Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманов Алишер Асатуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда интегратив ёндашув асосида технологик компетенцияни ривожлантириш (техника олий талим муассасалари талабалари мисолида)”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3750.
Илмий раҳбар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.48.01. 
Расмий оппонентлар: Олимов Қахрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Даминов Ойбек Олимович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларда интегратив ёндашув асосида технологик компетенцияни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим интеграцияси мақсади, мазмуни, технологияси ва натижаларини ўзаро тўлдирувчи тартиб асосида лойиҳалаштириш ҳамда талабаларни ўқув-билиш фаолиятидан касбий-йўналтирилган фаолиятга босқичма-босқич ўтиш имкониятини берадиган технологик компетенцияни  ривожлантириш зарурати асосланган; 
талабаларда технологик компетенцияни ривожлантириш методикаси конструкторлик топшириқлари тизимини, ихтирочилик масалаларини ечиш алгоритмини ишлаб чиқиш ҳамда муаммоли видеотопшириқлар, визуаллаштирилган ўқув машқларни бажариш интенсивлигини технологик кетма-кетлигини лойиҳалаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда технологик компетенцияни ривожлантиришнинг ташкилий тузилмаси функционал жиҳатларни интегратив ёндашувга кўра аниқлаш натижасида таълим жараёнининг тизимлилик, узлуксизлик, вариативлик, модулли ўқитишга асосланган технологиялари мазмунан бойитилган;
талабаларда технологик компетенцияларни ривожланганлик даражаларини баҳолашнинг диагностик имкониятлари лойиҳалаш, анкета-сўров, кўп даражали тестлар, зиддиятли вазиятлардан комплекс тарзда фойдаланиш асосида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив ёндашув асосида талабаларнинг технологик компетенциясини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
талабаларда технологик компетенцияларни ривожланганлик даражаларини баҳолашнинг диагностик имкониятлари лойиҳалаш, анкета-сўров, кўп даражали тестлар, зиддиятли вазиятлардан комплекс тарзда фойдаланишга оид таклиф ва тавсиялари “Педагогик маҳорат”, “Касб таълими методикаси” ҳамда “Амалий касбий таълим методикаси” ўқув қўлланмалари мазмунига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2022 йил 21 октябрдаги 02/01-01-55-сон маълумотномаси). Мазкур ишлаб чиқилган дидактик таьминотлардан таълим жараёнида фойдаланиш таълим сифатини ошириш ва талабаларнинг технологик компетенциясини ривожлантириш имконини берган;
таълим интеграцияси мақсади, мазмуни, технологияси ва натижаларини ўзаро тўлдирувчи тартиб асосида лойиҳалаштириш ҳамда талабаларни ўқув-билиш фаолиятидан касбий-йўналтирилган фаолиятга босқичма-босқич ўтиш имкониятини берадиган технологик компетенцияни  ривожлантириш заруратига оид таклифлардан “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети, Наманган муҳадислик-технология институти ҳамда Жиззах политехника институтлари фаолиятида тажриба-синовидан ўтказилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2022 йил 21 октябрдаги 02/01-01-55-сон маълумотномаси). Мазкур модел талабаларнинг технологик компетенциясини ривожлантиришга хизмат қилган;
талабаларда технологик компетенцияни ривожлантиришнинг ташкилий тузилмаси функционал жиҳатларни интегратив ёндашувга кўра аниқлаш натижасида таълим жараёнининг тизимлилик, узлуксизлик, вариативлик, модулли ўқитишга асосланган технологиялари мазмунан бойитилганлиги, талабаларда технологик компетенцияларни ривожланганлик даражаларини баҳолашнинг диагностик имкониятлари лойиҳалаш, анкета-сўров, кўп даражали тестлар, зиддиятли вазиятлардан комплекс тарзда фойдаланиш заруратига оид янгиликлар “Педагогик маҳорат” фанидан электрон дарслик, “Касбий таълим методикаси” фани бўйича электрон ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2022 йил 21 октябрдаги 02/01-01-55-сон маълумотномаси). Натижада электрон ўқув қўлланма, мобил илова талабаларнинг технологик компетенциясини ривожлантиришга ҳамда таълимда ўқув курслар мазмуни, ўқитиш методикаси ва педагогик тажриба-синов ишларининг сифат даражасини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish