Sayt test rejimida ishlamoqda

Гуламова Мунисхон Маҳмудовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хожа Муҳаммад Порсо маънавий меросида инсон тушунчаси”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fal587.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Намозов Бобир Баҳриевич, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Юнусова Гуландом Самиевна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Саматов Хуршид Улмасжонович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади Хожа Муҳаммад Порсо маънавий меросидаги инсон тушунчасининг ирфоний-фалсафий моҳиятини очиб бериш ва унинг комил инсонни тарбиялашдаги ўрнини асослашдан иборат.
II.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хожа Муҳаммад Порсонинг “Рисолаи қудсия” асарида Баҳоуддин Нақшбанд таълимоти назарий бойитилганлиги ҳамда инсон тушунчасининг (аксиологик, антропологик) негизида “Дил ба Ёр, даст ба кор” (тана ва руҳ уйғунлиги) ғоясига мутаносиб эканлиги очиб берилган;
Муҳаммад Порсо “Фасл-ал хитоб” асарида илгари сурган “Фаросат” илми концепцияси антропологик ва гносеологик таълимотлар билан ўзаро диалектик илдизларга эга эканлиги, тасаввуфда инсон тушунчасига оид қарашларнинг такомиллашувига хизмат қилганлиги мантиқий аргументлаш воситасида асосланган;
Хожа Муҳаммад Порсонинг инсон борлиғидаги табиат (модда), маънавий (қалб, нафс, ҳусни хулқ) инсон моҳиятининг асоси эканлиги ва уларнинг ўзаро детерминистик таъсири фалсафий таълимотларнинг онтологик хусусиятлари билан  боғлиқлиги “Фасл-ал хитоб”  асаридаги фалсафий-антропологик ғоялар асосида мантиқий далилланган;
Хожа Муҳаммад Порсонинг “Фасл-ал хитоб” асаридаги илм, маърифатли бўлиш, саодат белгилари, икки олам  саодатига эришиш  сингари  комилликка ундовчи ғоялари инсон қадрини улуғлаш, маърифатли маънавий макон барпо этишда ҳамда ёшларни  умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда субстанционал асосга эга эканлиги фалсафий жиҳатдан исботланган.
III.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хожа Муҳаммад Порсо маънавий меросидаги инсон тушунчасининг ирфоний-фалсафий моҳиятини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
Хожа Муҳаммад Порсонинг “Рисолаи қудсия” асарида Баҳоуддин Нақшбанд таълимоти назарий бойитилганлиги ҳамда инсон тушунчасининг (аксиологик, антропологик) негизда “Дил ба Ёр, даст ба кор” (тана ва руҳ уйғунлиги) ғоясига мутаносиб эканлиги очиб берилганлигига оид назарий умумлашма ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-106-сон “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросинннг Ғарб олимлари томонидан тадкиқ этилиши” (2017-2020 йй) фундаментал илмий-тадқиқот лойихасида белгиланган вазифалар ижросини амалга оширишда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 13 августдаги 01/10-И-4656-сон маълумотномаси). Натижада, ўсиб келаётган ёш авлодда Хожа Мухаммад Порсо маънавий меросининг инсон борлиғи, моддий ва маънавий уйғунлик асосида умуминсоний қадриятлар “инсон фалсафаси” ва диний билимларнинг замонавий шахс тарбияси ва инсонпарварлик позицияларининг мустаҳкамлигини таъминлашга хизмат қилган;
Муҳаммад Порсо “Фасл-ал хитоб” асарида илгари сурган “Фаросат” илми концепцияси антропологик ва гносеологик таълимотлар билан ўзаро диалектик илдизларга эга бўлиб, тасаввуфда инсон тушунчасига оид қарашларнинг такомиллашувига хизмат қилишига доир хулосалар ва илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг ўқув семинарлари, тренингларни ташкил этишда, жумладан, жаҳон илм-фани тараққиёти ва цивилизациясига ҳисса қўшган аждодлар илмий меросини тадқиқ қилиш ҳамда янги юксалиш давридаги ютуқларни тарғиб қилиш бўйича “Йўл харитаси”нинг II “Маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари”да белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг 2022 йил 7 июндаги 442-сон маълумотномаси). Натижада, кенг жамоатчилик ва ёш авлод онгига, буюк мутафаккир ижтимоий-фалсафий, ахлоқий қарашларини янгича назарий-услубий ёндашувлар асосида сингдириш, уларни келажакда юртимиз равнақи йўлида фидойи инсон бўлиб етишишларида муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
Хожа Муҳаммад Порсонинг инсон борлиғидаги табиат (модда), маънавий (қалб, нафс, ҳусни хулқ) инсон моҳиятининг асоси эканлиги ва уларнинг ўзаро детерминистик таъсири фалсафий таълимотларнинг онтологик хусусиятлари билан боғлиқлиги “Фасл-ал хитоб”  асаридаги фалсафий-антропологик ғоялари асосида мантиқий далилланганлигиа оид илмий хулосалар ва амалий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқикот марказининг II Боб “Ислом цивилизациясининг умуминсоний қадриятларини, жумладан халқимиз маънавияти ва маданияти ривожида тутган ўрни ва аҳамиятини ўрганиш, уларнинг илмий-назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш” бандидаги илмий-маданий жамоатчиликни кенг хабардор этиш ҳамда каталоглар, альбомлар, илмий-амалий материаллар базасини такомиллаштиришда, буюртма асосидаги “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” китоб- альбомининг “Ислом” қисмини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқикот марказининг 2022 йил 5 июлдаги 02/334-сон маълумотномаси). Натижада, китоб-альбомнинг мавзуларини илмий манбалар асосида мазмунан бойитишга ҳамда Муҳаммад Порсонинг илм, маърифатли бўлиш, саодат белгилари, икки олам саодатига эришиш сингари комилликка ундовчи ғоялари инсон қадрини улуғлаш, маърифатли маънавий макон барпо этишига хизмат килган;
Хожа Муҳаммад Порсонинг “Фасл-ал хитоб” асаридаги илм, маърифатли бўлиш, саодат белгилари, икки олам  саодатига эришиш  сингари  комилликка ундовчи ғоялари инсон қадрини улуғлаш, маърифатли маънавий макон барпо этишда ҳамда ёшларни  умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда субстанционал асосга эга эканлигига доир илмий янгиликлар ва амалий таклифлардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йилда эфирга узатилган “Ассалом Бухоро”, “Замондош”, “Саккизинчи мўъжиза” телекўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 11 августдаги 1/194-сон маълумотномаси). Натижада, халқимизни, айниқса ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш зарурлиги, диний ва миллий тотувлик ғояларидан бағрикенглик, бугунги кунда инсонларни ҳаётни қадрлашга, ёшларни толерантлик руҳида тарбиялашда энг самарали, мақбул усуллари ҳақидаги хулосалар телетомошабинларнинг ушбу масалалар юзасидан керакли маълумотларни олиш имкониятини бериб, кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплигини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish