Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекмуродова Гулшода Ҳайитовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий ижтимоий деструкция: мазмуни ва шакллари, Ўзбекистонда намоён бўлиш хусусиятлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Fal106.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08 (бир марталик илмий кенгаш).
Илмий раҳбар: Негматова Шаҳзода Шуҳратовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Назаров Қиём Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мухторов Азамат, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ҳайдаров Комил Донабаевич, фалсафа фанлари доктори, доцент.  
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади замонавий ижтимоий деструкциянинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш орқали уларнинг Ўзбекистонга таъсирини нейтраллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ноқилона протекционизм, маҳсулот ва хизматлар нархининг юқори волатиллиги, реал иқтисодиёт ва қимматбаҳо қоғозлар бозори ўртасидаги номутаносиблик глобал иқтисодий деструкцияларнинг экспорт салоҳиятни оширишга ҳалал бераётгани, истеъмол бозорига таъсир кўрсатаётгани, компанияларнинг акцияларини халқаро фонд биржаларига чиқаришни мураккаблаштираётгани сабабли иқтисодий тараққиёт суръатларини секинлаштираётгани фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
муаммоли субъектлар кўпайиши, минтақавий муносабатларнинг глобал сиёсатга таъсири, сиёсий коалицияларга бирлашиш, мафкуралашув, ҳуқуқ нормаларининг поймол этилиши каби глобал сиёсий деструкциялар Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида суверенитетга таҳдид солаётгани, халқаро муносабатларни миллий манфаатлар асосида ташкил этишга ҳалал бераётгани, сиёсий системанинг миллий характерини сақлашни мураккаблаштираётгани фалсафий исботланган;
миллийликнинг йўқолиши, ижтимоий тенгсизликнинг кучайиши, демографик дисбаланс, иш ўринларида номутаносиблик, меҳнат миграцияси интенсив тус олаётгани каби глобал ижтимоий деструкциялар мамлакатда миллийликни замонавийлик билан унификациялаштираётгани, бойлар ва камбағаллар даромадлари ўртасидаги тафовутни кенгайтираётгани, оила трансформацияси каби сабаблар демографик вазиятни ижтимоий тараққиётни секинлаштирувчи омилга айлантираётгани, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишга тўсқинлик қилаётгани, унинг хорижга оқиб кетишини жадаллаштираётгани асосланган;
маънавий ишлаб чиқаришнинг тижоратлашуви, ахлоқий бефарқлик муҳити шаклланиши, вайронкор ғояларнинг тарқалиши, дезинформациялар кўпайиши каби глобал маънавий деструкциялар фан ва таълим, адабиёт ва санъат тижорий имкониятларидан фойдаланишга интилишни кучайтираётгани, ахлоқий нормалар ворисийлигини бузаётгани, мафкуравий саводхонлик даражасини тушираётгани, кишилар руҳиятига салбий таъсир кўрсатаётгани аниқланган;
ижтимоий жараёнларнинг таркибий ва функционал боғлиқлигига асосланган ҳолда мамлакатда глобал иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий деструкциялар таъсирини нейтраллаштиришда иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар потенциалидан фойдаланиш, ижтимоий ворисийликни мустаҳкамлаш ва шахс эркинлигини кенгайтириш механизмларини такомиллаштириш зарурати фалсафий асосланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ижтимоий деструкциянинг мазмуни ва шакллари тадқиқ этиш асосида Ўзбекистонда намоён бўлиш хусусиятлари ва уларни нейтраллшатришга оид илмий натижалар асосида:
муаммоли субъектлар кўпайиши, давлатлараро зиддиятлар чигаллашиши, минтақавий муносабатларнинг глобал сиёсатга таъсири, сиёсий коалицияларга бирлашиш, мафкуралашув, халқаро терроризмнинг кучайиши, ҳуқуқ нормаларининг поймол этилиши каби глобал сиёсий деструкциялар Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида суверенитетга таҳдид солаётгани, халқаро муносабатларни миллий манфаатлар асосида ташкил этишга халал бераётгани, сиёсий системанинг миллий характерини сақлашни мураккаблаштираётганига оид илмий янгиликлар ва тавсиялардан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Жаҳондаги глобал сиёсий деструктив жараёнларнинг Ўзбекистонга таъсирининг ижтимоий-фалсафий таҳлили”, “Сиёсий деструкциянинг намоён бўлиши шакллари ва уларни бартараф этиш йўллари” мавзуидаги ўқув семинарларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 2022 йил 3 октябрдаги 6-357-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация ғоялари партиянинг сиёсий деструкцияларга қарши чоралар мажмуини ишлаб чиқишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
миллийликнинг йўқолиши, ижтимоий тенгсизликнинг кучайиши, оила институти инқирози, демографик дисбаланс, иш ўринларида номутаносиблик, меҳнат миграцияси интенсив тус олаётгани каби глобал ижтимоий деструкциялар Ўзбекистонда миллийликни замонавийлик билан унификациялаштираётгани, бойлар ва камбағаллар даромадлари ўртасидаги тафовутни кенгайтираётгани, оила трансформацияси каби сабаблар демографик вазиятни ижтимоий тараққиётни секинлаштирувчи омилга айлантираётгани, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишга халал бераётгани, унинг хорижга оқиб кетишини жадаллаштираётганига доир хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти томонидан “Жаҳон фалсафаси қомуси. 1-2 китоб” мавзуидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон файласуфлари миллий жамиятининг 2022 йил 4 октябрдаги 15-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий деструкцияларнинг сабаб ва оқибатларини аниқлаш, уларнинг Ўзбекистонга таъсирини таҳлил қилишда назарий асос вазифасини бажарган ҳамда тайёрланган китобнинг мазмунини бойитишда хизмат қилган; 
маънавий ишлаб чиқаришнинг тижоратлашуви, ахлоқий бефарқлик муҳити шаклланиши, вайронкор ғояларнинг тарқалиши, дезинформациялар кўпайиши каби глобал маънавий деструкциялар Ўзбекистон шароитида фан ва таълим, адабиёт ва санъат тижорий имкониятларидан фойдаланишга интилишни кучайтираётгани, ахлоқий нормалар ворисийлигини бузаётгани, мафкуравий саводхонлик даражасини тушираётгани, экстремистик гуруҳлар ғоявий таъсирига тушишни ошириб бораётгани, кишилар руҳиятига салбий таъсир кўрсатаётганига оид илмий хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2021-2022 йилги маънавий-тарбиявий ишлар режасининг VIII боби – “Ёшлар ўртасида халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш ҳамда динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга доир амалга ошириладиган ишлар”ни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 7 октябрдаги 89-06-37-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг маънавий деструкция ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш, олий таълим муассасаларида ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, талаба ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, глобал муаммолар уларниннг Ўзбекистонга таъсирини очиб беришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ноқилона протекционизм, маҳсулот ва хизматлар нархининг юқори волатиллиги, реал иқтисодиёт ва қимматбаҳо қоғозлар бозори ўртасидаги номутаносиблик, давлатнинг иқтисодиётни бошқариш имкониятлари камайиши, ички ва ташқи қарзининг ўсиши каби глобал иқтисодий деструкцияларнинг Ўзбекистон экспорт салоҳиятини оширишга халал бераётгани, истеъмол бозорига таъсир кўрсатаётгани, компанияларнинг акцияларини халқаро фонд биржаларига чиқаришни мураккаблаштираётгани сабабли иқтисодий тараққиёт суръатларини секинлаштираётганига доир илмий хулоса ва таклифлардан “Барқарор ривожланиш маркази”нинг 2022 йилги иш режаси 8-мақсади “Самарали бандликни ошириш ҳамда эркаклар ва хотин-қизларни муносиб иш билан таъминлаш асосида барқарор ва умумқамровли иқтисодий ўсишга кўмаклашишга” оид банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (“Барқарор ривожланиш марказининг” 2022 йил 3 октябрдаги 233-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация ғоялари иқтисодий деструктив жараёнларни бартараф этишга қаратилган чораларни ишлаб чиқиш, бандликни ошириш ҳамда эркаклар ва хотин-қизларни муносиб иш билан таъминлаш асосида барқарор ва умумқамровли иқтисодий ўсишга кўмаклашишга оид таклифларни тайёрлаш ва амалга оширишда назарий-методологик асос вазифасини бажарган;
ижтимоий жараёнларнинг таркибий ва функционал боғлиқлигига асосланган ҳолда Ўзбекистон шароитида глобал иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий деструкциялар таъсирини нейтраллаштиришда иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар потенциалидан фойдаланиш, ижтимоий ворисийликни мустаҳкамлаш ва шахс эркинлигини кенгайтириш механизмларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Нур билимда” радиоэшиттиришини, “Панорама недели” информацион эшиттиришининг дастурлари сценарийларини тайёрлашда, “Таклиф ва таққос” радиоэшиттириши сценарийсини тузишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 3 октябрдаги 17-05/267-сон маълумотномаси). Натижада, замонавий глобал деструктив жараёнлар ҳақидаги жамоатчилик фикрини шакллантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар самарасини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish