Sayt test rejimida ishlamoqda

Исақов Абдувоҳид Абдуваҳобовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тасвирий санъат дарсларида рақамли технологиялардан фойдаланишнинг методик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тасвирий санъат) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Pеd3113. 
Илмий раҳбар: Хўжамбердиева Шаҳноза Кўпайсиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.   
Расмий оппонентлар: Юсупова Шохида Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Булатов Саидахбор Саидкаримович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади тасвирий санъат дарсларида рақамли технологиялардан фойдаланишнинг методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тасвирий санъат дарсларида рақамли технологияларидан фойдаланишга қўйиладиган курснинг ўқув материалларини мустақил ишлаб чиқиш, электрон-таълимий ресурсларни излаш, каталоглаш, фойдаланиш, график муҳаррир ёрдамида расмларни яратиш ва таҳрир қилиш каби методик талаблар санъатнинг монотузилмали, синтетик, техник турларини анъанавий-рақамли (traditional+digital) кўринишда уйғунлашув даражасини белгилаш асосида аниқлаштирилган;
тасвирий санъат дарсларига доир ўқув материалларини тизимлаштиришнинг мантиқий тузилмаси америкача стандарт кодлашга асосланган Арт (American Standard Code for Information Interchange), компьютер графикаси, рақамли тасвир, фотография ва демо (мультимедиали тақдимот) каби рақамли иш шаклларини компьютерли имитация орқали лойиҳалашнинг педагогик жараёнини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
тасвирий санъат дарсларида рақамли технологияларга асосланган интерактив ўқув қўлланмадан фойдаланишнинг амалий жиҳатлари ҳаёт давомида таълим олиш (life-long-learning)ни индивидуаллаштиришга йўналтирилган илғор ўқитиш технологияларни (advanced-learning technologies) рақамли дидактиканинг контаминация (аралаш маълумотлар), таълимий квант (модул), симуляция каби интерактив жиҳатлари адаптивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
тасвирий санъат дарслари мазмуни рақамли технологиялардан фойдаланишнинг дизайнга оид кўникмаларни интенсив ривожлантириш, назарий, амалий ва онлайн дарсларни рақамли ўқитиш тамойиллари асосида лойиҳалаш, “санъат орқали ҳаётга” ғоясига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Тасвирий санъат дарсларида рақамли технологиялардан фойдаланишнинг методик асосларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
тасвирий санъат дарсларида рақамли технологияларидан фойдаланишга қўйиладиган курснинг ўқув материалларини мустақил ишлаб чиқиш, электрон-таълимий ресурсларни излаш, каталоглаш, фойдаланиш, график муҳаррир ёрдамида расмларни яратиш ва таҳрир қилиш каби методик талаблар санъатнинг монотузилмали, синтетик, техник турларини анъанавий-рақамли кўринишда уйғунлашув даражасини белгилаш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан тавсияларидан “Умумий ўрта таълим сифатини ошириш дастури” доирасида амалга оширилган 2019 йил 10 декабрда тасдиқланган 591-сон “Умумий ўрта таълимнинг миллий ўқув дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилга  (Республика таълим марказининг 2022 йил 21 октябрдаги 01/11-02/02-1659-сон маълумотномаси). Натижада, тасвирий санъат таълими мазмунини рақамли технологиялар асосида такомиллаштиришга хизмат қилган;
тасвирий санъат дарсларига доир ўқув материалларини тизимлаштиришнинг мантиқий тузилмаси америкача стандарт кодлашга асосланган Арт, компьютер графикаси, рақамли тасвир, фотография ва демо каби рақамли иш шаклларини компьютерли имитация орқали лойиҳалашнинг педагогик жараёнини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир тавсияларидан умумий ўрта таълим мактабларининг 6-синф “Тасвирий санъат” фани учун дарслик яратишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 21 октябрдаги 01/11-02/02-1659-сон маълумотномаси). Натижада, рақамли технологиялар асосида тасвирий санъат фанини ўқитишнинг инновацион воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
тасвирий санъат дарсларида рақамли технологияларга асосланган интерактив ўқув қўлланмадан фойдаланишнинг амалий жиҳатлари ҳаёт давомида таълим олишни индивидуаллаштиришга йўналтирилган илғор ўқитиш технологияларни рақамли дидактиканинг контаминация, таълимий квант, симуляция каби интерактив жиҳатлари адаптивлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир тавсиялардан Халқ таълими вазирининг 2022 йил 3 февралдаги “Миллий ўқув дастурига асосан 2022/2023-ўқув йили учун чоп этилиши режалаштирилган умумтаълим фанларидан дарслик ҳамда ўқув-методик мажмуаларнинг макетларини яратиш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 39-сонли буйруғига асосан, умумтаълим мактабларининг 6-7 синфлари учун “Тасвирий санъат” фанидан дарслик яратишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 21 октябрдаги 01/11-02/02-1659-сон маълумотномаси). Натижада, тасвирий санъат ўқитувчиларининг рақамли компетенциясини ривожлантиришга хизмат қилган;
тасвирий санъат дарслари мазмуни рақамли технологиялардан фойдаланишнинг дизайнга оид кўникмаларни интенсив ривожлантириш, назарий, амалий ва онлайн дарсларни рақамли ўқитиш тамойиллари асосида лойиҳалаш, “санъат орқали ҳаётга” ғоясига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифларидан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилан “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий, илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 22 октябрдаги 04/11-6627-сон маълумотномаси). Натижада тасвирий санъат дарсларида рақамли технологиялардан фойдаланиш услубиётини такомиллаштиришнинг мезонлари ва кўрсаткичларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish