Sayt test rejimida ishlamoqda

Тураев Хумойиддин Абдуғаффоровичнинг 
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак чизмачилик фани ўқитувчиларининг лойиҳалаш-конструкторлик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (чизмачилик) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Ped1123. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК раками: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак чизмачилик фани ўқитувчиларининг лойиҳалаш-конструкторлик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналиши талабаларини бўлажак касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашда (креатив, латерал фикрлаш, объектни график тасвирлаш) педагогик-психологик ва топшириқни уч ўлчамли  лойиҳалаш усуллари, визуал конструкциялашга оид таълим мазмуни ва жараёнини ташкил этишнинг функционал-дидактик имкониятларини техник мезонлар билан ўзаро таъсирлашуви ва алоқадорлиги асосида объектив реал ҳолатнинг парадигмик хусусиятлари аниқланган;
бўлажак чизмачилик фани ўқитувчиларини (ғоявийлик, когнитивлик, педагогик-психологик тайёргарлик) касбий сифатларига кўра педагогик фаолиятга тайёрлашнинг методологик ёндашувларига устуворлик бериш орқали лойиҳалаш-конструкторлик компетентлигини ривожлантириш модели виртуаллик ва иллюстративлик тамойиллари асосида мазмунан такомиллаштирилган;
талабаларнинг лойиҳалаш-конструкторлик компетентлигини ривожлантиришда амалий интеграциялашга асосланган ўқитиш методикаси касбга йўналтирилган ижодий масалалар, шахсий фазилатлар ва касбий график фаолият тузилмасини киритиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак чизмачилик фани ўқитувчиларининг дуал таълим кўникмаларини ривожлантиришга оид ранг корреляцияси, дисперсион таҳлил, статистик кузатиш, диагностик-мувофиқлаштирувчи интегратив усуллардан фойдаланиб, амалий таълимни ташкил этиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак чизмачилик фани ўқитувчиларининг лойиҳалаш-конструкторлик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак чизмачилик фани ўқитувчиларини (ғоявийлик, когнитивлик, педагогик-психологик тайёргарлик) касбий сифатларига кўра педагогик фаолиятга тайёрлашнинг (кўргазмалилик, илмийлик, мослашувчанлик) методологик ёндашувларига устуворлик бериш орқали лойиҳалаш-конструкторлик компетентлигини ривожлантириш моделини (товушли, уч ўлчамли график) виртуаллик ва (анимация, дизайн, фото) иллюстративлик тамойиллари асосида мазмунан такомиллаштиришга оид маълумотлар “Чизмачилик (проекцион чизмачилик)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғи, 166-179 рақамли гувоҳномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида чизмачилик фанини ўқитиш жараёнининг ўқув-методик таъминотини такомиллаштириш орқали талабаларни касбий-педагогик фаолиятга стратегик тайёрлашга эришилган;
талабаларнинг лойиҳалаш-конструкторлик компетентлигини ривожлантиришда касбга йўналтирилган ижодий масалалар ҳамда (глобал фикрлаш, интизомлилик, ташаббускорлик, ўз-ўзини бошқара олиш) шахсий фазилатлар ва (амалий, ижодий, индивидуал, креатив) касбий график фаолият тузилмасини амалий интеграциялашга асосланган ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид назариялар “Чизма геометрия (перспектива)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-618 рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаланинг лойиҳалаш-конструкторлик компетентлигини ривожлантириш методикасини инновацион таълим технологиялари ва воситалари орқали  такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак чизмачилик фани ўқитувчиларининг дуал таълим кўникмаларини ривожлантиришга оид ранг корреляцияси, дисперсион таҳлил, статистик кузатиш, диагностик-мувофиқлаштирувчи интегратив усуллардан фойдаланиб, амалий таълимни ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган илмий-методик тавсиялардан Термиз давлат университетининг PZ-20170926176-рақамли “Сурхондарё вилоятида ерости шўр сувлари таркибидаги ёд ва унинг бирикмаларини ажратиб олиш” (2018-2020 йй.) мавзусидаги грант лойиҳанинг “Гидротермал сувлардан йод олишнинг ҳаво-десорбция технологик усулини такомиллаштириш” қисмини бажаришда фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2022 йил 26 майдаги 04/12-1768-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак мутахассис кадрларнинг техник детал, мосламалар ва биноларнинг лойиҳалаш-конструкциялаш ишларини AutoCAD график дастурида бажариш жараёнларини амалга ошириш асосида дуал таълимга оид кўникмалари ривожлантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish