Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдалиева Гавхархон Авазовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек матнларида синонимлар қўлланишининг стилистик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fil887.
Илмий раҳбар: Палуанова Халифа Дарибаевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори,   доцент; Асқарова Шаҳноза Камалиддиновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек матнларида синонимлар қўлланилишининг стилистик хусусиятларини  очиб беришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инвентарли, тушунтирувчи, тезаурус каби синонимик луғатларда берилган сифатларнинг мантиқий-семантик муносабатлари синонимик қаторда ифодалаган концептларни гештальт ёндашув асосида лексикографик манбаларда қайд этилмаган синонимик муносабатлари аниқланган; 
синонимларни матндаги аниқлаштириш, ўрин алмаштириш, таққослаш, ўхшаш ходисаларни қарама-қарши қўйиш, кучайтириш каби услубий вазифалари инглиз ва ўзбек луғатлари асосида, уларнинг интралингвистик ва экстралингвистик омиллари когнитив ёндашув асосида бир синонимик қаторда турмайдиган  ностандарт лексик бирликларни контекстга мос равишда маънодош бирлик сифатида қўлланиши далилланган;
инглиз ва ўзбек матн услублари  (илмий услуб, расмий услуб, публицистик услуб ва бадиий услуб) доирасида қўлланиладиган синонимларнинг матн шаклланиши жараёнидаги ўрни ва матн услубига асосланиб маъно хираликларини олдини олиш мақсадида синонимларнинг стилистик жиҳатдан позицион ўрин алмашиши исботланган; 
инглиз ва ўзбек тилларидаги синоним сўзларнинг дискурсдаги маъноси уни ўраб турган контекстнинг семантикасига боғлиқлиги ва лексемаларнинг семантик структурадаги янги маъно компонентлари корпус таҳлиллари асосидаги сўз бирикмалари (unique collocation, strong collacation, weak collocation, medium-strength collocation),  грамматик ва контекст стил мезонлари орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек матнларида синонимларининг стилистик хусусиятлари бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг  илмий натижалар асосида:
инвентарли, тушунтирувчи, тезаурус каби синонимик луғатларда берилган сифатларнинг мантиқий-семантик муносабатлари синонимик қаторда ифодалаган концептларни гештальт ёндашув асосида, шахснинг яхлит ақлий тузилмалари ва уларнинг лингвистик хусусиятларига доир хулосалардан “English-Uzbek Military Dictionary (with synonyms) муаллифлик луғатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сонли буйруғи). Тадқиқот натижаларидан олий таълим муассасалари ва мудофаа муассасалари фаолиятида курсантларнинг  билим даражасини, сўз бойлиги ва коммуникатив нутқини  оширишда “ENGLISH-UZBEK MILITARY DICTIONARY WITH SYNONYMS” луғати (892-027 рақамли гувоҳнома) асос бўлиб хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 сентябрдаги 89-03-3178-сон маълумотномаси ва Ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 25/10/1561-сон маълумотномаси). Натижада луғатнинг мазмун контентини бойишига хизмат қилган;
синонимларни матндаги аниқлаштириш, ўрин алмаштириш, таққослаш, ўхшаш ходисаларни қарама-қарши қўйиш, кучайтириш каби услубий вазифалари инглиз ва ўзбек луғатлари асосида, уларнинг интралингвистик ва экстралингвистик омиллари оид натижалардан “BASIC ENGLISH FOR COMPUTER ENGINEERS” номли ўқув қўлланма мазмунига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-077-рақамли гувоҳномаси). Ушбу хулосалар талабаларда бир синонимик қаторда турмайдиган лексик бирликларни контекстга мос равишда маънодош бирлик сифатида қўллай олиш каби билим кўникмаларини ривожлантириш имконини яратишга хизмат қилган;  
инглиз ва ўзбек матн услублари  (илмий услуб, расмий услуб, публицистик услуб ва бадиий услуб) доирасида қўлланиладиган синонимларнинг матн шаклланиши жараёнидаги ўрнига оид синонимларнинг стилистик жиҳатдан позицион ўрин алмашишига  оид назарий хулосалардан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 3/18-Ф рақамли  “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси изоҳли луғатини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021 йил 9 февралдаги  89-03-768-сон маълумотномаси). Натижада луғатнинг мазмун контентини бойишига хизмат қилган; 
 инглиз ва ўзбек тилларидаги синоним сўзларнинг дискурсдаги маъноси уни ўраб турган контекстнинг семантикасига боғлиқлиги ва лексемаларнинг семантик структурадаги янги маъно компонентлари корпус таҳлиллари асосидаги хулосаларига оид натижалардан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг “Ўзбек тилидаги матнларни ахборотларни таҳлил қилиш ва таснифлаш тизимини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021 йил 9 февралдаги  89-03-768-сон маълумотномаси).   Ушбу хулосалар  тил бирликларининг матн яратиш жараёнидаги ўрни ва матн услубларига асосланган ҳолда синонимларнинг позицион ўрин алмашинуви контекстдаги маъно хираликларини олдини олишга хизмат қилган;  

Yangiliklarga obuna bo‘lish