарбияси фазилатлари” лексикасининг семантик майдони», 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil1973.
Илмий раҳбар: Шадманов Қурбон Бадриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллари институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Носиров Абдурахим Абдумуталипович, филология фанлари доктори, доцент; Мустаева Гулдора Салаҳиддиновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади француз ёзувчиси Мишел Монтен ижодидаги “оила тарбияси фазилатлари” лексемаларини очиб бериш, ушбу концептнинг умумбашарий ва миллий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Европа Уйғониш даври гуманисти Мишел Монтен асарларида “оила тарбияси фазилатлари” тушунчасини ифодаловчи лексик бирликларнинг лексик-семантик майдони француз тилининг миллий-лисоний, номинацион-мотивацион, тил ва нутқ маданияти, миллий менталитети, дунёқараши, руҳияти, эътиқодий тушунчалари, ўзига хос урф-одат ва маросимлари, поэтик тафаккури каби омиллар интеграцияси негизида шаклланганлиги исботланган;
Мишел Монтен ижодида “оила тарбияси фазилатлари” тушунчасининг концепцияси ҳамда хулқ-атвор, саъй-ҳаракатларнинг бирлиги ғояси билан боғлиқ лексик бирликлар интертекстуалликни ҳосил қилишда, бадиий матннинг эстетик таъсирчанлигини ошириш, поэтик матнни шакллантириш, ижодкорнинг субъектив баҳоси ва муносабатини кўрсатиш, комил инсонни тарбиялашда муҳим омил эканлиги асосланган;
Мишел Монтен илмий-маънавий меросида фарзанд тарбияси тушунчалари масаласида ахлоқий-эстетик муаммолар ечимини топиш йўлидаги бунёдкорликка ундовчи ғоявий асос миллат менталитетига хос бўлган мантиқий, лисоний, маданий-ахлоқий тафаккурнинг вербаллашув ҳодисаси эканлиги аниқланган;
“Les Essais” (“Тажрибалар”) асаридаги оила тарбияси фазилатлари тушунчасини ифодаловчи “l’enfant” (бола), “la famille” (оила), “éducation” (тарбия), “vertu” (фазилат) сингари лексик бирликларнинг лексик-семантик  жиҳатлари нейтрал ва эмоционаллиги, контекстга боғлиқ ва боғлиқ эмаслигида намоён бўлиши, уларнинг турли матнлар доирасида контекстуал мазмун касб этиши, турли контекстларда таърифланишга эҳтиёж сезиш ва сезмаслик табиати сабаб бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мишел Монтен ижодидаги “оила ва фарзанд тарбияси” билан боғлиқ бўлган лисоний бирликларнинг қўлланилишини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
Европа Уйғониш даври гуманисти Мишел Монтен асарларида “оила тарбияси фазилатлари” тушунчасини ифодаловчи лексик бирликларнинг лексик-семантик майдони билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институти томонидан 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 1 апрелдаги 17.01./105 - сон  маълумотномаси). Натижада француз тилининг миллий-лисоний, номинацион-мотивацион, тил ва нутқ маданияти, миллий менталитети, дунёқараши, руҳияти, эътиқодий тушунчалари, ўзига хос урф-одат ва маросимлари, поэтик тафаккури каби омиллар интеграцияси борасида тавсиялар шакллантирилган;
Мишел Монтен ижодида оила тарбияси фазилатлари тушунчасининг концепцияси ҳамда хулқ-атвор, саъй-ҳаракатларнинг бирлиги ғояси билан боғлиқ илмий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури 585845-EPP-1-2017-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP CLASS: “Computational Linguistics at Central Asian universities” халқаро лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 27 апрелдаги 1057/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада оила ва фарзанд тарбияси билан боғлиқ атамаларнинг шаклланиш усуллари, уларнинг семантик майдонда ифодаланиши ва лингвокультурологик хусусиятлари очиб берилган;
“Les Essais” (“Тажрибалар”) асаридаги оила тарбияси фазилатлари тушунчасини ифодаловчи “l’enfant” (бола), “la famille” (оила), “éducation” (тарбия), “vertu” (фазилат) сингари лексик бирликларнинг лексик-семантик  жиҳатларининг нейтрал ва эмоционаллиги, контекстга боғлиқ ва боғлиқ эмаслигида намоён бўлиш, уларнинг турли матнлар доирасида контекстуал мазмун касб этиши билан боғлиқ хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг “Developing the Teaching of European Languages: Modernising Language Teaching through the development of blended Masters Programmes” мавзусидаги Tempus Project 544161 - TEMPUS-1 -2013-1 -UK-TEMPUS-JPCR Aston University DeTEL халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2022 йил 27 апрелдаги 1056/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада ёшларда илм-маърифатга асосланган ғоялар, маърифий дунёқарашни шакллантиришга қаратилган вазифаларнинг самарадорлигини таъминлаш борасида тавсиялар шакллантирилган;
Мишел Монтен илмий-маънавий меросида фарзанд тарбияси тушунчалари масаласида ахлоқий-эстетик муаммолар ечимини топиш йўлидаги бунёдкорликка ундовчи ғоявий асос миллат менталитетига хос бўлган мантиқий, лисоний, маданий-ахлоқий тафаккурнинг вербаллашув ҳодисасига доир тадқиқот материалларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатуви сценарийсини ҳамда “Оила – муқаддас даргоҳ” радиоэшиттиришининг кун тартибини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 27 апрелдаги 01-12/167-сон маълумотномаси). Натижада оила тарбияси фазилатлари тушунчасининг концепцияси ҳамда фарзанд тарбиясида оила муқаддаслиги, ота-онага ҳурмат, қалб тарбиясининг муҳимлиги, нафсни жиловлаш, меъёрга солиш ва оилада яхши хулқ-атворни шакллантиришга оид умуминсоний қадриятлар тушунчаларининг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish