Sayt test rejimida ishlamoqda

Тағоева Дилнавоз Нарзиқуловнанинг
фалсафа дoктoри (PhD) диссeртацияси ҳимoяси ҳақида эълoн

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жадидлар маънавий меросида оила масаласи ва унинг фалсафий таҳлили” 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Fal437.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Наврўзова Гулчеҳра Неъматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РhD.03/27.02.2020.F.72.08. 
Расмий оппонентлар: Ҳусейнова Абира Амановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Амридинова Дилрабо Турсуновна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жадидлар маънавий меросида оила тўғрисидаги қарашларнинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш асосида оила институтини мустаҳкамлашга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Абдурауф Фитратнинг “Оила ёки оила бошқариш тартиблари” асаридаги анъанавий ва замонавий оила хусусидаги қарашларининг маърифатпарварлик ғоялари билан муштараклиги ҳамда ёшларда оилапарварлик, никоҳнинг муқаддаслиги, фарзанд тарбияси, оила маънавиятига  позитив таъсири “инсон ва оила”, “оила ва жамият”, “оила ва миллат” тамойиллари асосида очиб берилган; 
ХIХ аср охири - ХХ аср бошларида Маҳмудхўжа  Беҳбудий  меросининг миллат бадиий тафаккури такомилига таъсирт кўрсатганлиги ҳамда унинг миллатни уйғотиш, фарзанд тарбияси, оила мулкини асраш, тежамкорлик, миллий тарбия, миллий озодлик, миллат тақдири ҳақидаги ғоялари космополитизм ғояларига қарши эканлигининг методологик жиҳатлари мантиқий асосланган;
Раҳматулло Возеҳнинг “Ақоид ан-Нисо” ва Абдурауф Фитратнинг “Оила ва оила бошқариш тартиблари” асарларидаги соғлом оила, соғлом оилавий муносабатларни ўрнатиш, хотин қизларни ўқитиш, оила шаъни ва фарзанд тарбиясидаги ролига оид ғоялари “замонавий маърифатли оила” концепциясини шакллантиришнинг миллий концептуал асослари эканлиги далилланган;    
Абдурауф Фитратнинг маънавий меросидаги миллий ислоҳотчилик ғоялари ҳамда маърифатпарварлик, жадидчилик, нозирлик фаолиятининг ватанпарварлик, миллат қадри ва қаддини тиклаш, саводсизликни тугатиш, илмга тарғиб этиш, миллатни дунё халқлари қаторидаги мавқеини оширишга қаратилганлиги миллий характер шаклланишида конструктив асос бўлганлиги фалсафий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жадидлар маънавий меросида оила масаласи ва унинг фалсафий таҳлили бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Абдурауф Фитратнинг “Оила ёки оила бошқариш тартиблари” асаридаги анъанавий ва замонавий оила хусусидаги қарашларининг маърифатпарварлик ғоялари билан муштараклиги ҳамда ёшларда оилапарварлик, никоҳнинг муқаддаслиги, фарзанд тарбияси, оила маънавиятига  позитив таъсири “инсон ва оила”, “оила ва жамият”, “оила ва миллат” тамойиллари асосида очиб берилганлигига оид назарий умумлашма ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-88-сон “Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ва маънавий тараққиётида толерантлик тамойилининг тутган ўрни (қадимги даврдан то ҳозирги вақтга қадар)” (2017-2020 йй) фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 29 октябрдаги 04/11-6758-сон маълумотномаси) Натижада, ўсиб келаётган ёш авлодни жадидлар маънавий меросида оила масаласи доир ғоялар асосида баркамоллик, комиллик ва оила муқаддас, уни доим асраб-авайлаш кераклиги руҳида тарбиялашда ҳамда юртимиз фаровонлиги, мустакиллигини мустаҳкамлигини таъминлашга хизмат қилган;
ХIХ аср охири ХХ аср бошларида Маҳмудхўжа  Беҳбудий  меросининг миллат бадиий тафаккури такомилига таъсири, ҳамда унинг миллатни уйғотиш, фарзанд тарбияси, оила мулкини асраш, тежамкорлик, миллий тарбия, миллий озодлик, миллат тақдири ҳақидаги ғоялари космополитизм ғояларига қарши эканлигига доир илмий янгиликлар ва тавсиялардан “Дурдона” нашриёти томонидан 2022 йилда чоп этилган “Маънавиятшунослик” ўқув қўлланмасининг “Жадидлар дунёқараши генезиси”, “Жадид мутафаккирларининг оила институтини мустаҳкамлаш ва унинг баркамол авлод тарбиясида тутган ўрни” мавзуларини тайёрлашда ҳамда таълим жараёнига тадбиқ этишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруғи ва 302-0061-сон гувоҳномаси). Натижада, олий таълим тизимида ўқитилаётган “Маъанвиятшунослик” фанини мазмунан янгилашда, такомиллаштиришда ҳамда жаддидчилик фаолиятини ўрганиш орқали баркамол авлод тарбиясида оиланинг ўрнини мустаҳкамлаш ва ёшларда маърифатпарварлик ғояларини ривожлантиришга хизмат қилган;
Раҳматулло Возеҳнинг “Ақоид ан-Нисо” ва Абдурауф Фитратнинг “Оила ва оила бошқариш тартиблари” асарларидаги соғлом оила, соғлом оилавий муносабатларни ўрнатиш, хотин қизларни ўқитиш, оила шаъни ва фарзанд тарбиясидаги ролига оид ғоялари “замонавий маърифатли оила” концепциясини шакллантиришнинг миллий концептуал асослари эканлигига оид илмий хулосалар ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-88-сон “Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ва маънавий тараққиётида толерантлик тамойилининг тутган ўрни (қадимги даврдан то ҳозирги вақтга қадар)” (2017-2020 йй) фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 29 октябрдаги 04/11-6758-сон маълумотномаси) Натижада, мамлакатда оила мустаҳкамлигини таъминлаш, ёш авлодда мустаҳкам ватанпарварлик гояси ҳамда қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, хотин-қизлар соҳасидаги муаммоларга самарали ечимлар ишлаб чиқиш, ваколатли органлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни самарали амалга оширишга хизмат қилган;
Абдурауф Фитратнинг маънавий меросидаги миллий ислоҳотчилик ғоялари ҳамда маърифатпарварлик, жадидчилик, нозирлик фаолиятининг ватанпарварлик, миллат қадри ва қаддини тиклаш, саводсизликни тугатиш, илмга тарғиб этиш, миллатни дунё халқлари қаторидаги мавқеини оширишга қаратилганлиги миллий характер шаклланишида конструктив асос бўлганлигига доир илмий янгиликлар ва тавсиялардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йилда эфирга узатилган “Ассалом Бухоро”, “Замондош”, “Саккизинчи мўъжиза” кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 31 октябрдаги 1/265-сон маълумотномаси). Натижада, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда жадид алломаларимизнинг илмий-назарий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёш авлодни аждодларимизнинг эзгу анъаналари руҳида тарбиялаш, шу орқали маърифатли жамият сари илдам қадам ташлаш, аждодларга муносиб бўлиб етишиш имкониятларини янада кенгайтиришга, кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплиги таъминлашга, томошабинларнинг ушбу масалалар юзасидан керакли маълумотларни олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish