Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Дилдора Юнус қизининг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ҳалима Худойбердиева шеърияти лингвопоэтикаси”,  10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fil1563.
Илмий раҳбар: Абузалова Меҳринисо Кадировна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSс.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Қувватова Дилрабо Ҳабибовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Рашидова Умида Мансуровна, филология фанлари доктори (PhD),  доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тaдқиқoтнинг мaқсaди Ҳалима Худойбердиева шеъриятининг ўзига хос хусусиятларини лингвопоэтик жиҳатдан очиб бериш ҳамда уларни тавсифлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шоира шеъриятига лингвопоэтик ёндашув тамойиллари моҳияти ва фонопоэтик, лексик-семантик хусусиятлари шеър композициясини шакллантириш ва поэтик деб аталувчи воситаларни юзага келтириши сабабли бой ва ранг-баранг эканлиги, сўзлараро стилистик (метафора, метонимия, синекдоха, ирония, оксиморон ҳодисалари билан боғлиқ) хусусиятлар, шакл ва маъно муносабатлари (омонимлик, синонимлик, антонимлик, градуонимик, гипо-гиперонимик, партонимик) асосида аниқланган;
Ҳалима Худойбердиева шеъриятида ўзбек тили ички имкониятларининг луғавий бирликка хос белги-хусусиятлари, сўз ясаш имкониятига кўра кенглиги аффиксиал ва композицион окказионализмлар, морфологик ҳамда синтактик хусусиятларининг коммуникатив, грамматик ва стилистик хусусиятларининг лингвопоэтикаси далилланган;
ономастик бирликларнинг поэтик-эстетик таъсирчанликни ошириш  хусусиятига кўра бадиий матнда коннотатив-деннотатив маъно касб этиши, интертекстуаллик ҳосил қилишдаги ижодкор индивидуал услубига хос бўлган структурал ўзгаришлар аҳамияти, бадиий  аксланиши, матн бутунлигини шакллантиришда лексик-семантик тизимда муҳим ўрин тутиши шоира шеъриятидаги номлар орқали исботланган; 
адиба ижодида услуб индивидуаллигини, нутқ таъсирчанлигини бойитишда синтактик параллелизм, эмоционаллик, риторик сўроқ гап, инверсия, эллипсис, градация, антитеза ҳамда ўхшатишлар каби поэтик-синтактик, функционал-стилистик ўзига хосликларни таъминловчи синтактик воситалар лингвопоэтик аспектда асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотда Ҳалима Худойбердиева шеърияти лингвопоэтикаси тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
шоира шеъриятига лингвопоэтик ёндашув тамойиллари моҳияти ва фонопоэтик, лексик-семантик хусусиятлари шеър композициясини шакллантириш ва поэтик деб аталувчи воситаларни юзага келтириши сабабли бой ва ранг-баранг эканлиги, сўзлараро стилистик (метафора, метонимия, синекдоха, ирония, оксиморон ҳодисалари билан боғлиқ) хусусиятлар, шакл ва маъно муносабатлари (омонимлик, синонимлик, антонимлик, градуонимик, гипо-гиперонимик, партонимик) асосида аниқланганлигига оид назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг ФА-Ф1-Г003 рақамли «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 27 майдаги №17.01/105 сонли маълумотномаси). Натижада, сўз ясалишида лексик маънонинг ўрнини ёритиш; луғавий шакл ясовчиларнинг ҳозирги ўзбек ва қорақалпоқ тилларида қўлланиш доирасини қиёслаб ўрганиш билан боғлиқ илмий-назарий қарашлар фундаментал лойиҳанинг мукаммаллашишига хизмат қилган;
Ҳалима Худойбердиева шеъриятида ўзбек тили ички имкониятларининг луғавий бирликка хос белги-хусусиятлари, сўз ясаш имкониятига кўра кенглиги аффиксиал ва композицион окказионализмлар, морфологик ҳамда синтактик хусусиятларининг коммуникатив, грамматик ва стилистик хусусиятларининг лингвопоэтикаси далилланганлиги билан боғлиқ назарий хулосалардан Бухоро давлат университетининг А-ОТ-2021-2-рақамли «Тиббиётга оид атамалар электрон платформасини яратиш» номли амалий лойиҳада (2020-2021 йй.) фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2022 йил 13 июндаги 06/03-1-2-сон маълумотномаси ва Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 17 июндаги 04/1-2083-сон маълумотномаси). Натижада, шоира ижодига тегишли шеърий матнлар ўзбек миллий поэтик матнлари фондини тўлдириши билан боғлиқ фикрлар амалий лойиҳанинг такомиллашувига хизмат қилган; 
ономастик бирликларнинг поэтик-эстетик таъсирчанликни ошириш  хусусиятига кўра бадиий матнда коннотатив-деннотатив маъно касб этиши, интертекстуаллик ҳосил қилишдаги ижодкор индивидуал услубига хос бўлган структурал ўзгаришлар аҳамияти, бадиий  аксланиши, матн бутунлигини шакллантиришда лексик-семантик тизимда муҳим ўрин тутиши шоира шеъриятидаги номлар орқали исботланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими қошида фаолият кўрсатиб келаётган 15-сон «Нилуфар» адабий тўгараги машғулотларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилоят бўлимининг 2022 йил 13 июндаги 15-сонли маълумотномаси). Натижада, поэтик тилнинг лисоний-нутқий хусусиятларини аниқлашга оид тавсиялар яратиш имконияти бойитилган; 
адиба ижодида услуб индивидуаллигини, нутқ таъсирчанлигини бойитишда синтактик параллелизм, эмоционаллик, риторик сўроқ гап, инверсия, эллипсис, градация, антитеза ҳамда ўхшатишлар каби поэтик-синтактик, функционал-стилистик ўзига хосликларни таъминловчи синтактик воситалар лингвопоэтик аспектда асосланганлиги ҳақидаги илмий  қарашлардан «Бухоро» телеканалининг 1/134-рақамли «Менга сўз беринг», «Ассалом, Бухоро», «Жаҳон тамаддуни дурдоналари», «Асрларнинг асраганлари» телекўрсатувлари, «Бухоро» радиосининг «Мулоқот ва мунозара», «Қадриятлар қадим бешиги» радиоэшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 7 июндаги 1/134-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур телекўрсатувлар учун тайёрланган материаллар илмий-оммабоплиги оширилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish