Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Азизхон Боситхоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак рус тили ўқитувчиларини касбий компетенциясини мустақил таълим фаолиятида шакллантириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Ped229.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдорхон Ўринбоевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Розанна Мирзатуллаевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Сабирова Гулноза Садиковна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак рус тили ўқитувчиларининг мустақил таълими фаолиятида касбий компетенциясини шакллантиришнинг илмий-услубий асосларини ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни мустақил таълим компетенциясини такомиллаштиришга қаратилган PBL лойиҳага асосланган таълим технологиясининг босқичлари (I босқич: муаммолаштириш, концептуаллаштириш, мақсадларни аниқлаш, лойиҳани форматлаш, лойиҳа жараёнини режалаштириш; II босқич: лойиҳани амалга ошириш; III босқич: лойиҳани ҳимоя қилиш; IV босқич: рефлексив ва лойиҳадан кейинги давр) синергетик ёндашув компонентлари интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
лойиҳага асосланган таълим технологиясини мустақил таълим жараёнига самарали татбиқ этишда спектрли модел бўлажак мутахассисларни касбий компетенциясини шакллантиришда мақсадли, ташкилий, технологик, баҳоловчи компонентлар ҳамда  шахсга йўналтирилган, компетенциявий ва синергетик ёндашувлар асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолияти лойиҳага асосланган таълим технологияси ҳамда синергетик ёндашувнинг интеграцияси асосида тайёрланган лойиҳа ишларини фаол педагогик амалиётга узлуксизлик алгоритм босқичларини татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий компетенциясини  шакллантириш механизми халқаро баҳолаш талабларини мустақил таълим фаолиятига татбиқ этишга қаратилган беш босқичли бошланғич А1, қуйи А2, ўрта B1, қониқарли B2, ва юқори C1 даражаларини ўз ичига олган миллий мезон индикаторларини ишлаб чиқиш зарурати асосланган;
бўлажак рус тили ўқитувчиларининг касбий компетенциясини шакллантиришга қаратилган таркибий-функционал моделда таклиф қилинган лойиҳа мавзуларини танлаш мезонлари ва тамойиллари ҳамда 3 фазадан иборат бўлган (пассив, фаол ва дидактик материллар) лойиҳалар реализацияси синергетик ёндашув асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак рус тили ўқитувчиларини касбий компетенциясини мустақил таълим фаолиятида шакллантириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабаларни мустақил таълим компетенциясини такомиллаштиришга қаратилган PBL лойиҳага асосланган таълим технологиясининг босқичлари (I босқич: муаммолаштириш, концептуаллаштириш, мақсадларни аниқлаш, лойиҳани форматлаш, лойиҳа жараёнини режалаштириш; II босқич: лойиҳани амалга ошириш; III босқич: лойиҳани ҳимоя қилиш; IV босқич: рефлексив ва лойиҳадан кейинги давр)га оид хулосалардан А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтиlf 2021-2022 йилларда амалга оширилган “Узлуксиз касбий ривожлантириш – 2022” инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтининг  2022 йил 19 сентябрдаги 04/1240-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот ишининг илмий тавсиялари бўлажак ўқитувчи-тилшуносларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг касбий фаолиятини шакллантириш мақсадида инновацион тадқиқот лойиҳаси асосида яратилган услубий иловаларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
лойиҳага асосланган  таълим технологиясини мустақил таълим жараёнига самарали татбиқ этиш асосида бўлажак мутахассисларни касбий компетенцияни шакллантиришда мақсадли, ташкилий, технологик, бахоловчи компонентлар ҳамда  шахсга йўналтирилган, компетенциявий ва синергетик ёндашувларни ўз ичига олган спектрли моделга оид хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг  2015-2017 йилларда давлат илмий техника доирасида бажарилган «Маданиятлараро ва коммуникатив ёндашув нигоҳида магистратура мутахассислиги бўйича назарий фанлардан инглиз тилида дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш ва ўзбекча-инглизча-русча лингвистик терминлар изоҳли луғатни тузиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг  2022 йил 29 августдаги 24/1671-сон маълумотномаси). Натижада дарслик ва луғат контентини бойишига хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолияти лойиҳага асосланган таълим технологияси ҳамда синергетик ёндашувнинг интеграцияси асосида тайёрланган лойиҳа ишларини фаол педагогик амалиётга узлуксизлик алгоритми босқичларига оид хулосалардан  Самарқанд давлат  чет тиллар институтида 2016-2018 йилларда амалга оширилган Европа иттифоқининг Эрасмус+ дастурининг 561624-EPP-1-2015-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS + CBHE IMEPL “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва ҳалқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 06 октябрдаги 279б-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак рус тили ўқитувчиларини мустақил таълим фаолиятида касбий компетенциясини шакллантириш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларнинг касбий компетенциясини шакллантириш механизми халқаро баҳолаш талабларини мустақил таълим фаолиятига татбиқ этишга қаратилган беш босқичли бошланғич А1, қуйи А2, ўрта B1, қониқарли B2, ва юқори C1 даражаларини ўз ичига олган миллий мезон иедикаторларига оид натижалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури 585845-EPP-1-2017-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP CLASS: «Computational Lingustics at Central Asian Universities» халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 28 сентябрдаги 269/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада 5 босқичли бошланғич А1, қуйи А2, орта B1, қониқарли B2, ва юқори C1 даражаларини ўз ичига олган миллий мезонини ишлаб чиқишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish