Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайдарова Гулҳаё Аҳмадалиевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ аср ўзбек ғазалчилигида Алишер Навоий анъаналари ва ўзига хосликлар” 10.00.02. – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Fil.544.
Илмий раҳбар: Сабирдинов Акбар Ғафурович, филология фанлари доктори, доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институтида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона  давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Тожибоева Муқаддас Абдураҳимовна, филология фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Шавкат Аҳадович,  филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрда яратилган ўзбек ғазалларининг  адабиётшуносликда тутган ўрни ва аҳамиятини белгилаш, мумтоз адабий анъаналар, хусусан, Алишер Навоий ғазалиётининг Собир Абдулла, Чархий ва Ҳабибий асарларига таъсири ҳамда услубларидаги ўзига хосликни бадиий-эстетик, қиёсий-типологик жиҳатдан баҳолашдан иборат. 
Ш.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек адабиётшунослигида Алишер Навоийнинг девон тузиш, дебоча яратиш, ғазалларни сарлавҳалаш ҳамда уларга тартиб бериш анъаналарининг Собир Абдулла, Чархий, Ҳабибий ғазалиётига кўрсатган шаклий, маъновий ва услубий таъсири, ушбу ижодкорларнинг девонга ғазал жойлаштириш, уни номлашда янгилик яратиш жиҳатларини таъминлашдаги анъанавий мезонлар исботланган; 
Алишер Навоий асарлари мавзу кўлами ва образлар талқини, поэтик хусусиятларининг ХХ аср ўзбек ғазалиёти тараққиётидаги ижодкор бадиий маҳоратига таъсири масалалари очиб берилган; 
янги давр ўзбек ғазалиётидаги мухаммас ва татаббу ғазаллар мазмуни, шакли билан боғлиқ жиҳатларининг Алишер Навоий ғазалларига қиёси, ривожланиши ҳамда тараққиёт босқичларини аниқлашдаги аҳамияти Собир Абдулла, Чархий, Ҳабибий асарлари мисолида асосланган; 
Собир Абдулла, Чархий, Ҳабибий ғазаллари поэтикаси, бадиий санъатлар, қофия, радиф ва вазн масалалари Алишер Навоий асарлари билан қиёсланганда анъанавий тазод, ҳусни таълил, тарду акс, талмеҳ каби бадиий санъатлар, нисбатан кам қўлланилувчи комил ва мужтасс вазнлари, мусажжа, мувашшаҳ, тажниси мукаррар каби қофия санъатларининг такомили ва радифлардаги ўзига хосликлар аниқланган.   
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср ўзбек ғазалиётида Алишер Навоий анъаналари ва ўзига хосликлар мавзусида олиб борилган мазкур тадқиқот натижалари асосида:
Собир Абдулла, Чархий, Ҳабибий ғазаллари поэтикаси, бадиий санъатлар, қофия, радиф ва вазн масалалари Алишер Навоий асарлари билан қиёсланганда анъанавий тазод, ҳусни таълил, тарду акс, талмеҳ каби бадиий санъатлар, нисбатан кам қўлланилувчи комил ва мужтасс вазнлари, мусажжа, мувашшаҳ, тажниси мукаррар каби қофия санъатларининг такомили ва радифлардаги ўзига хосликларга оид муҳим хулоса ва натижалар, уларни аниқлашга оид амалий тавсиялардан Ўзбекистан Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳа ишини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистан Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 30 сентябрдаги 373/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа иши натижалари шеърий санъатларга оид маълумотлар билан бойитилган;
ўзбек адабиётшунослигида Алишер Навоийнинг девон тузиш, дебоча яратиш, ғазалларни сарлавҳалаш ҳамда уларга тартиб бериш анъаналарининг Собир Абдулла, Чархий, Ҳабибий ғазалиётига кўрсатган шаклий, маъновий ва услубий таъсири, ушбу ижодкорларнинг девонга ғазал жойлаштириш, уни номлашда янгилик яратиш жиҳатларини таъминлашдаги анъанавий мезонларга оид илмий-назарий қарашлар “Жадид адабиёти тарихи” номли дарслик яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сонли буйруғига асосан 538-283-рақамли рухсатнома). Натижада дарсликнинг шеърий асарда анъана ва янгиланишга оид боб ва қисмлари илмий маълумотлар билан бойитилган;
Алишер Навоий асарлари мавзу кўлами ва образлар талқини, поэтик хусусиятларининг ХХ аср ўзбек ғазалиёти тараққиётидаги ижодкор бадиий маҳоратига таъсири масалалари хусусидаги хулосалар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДУК қошидаги “O’zbekiston tarixi” телеканалида “Taqdimot” кўрсатуви сценарийси, шунингдек, “O’zbekiston” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан амалиётга татбиқ этилган ва “Ғазал бўстони”, “Адабий жараён” эшиттиришлари сценарийларини шакллантиришда фойдаланилган (“Ўзбекистон телерадиоканали” ДУК қошидаги “O’zbekiston tarixi” телеканалининг 04-36-958-сон маълумотномаси). Натижада мазкур курсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашувига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга, мухлисларнинг маънавий-ахлоқий, бадиий-эстетик билимларини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish