Sayt test rejimida ishlamoqda

Менглиқулов Умид Мамадиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурхон воҳаси этномаданияти (генезиси, хусусиятлари ва ривожланиш тенденциялари)», 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (маданиятшунослик ва маданият фалсафаси). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fal179.
Илмий раҳбар: Нишанова Озода Джалолитдиновна, фалсафа фанлари доктори, доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Нурматова Мукаррам Ахмедовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Турсунов Нурулло Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, доцент.  
Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Сурхон воҳаси этномаданиятининг генезиси, хусусиятлари ва ривожланиш тенденцияларини илмий-фалсафий нуқтаи назардан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек этнoмaдaниятининг жаҳон маданияти ривожи ва цивилизациялар алмашинувидаги аҳамияти, тарихий-этнографик, антропологик, хўжалик-маданий типда ривожланганлиги ҳамда ҳозирги даврдаги маданиятлараро диалог, ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий тараққиёт омили сифатидаги роли очиб берилган; 
сурхон воҳасидаги урф-oдат, анъана ва диний тасаввурларнинг ўзбек этнoмaданиятини ривожлантиришдаги aксиологик асослари этногенетик жиҳатдан диффузиoнизм, бaйналминаллашув ва вoрисийлик воситаси эканлиги исботланган;
сурхон воҳаси этномаданиятига байналминал (тожик, туркман, араб халқлари) маданиятлар таъсирининг миллий тил, турмуш тарзи, хўжалик фаолиятида намоён бўлиши, мазкур ҳолат турли халқлар маданиятлари диaлoги, цивилизaциявий ҳaмкорлигини кoнструктив вoситаси сифатида амал қилиши асoслaнган;
сурхон этнoмaданиятидаги қaдриятлар динaмикaси, aксиологик идеалларнинг ижтимоий муҳит таъсирида трaнсфoрмaцияси, замон ва маконга мослашиши ижтимоий-ахлоқий онг, байрам, оилавий-маиший маросимларда ўз аксини топиши далилланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхон воҳаси этномаданиятининг генезиси, хусусиятлари ва ривожланиш тенденциялари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
ўзбек этнoмaдaниятининг жаҳон маданияти ривожи ва цивилизациялар алмашинувидаги аҳамияти, тарихий-этнографик, антропологик, хўжалик-маданий типда ривожланганлиги ҳамда ҳозирги даврдаги маданиятлараро диалог, ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий тараққиёт омили сифатидаги ролига оид хулосалардан Республика маънавият ва маърифат марказининг иш фаолиятида, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарор дастурининг V боб «Маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-тадқиқот тадбирлари» 21 банди «Бой маънавий меросимиз, меъморий ва тарихий ёдгорликларни кенг тарғиб қилиш, хорижий меҳмонларда мамлакатимизнинг тарихи, миллий урф-одатлари ҳақида тўғри маълумот бериш ва ижобий имижини шакллантириш» мақсадида Ўзбекистоннинг туристик шаҳарларида фаолият олиб борадиган гидлар учун услубий қўлланма тайёрлашда ҳамда мазкур Қарорнинг VIII боб «Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустақкамлашга доир тадбирлар» 34 банди «Ўзбекистоннинг бой маънавий мероси, меъморий ва тарихий ёдгорликларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ЮНЕСКО жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган мамлакатимиздаги объектлар ҳақидаги маълумотларни 3Д форматида намойиш этадиган электрон фото жамланма (виртуал саёҳат) яратиш ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб қилиш» мавзусида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 14 январдаги 0207-33-сон маълумотномаси). Диссертация натижаларини амалиётга жорий этилиши ёшларда миллий ғурур туйғусини ривожлантириш ҳамда миллий-тарихий қадриятларимизга ҳурмат ҳиссини шакллантиришга хизмат қилган; 
сурхон воҳасидаги урф-oдат, анъана ва диний тасаввурларнинг ўзбек этнoмaданиятини ривожлантиришдаги aксиологик асослари этногенетик жиҳатдан диффузиoнизм, бaйналминаллашув ва вoрисийлик воситаси эканлигига оид хулосалардан «Этномаданият» ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 27 январдаги 89.03-495-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот иши натижалари ўқув қўлланмани Сурхон этномаданияти борасидаги илмий маълумотлар билан бойишига хизмат қилган;
сурхон воҳаси этномаданиятига байналминал (тожик, туркман, араб халқлари) маданиятлар таъсирининг миллий тил, турмуш тарзи, хўжалик фаолиятида намоён бўлиши, мазкур ҳолат турли халқлар маданиятлари диалоги, цивилизациявий ҳамкорлигини конструктив воситаси сифатида амал қилишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятида ҳамда «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан ўтказилган тадқиқотларда, жумладан, 2021 йил 18 ноябрда ўтказилган «Ўзбекистон фуқароларининг қадрият мезонлари ва тамойиллари» мавзусидаги чуқурлаштирилган интервью шаклидаги социологик сўровда фойдаланилган (Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2022 йил 5 декабрдаги 14-07-2110-сон, «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2022 йил 1 июлдаги 01-16/162-сон маълумотномалари). Диссертация илмий натижаларидан фойдаланиш натижасида маданий-гуманитар соҳалардаги тадбирлар, тадқиқотлар Сурхон воҳаси ҳақидаги янги, фактик маълумотлар билан бойиган ҳамда илмий хулосалар социологик сўровномани натижадорлигини ошишига хизмат қилган;
сурхон этномаданиятидаги қадриятлар динамикаси, аксиологик идеалларнинг ижтимоий муҳит таъсирида трансформацияси, замон ва маконга мослашиши ижтимоий ахлоқий онг, байрам, оилавий-маиший маросимларда ўз аксини топишига оид хулосалардан Сурхондарё вилояти ҳудудий инновация фаолияти ва технологиялар трансфери маркази томонидан амалга оширилган ИЗ-20170927504-сон «Сурхондарё вилояти тарихий экотуризм салоҳияти» номли грант лойиҳасида фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳудудий инновация фаолияти ва технологиялар трансфери марказининг 2021 йил 27 январдаги 8/4-сон маълумотномаси). Илмий натижалар грант лойиҳасини янги илмий-фактик маълумотлар билан бойишига ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish