Sayt test rejimida ishlamoqda

Дусматов Хикматулло Хаитбоевич
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек миллий сўз ўйинларининг лингвостилистик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Fil400.    
Илмий раҳбар: Мамажонов Алижон, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Набиева Дилора Абдулҳамидовна, филология фанлари доктори, профессор; Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор; Йўлдошев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек миллий сўз ўйинларининг лингвостилистик имкониятлари, сўз усталари нутқининг ўзига хос услубий хусусиятлари, турли услубларга хосланган матнларда сўз ўйинларининг ифодаланиши, уларнинг кўринишлари ҳамда усул ва воситаларини очиб беришдан иборат.
II.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кенг қамровли лингвистик ҳодиса саналган ўзбек миллий сўз ўйинлари бадиий-эстетик вазифа юклатилган сўзларнинг ўйин характеридаги комбинацияларидан иборат эканлиги, турлича тушуниш, изоҳлаш ва талқин қилишга йўналтирилган шаклий ва мазмуний ўйин сифатида ўзининг экспрессив-эстетик жиҳатлари билан тингловчининг эътиборини ўзига жалб қила олиши ҳамда унинг ҳосил қилиниши инсон руҳий олами, тушунчалари ва лингвистик маҳорати билан бевосита боғлиқлиги исботланган;
ўзбек тилида сўз ўйинларининг кўп қўлланиши сабаби тилимизнинг полисемантик табиати ҳамда ўзбек халқининг ҳазил-мутойибага мойил менталитетига алоқадор эканлиги, шунингдек, ўзбек тилида полисемантик сўзлар, омоним, омофон, омограф, пароним бирликларнинг кўплиги, нутқ компонентларининг ноодатий синтагмаланиши сўз ўйинлари ҳосил қилишга қулай имконият яратиши далилланган;
аския санъати ўзбек миллий сўз ўйинларига асосланган бутунжаҳон номоддий-маданий мероси сифатида ўзбек халқининг маиший турмушидан тортиб профессионал саҳна ҳамда йирик сайлларда таниқли сўз усталари томонидан беллашув тарзида ижро этилиши билан дунё миқёсида ўзига хос лингвокультурологик ва умумфилологик қимматга эга эканлиги, ушбу сўз санъатининг прагматик, когнитив ва лингвокультурологик жиҳатлари халқаро миқёсда лингвистик аҳамият касб этиши, қизиқчи, аскиячи, шоир, ёзувчи, журналист, умуман, сўз усталарининг сўз ўйинларидан фойланиш маҳорати аниқланган;
тилнинг фонетик, морфологик, график, сўз ясалиши ва синтактик-стилистик қонуниятларидан ноодатий фойдаланишга асосланган сўз ўйинидан реклама матнларида фойдаланишнинг асосий сабаби маҳсулот тарғиботининг самарадорлигини ошириш, бу билан матннинг минимал сегментида максимал ифодага эришиш, эмоционал-экспрессив жиҳатдан истеъмолчининг диққатини жалб қила олиши исботланган;
ўзбек миллий сўз ўйинлари асосан сўзлашув, бадиий ва оммабоп нутқ кўринишларида намоён бўлишининг асосий сабаби ушбу нутқ услубларида сўзловчи фикри эмоционал-экспрессив тарзда баён этилиши, шу боис бундай нутқ кўринишида сўз ўйинларининг фоностилистик, лексик-стилистик, морфологик ҳамда синтактик турлари кенг қўлланилиши билан алоқадор эканлиги аниқланган.
III.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
кенг қамровли лингвистик ҳодиса саналган ўзбек миллий сўз ўйинлари бадиий-эстетик вазифа юклатилган сўзларнинг ўйин характеридаги комбинацияларидан иборат эканлиги, турлича тушуниш, изоҳлаш ва талқин қилишга йўналтирилган шаклий ва мазмуний ўйин сифатида ўзининг экспрессив-эстетик жиҳатлари билан тингловчининг эътиборини ўзига жалб қила олиши ҳамда унинг ҳосил қилиниши инсон руҳий олами, тушунчалари ва лингвистик маҳорати билан бевосита боғлиқлиги юзасидан билдирилган хулосалар Тошкент давлат Шарқшунослик университетида “Илк ва ўрта асрлар Марказий Осиё минтақасида этнолингвистик вазият” мавзусидаги ОТ-Ф1-71-рақамли 2017-2021 йилларда бажарилган фундаментал лойиҳани амалга оширишда, хусусан, лойиҳа доирасида ўзбек халқ достонлари, эртаклари, аския ва лоф масалаларини илмий изоҳлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 11 октябрдаги 32-32/5737-сон маълумотнома). Натижада сўз ўйинларига асосланган аския, латифа, лоф, қизиқчилик каби асарлар илмий жиҳатдан янада бойишига эришилган; 
ўзбек тилида сўз ўйинларининг кўп қўлланиши сабаби тилимизнинг полисемантик табиати ҳамда ўзбек халқининг ҳазил-мутойибага мойил менталитетига алоқадор эканлиги, шунингдек, ўзбек тилида полисемантик сўзлар, омоним, омофон, омограф, пароним бирликларнинг кўплиги, нутқ компонентларининг ноодатий синтагмаланиши сўз ўйинлари ҳосил қилишга қулай имконият яратишига оид фикр-мулоҳазалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2021 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030-рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини яратиш номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 11 октябрдаги 32-32/5738-сон маълумотнома). Натижада фундаментал лойиҳа доирасида ушбу диссертациянинг илмий хулосалари асосида монография мазмунининг бойитилган, уларнинг назарий изоҳи мукаммаллашган;
аския санъати ўзбек миллий сўз ўйинларига асосланган бутунжаҳон номоддий-маданий мероси сифатида ўзбек халқининг маиший турмушидан тортиб профессионал саҳна ҳамда йирик сайлларда таниқли сўз усталари томонидан беллашув тарзида ижро этилиши билан дунё миқёсида ўзига хос лингвокультурологик ва умумфилологик қимматга эга эканлиги, ушбу сўз санъатининг прагматик, когнитив ва лингвокультурологик жиҳатлари халқаро миқёсда лингвистик аҳамият касб этиши, қизиқчи, аскиячи, шоир, ёзувчи, журналист, умуман, сўз усталарининг сўз ўйинларидан фойланиш маҳорати юзасидан берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий инновация фаолияти ва технологиялар трансфери марказида И-2013 57-рақамли “Ижтимоий экология муаммолари” фундаментал лойиҳаси доирасида тайёрланган “Ижтимоий экология муаммолари” номли монографияни тайёрлаш ва чоп этишда фойдаланилган (Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 2 июндаги 06-04/3751-сон маълумотномаси). Натижада монография лисоний далиллар билан бойитилган; 
тилнинг фонетик, морфологик, график, сўз ясалиши ва синтактик-стилистик қонуниятларидан ноодатий фойдаланишга асосланган сўз ўйинидан реклама матнларида фойдаланишнинг асосий сабаби маҳсулот тарғиботининг самарадорлигини ошириш, бу билан матннинг минимал сегментида максимал ифодага эришиш, эмоционал-экспрессив жиҳатдан истеъмолчининг диққатини жалб қила олиши юзасидан асосланган назарий хулосалар, илмий натижалар, таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида 2020-2021 йилларда бажарилган “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” номли амалий лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган монография мазмунининг бойитилишида жорийланган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 22 сентябрдаги 10/1767-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган монография мазмуни бойитилган, назарий изоҳлари мукаммаллашган; 
ўзбек миллий сўз ўйинлари асосан сўзлашув, бадиий ва оммабоп нутқ кўринишларида намоён бўлишининг асосий сабаби ушбу нутқ услубларида сўзловчи фикри эмоционал-экспрессив тарзда баён этилиши, шу боис бундай нутқ кўринишида сўз ўйинларининг фоностилистик, лексик-стилистик, морфологик ҳамда синтактик турлари кенг қўлланилиши билан алоқадор эканлиги юзасидан асосланган назарий хулосалар “Услубшунослик асослари” номли дарсликни шакллантиришда фойдаланилган (Oлий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сонли буйруғига асосан 233-0423-рақамли рухсатномаси). Натижада ушбу дарсликнинг “Аскиячилик санъати. Қизиқчилик ва аскиячилар нутқининг услубий хусусиятлари”, “Нотиқлик санъати”,  “Сўз ўйинлари санъати”, “Нутқнинг функционал хосланиши”, “Нутқнинг жинсий хосланиши”, “Нутқнинг ёш жиҳатдан хосланиши”  каби мавзуларини қамраган VI модулининг изоҳлари назарий ва лисоний далиллар билан шакллантирилган;
матн, унинг турлари, аския ва қизиқчилик матнларининг ўзига хос хусусиятларига оид тавсиялардан “Матн тилшунослиги” номли дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Oлий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сoнли буйруғига асосан 237-317 рақамли рухсатномаси). Натижада мазкур дарсликнинг “Тилшуносликда матн категориясининг ўрганилиши”, “Бадиий матнни таҳлил қилиш тамойиллари ва усуллари”, “Бадиий матнни шакллантирувчи воситалар”, “Матн ва коммуникация”, “Матннинг таркибий қисмлари”, “Матннинг антропоцентрик таҳлили” каби мавзуларини қамраган махсус боби назарий ва лисоний далиллар билан бойитилган;
халқ оғзаки ижоди намуналарининг ўзбек адабиётида тутган ўрни, уларни ўрганишнинг аҳамияти, хусусан,  ўзбек халқ достонлари, эртаклари, аския ва лоф каби жанрларда сўз ўйинлари бадиий-эстетик вазифа юклатилган сўзларнинг ўйин характеридаги комбинациялардан иборат эканлиги, турлича тушуниш, изоҳлаш ва талқин этишга йўналтирилган ва экспрессив-эстетик жиҳатлари билан тингловчининг эътиборини жалб қила олиши ҳамда унинг ҳосил қилиниши инсон руҳий олами, тушунчалари ва маҳорати билан бевосита боғлиқлиги каби фикрлардан “Жадид адабиёти тарихи” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Oлий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сoнли буйруғига асосан 538-283 рақамли рухсатномаси). Натижада сўз ўйинларига асосланган аския, латифа, лоф, қизиқчилик кабиларнинг илмий-назарий жаҳатлари янада бойишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish