Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозоров Шухрат Салайдиновичнинг
фалсафа дoктoри (PhD) диссeртацияси ҳимoяси ҳақида эълoн

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Aҳмад Дониш маърифатпарварлик қарашларининг ижтимоий-фалсафий моҳияти”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fal585.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Илмий раҳбар: Шодиев Рустам Тохирович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РhD.03/27.02.2020.F.72.08. 
Расмий оппонентлар: Хажиева Максуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ахмедова Зебинисо Азизовна, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Аҳмад Дониш маърифатпарварлик қарашларининг ижтимоий-фалсафий моҳиятини очиб бериш ва маърифий жамият барпо этишдаги ўрнини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Бухоро амирлигида юзага келган ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлашуви йўлида Аҳмад Донишнинг миллий ўзликни англаш, ижтимоий ҳамжиҳатлилик ва толерантлик каби илғор ғояларининг конструктив (бунёдкорлик) аҳамияти “Наводир ул-вақоеъ” асари асосида далилланган; 
мутафаккирнинг садоқат, нафсни енгиш, сабр-қаноат каби инсон комиллиги мезонлари узлуксиз маънавий тарбия тамойилларига ҳамоҳанглиги, ёш авлодда мустақил ва бахтли ҳаёт учун зарур ижтимоий малака ҳамда фазилатларни шакллантириши сабабли бугунги замонавий ёшлар ахлоқий тарбиясига адекват эканлиги фалсафий жиҳатдан асосланган;
Аҳмад Дониш томонидан жамият стратификацион тизимида зиёли қатлам мавқеини ошириш ҳақидаги секуляристик ғоялари халқ ҳақида ғамхўрлик, давлат иқтисодиётининг юксалиши, фан ва техникани ривожлантириш ҳамда ижтимоий манфаатларга бўйсунишни ттарғиб этганлигига кўра жамият тараққиётининг субстанционал асосига мос эканлиги аниқланган;
Аҳмад Донишнинг “Бухоро манғитларининг қисқача тарихи”,“Наводир ул-вақоеъ” асарларида ўша давр жамият бошқаруви, давлатчилик тузуми каби муаммоларни ечимида давлат бошқаруви ва ишлаб чиқариш тизимида билимли, тажрибали кадрларни танлаш ва уларга муносиб амал бериш заруратини асослаганлиги сабабли фундаментал манба эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳмад Дониш маърифатпарварлик қарашларининг ижтимоий-фалсафий моҳиятини очиб бериш асосида маърифий жамият барпо этишдаги ўрнини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Бухоро амирлигида юзага келган ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлашуви йўлида Аҳмад Донишнинг миллий ўзликни англаш, ижтимоий ҳамжиҳатлилик ва толерантлик каби илғор ғояларининг конструктив аҳамияти “Наводир ул-вақоеъ” асари асосида ишлаб чиқилган хулосалар ва илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган КА-З-007-рақамли “Ўзбекистонда фан ва таълим интеграциялашуви жараёнининг ижтимоий, маънавий-аҳлоқий, концептуал фалсафий муаммолари таҳлили” (2018-2020 йй) мавзусидаги амалий-илмий тадқиқот лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 28 июлдаги 04/11-4374-сон маълумотномаси). Натижада, амалий илмий-тадқиқот лойиҳасини янада такомиллаштиришга ва кенг жамоатчиликка мутафаккир Аҳмад Донишнинг маърифатрарварлик фаолияти ва маънавий-меросининг ҳозирги замон учун аҳамияти, унинг баркамол авлод тарбиясидаги ўрни борасида олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг заруриятини асослашга хизмат қилган;
мутафаккирнинг садоқат, нафсни енгиш, сабр-қаноат каби инсон комиллиги мезонлари узлуксиз маънавий тарбия тамойилларига ҳамоҳанглиги, ёш авлодда мустақил ва бахтли ҳаёт учун зарур ижтимоий малака ҳамда фазилатларни шакллантириши сабабли бугунги замонавий ёшлар ахлоқий тарбиясига адекват эканлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг II йўналишига оид “Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятни кенг тарғиб қилиш, “Янги Ўзбекистон - Учинчи Ренессанс сари” ғоясини руёбга чиқаришга қаратилган умуммиллий ҳаракатни юзага келтириш чора-тадбирлари” лойиҳалар танловини ташкил этишда ҳамда 9 банд мамлакатимиздаги кенг қамровли ислоҳотлар мазмунини аҳолининг турли қатламларига тушунтириш, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишда халқ бирдамлиги ва дахлдорлигини кучайтиришга қаратилган “Уйғониш маърифати” туркум кўрсатувлар сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва Маърифат марказининг 2022 йил 17 июндаги 02/02/1094-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда юз бераётган ислоҳотлар ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларда маърифатпарвар мутафаккирларнинг бой маънавий меросидан фойдаланиш, аждодларимизнинг илғор ғояларини замонавий ёшларнинг интелектуал салоҳиятини ўстиришда фойдаланишда илмий-назарий манба сифатида хизмат қилган;
Аҳмад Дониш томонидан жамият стратификацион тизимида зиёли қатлам мавқеини ошириш ҳақидаги секуляристик ғоялари халқ ҳақида ғамхўрлик, давлат иқтисодиётининг юксалиши, фан ва техникани ривожлантириш ҳамда ижтимоий манфаатларга бўйсунишни ттарғиб этганлигига кўра жамият тараққиётининг субстанционал асосига мос эканлигига оид назарий умумлашмалар ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий маркази томонидан нашр этилган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси” мавзусидаги энциклопедиясини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2022 йил 16 июндаги 02/304-сон маълумотномаси). Натижада, “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси энциклопедияси мавзусидаги энциклопедияни мазмунан такомиллаштиришга, жавонмардлик, садоқат, нафсни енгиш, сабр-қаноат каби инсон комиллиги мезонлари бугунги замонавий ёшлар ахлокий тарбиясига адекват эканлигини фалсафий жиҳатдан асослашга хизмат қилган;
Аҳмад Донишнинг “Бухоро манғитларининг қисқача тарихи”,“Наводир ул-вақоеъ” асарларида ўша давр жамият бошқаруви, давлатчилик тузуми каби муаммоларни ечимида давлат бошқаруви ва ишлаб чиқариш тизимида билимли, тажрибали кадрларни танлаш ва уларга муносиб амал бериш заруратини асослаганлиги сабабли фундаментал манба эканлиги доир таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 4 июн куни эфирга узатилган “Ассалом, Самарқандǃ” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 11 июндаги 01-02/231-сон маълумотномаси). Натижада, Аҳмад Донишнинг ижтимоий-фалсафий қарашларида халқнинг сиёсий онгини ошириш, мамлакатни демократлаштириш, юрт, миллат, инсон эрки, ижтимоий-сиёсий, маънавий-фалсафий ғоялари асосида баркамол авлодни етук шахс сифатида шакллантириш орқали маърифатли жамият қуриш ғояларини тарғиб қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish