Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахтямов Азизбой Эркинбоевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Реклама матнларининг ўзбек, рус ва немис тиллари мисолидаги прагмалингвистик таҳлили” 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2021.4PhD/Fil2145.
Илмий раҳбар: Ибрагимова Эхтиётхон Исмаиловна, филология фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона  давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона  давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Хошимов Ғанижон Мирзаахмедович, филология фанлари доктори, профессор; Султонова Шохиста Мухаммаджоновна,  филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек, рус ва немис тиллари мисолида реклама матнлари, унинг элементлари ва матндан ташқари омилларини прагмалингвистик жиҳатдан очиб беришдан иборат. 
Ш.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
реклама матни тил, товуш, визуал қисмли супер матн бўлганлиги сабабли уни прагмалингвистик жиҳатдан ёритиш комплекс ёндашув орқали амалга оширилиши исботланган;
реклама матнининг прагмалингвистик таҳлили сарлавҳа, шиор, маҳсулот номи каби элементлари (матн ичида), эҳтиёж, бозор муносабати, рақобат каби омиллари (матн ташқарисида) ва уларнинг ҳамкорлиги масалаларини кўриб чиқишга асосланганлиги ва бунинг натижасида суперматн ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилишга хизмат қилувчи вербал, новербал, паравербал шакллар, аргументация турлари, реклама матнининг мазмуни, шакли далилланган;
қабул қилувчига товуш ва визуал таъсирнинг кам ўрганилганлиги боис прагмалингвистика доирасида аналитик транскрипция тизимининг қўлланилиши радио ва телерекламаларнинг мультимодаллиги ва мультикодаллиги сингари усуллари исботланган;
ҳар бир реклама воситаси суперматнни шакллантиришга хизмат қилувчи бир, икки ёки уч турдаги қисман матнларни ўз ичига олиши мумкинлигидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг уч босқичли анализи ва синтези потенциал таъсир, интертекстуаллик, реклама матни функцияси орқали аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг назарий таклифлари, амалий тавсиялари ва хулосалари қуйидагиларга татбиқ этилган:
реклама матни тил, товуш, визуал қисмли супер матн бўлганлиги сабабли уни прагмалингвистик жиҳатдан ёритиш комплекс ёндашув орқали амалга оширилишига оид хулосалар Фарғона вилояти Савдо-саноат палатаси аъзоларининг тарғибот-ташвиқот фаолиятини ташкилаш ва реклама матнларини тайёрлашга жорий этилган (Фарғона вилояти Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 29 мартдаги 01/АC-347-03-сон  маълумотномаси). Натижада “Европринт” МЧЖ, “Полиграф пресс” МЧЖ, “Супер Принт” МЧЖ томонидан тайёрланган реклама матнларининг таъсир кўлами ортиб, уларнинг истеъмолчилар томонидан осон ва қулай идрок этилишига  эришилган;
реклама матнининг прагмалингвистик таҳлили сарлавҳа, шиор, номи каби  элементлари (матн ичида), эҳтиёж, бозор муносабати, рақобат каби омиллари  (матн ташқарисида) ва уларнинг ҳамкорлиги масалаларини кўриб чиқишга асосланганлиги ва бунинг натижасида суперматн ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилишга хизмат қилувчи вербал, новербал, паравербал шакллар, аргументация турлари, реклама матнининг мазмуни, шаклига доир назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари томонидан берилган 2022 йил 15 апрелдаги 02/6-09-6-сон маълумотнома). Натижада назарий фикрлар мазкур қонуннинг терминологик тизимини такомиллаштириш ва  унинг сифат жиҳатидан ўзгаришига хизмат қилган;
қабул қилувчига товуш ва визуал таъсирнинг кам ўрганилганлиги боис прагмалингвистика доирасида аналитик транскрипция тизимининг қўлланилиши радио ва телерекламаларнинг мультимодаллиги ва мультикодаллиги сингари усулларига доир хулоса ва тавсиялардан ЎзМТРК “Фарғона” вилоят  телерадиоканали “Адабий муҳит”, “Ассалом, Фарғона!” теледастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 23 ноябрдаги 331-сон маълумотномаси). Натижада диссертация хулосалари мазкур кўрсатувларни оммалаштириш ва илмий салоҳиятини оширишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish