Sayt test rejimida ishlamoqda

Қараева Беғам Холмановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилини иккинчи чет тили сифатида ўқитишда нутқ маданиятини шакллантиришнинг назарияси ва амалиёти”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия  назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.DSc/Ped124.
Илмий маслаҳатчи: Боқиева Гуландом Ҳисамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Тўхлиев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор; Юсупова Шоҳида Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Жуманазаров Умид Умирзакович, педагогика фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент  ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилини иккинчи чет тили сифатида ўқитишда нутқ маданиятини шакллантиришнинг назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқ қилиш, методикасини илмий асослаш ва ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилини иккинчи чет тили сифатида ўқитишда дарс жараёнидаги амалий ва мустақил таълим машғулотлари ёрдамида таълим жараёнини ташкил этишнинг самарадор усулларидан иборат методология нутқ маданиятини шакллантиришнинг лингводидактик асосларини аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
халқаро муносабатлар ва ижтимоий-сиёсий йўналишларда таҳсил олаётган талабаларга таълим жараёнини ташкил этишнинг мехнизми чет тилини ўқитиш таълим мазмунига хат, хабар (расмий ва норасмий) махсус маълумотлар (резюме, тақриз, аннотация, шарҳлаш), эссе (баён ва иншолар), илмий ишлар (мақолалар) топшириқлар компонентларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
модулли тизимда халқаро муносабатлар ва ижтимоий-сиёсий йўналишларда таҳсил олаётган талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенцияси нуқтаи назаридан дифференциал ёндашув асосида босқичма-босқич А1, А2 билим даражаси кўрсаткичларини В1+ даража билан биргаликда қўллашнинг самарадорлиги аниқланган;
амалий машғулотлар ва мустақил таълим жараёнида ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари (тез айтишлар, мақоллар, маталлар, эртаклар, ривоятлар ва халқ қўшиқлари) ёзилган аудиоматнларни тинглаш, талаффуз қилиш ва ижро этиш ёрдамида фонетик компетенцияни шакллантириш орқали талабаларни ўзбек тилида тўғри талаффузга ўргатишнинг лингводидактик таъминоти такомиллаштирилган;
назорат ва тажриба гуруҳларида талабаларнинг ўзбек тилида нутқ маданиятини шакллантириш кўрсаткичлари орасидаги дифференциал тафовутни аниқлаш орқали ўзбек тилини иккинчи чет тили сифатида ўқитиш самарадорлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилининг иккинчи чет тили сифатида ўрганилишида нутқ маданиятини шакллантиришнинг назарий ва амалий жиҳатларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида: 
ўзбек тилини иккинчи чет тили сифатида ўқитишда нутқ маданиятини шакллантиришнинг назарияси ва амалиёти билан боғлиқ жараён илк бор тадқиқ қилиниб, дарс жараёнидаги амалий машғулотлар ва дарсдан ташқари машғулотлар ёрдамида таълим жараёнини ташкил этишнинг самарадор усулларига оид хулосалардан Москва давлат лингвистика университетининг таълим жараёнида фойдаланилган (Москва давлат лингвистика университетининг 2022 йил 25 августдаги 28/4464-сон маълумотномаси). Натижада Москва давлат лингвистика университетида  ўзбек тилини иккинчи чет тили сифатида ўқитиш бўйича дастурлар  мазмунини янада бойишига хизмат қилган;
халқаро муносабатлар ва ижтимоий-сиёсий йўналишларда таҳсил олаётган талабаларга чет тилини ўқитиш таълим мазмунига киритилган топшириқлар: хат, хабар (расмий ва норасмий) махсус маълумотлар (резюме, тақриз, аннотация, шарҳлаш), эссе (баён ва иншолар), илмий ишлар (мақолалар) билан ишлаш бўйича таълим жараёнини ташкил этишга оид натижалардан Эрасмус+ дастурининг ICM, KA-107 - International Credit Mobility between European Union and Uzbekistan HEIs, through staff and student mobility exchange projects between Uzbekistan State University of World Languages and Ruhr University Bochum (Germany) -2020-1-DE01-KA107-005433- (Eвропа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасида халқаро тажриба алмашинуви доирасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Бохумдаги Рур университети (Германия) ўртасидаги кредит сафарбарлиги) лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2022 йил 12 сентябрдаги IRD/27-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида яратилган материаллар нутқ маданияти компетенциясига оид янги илмий далиллар билан бойитилган;
модулли тизимда халқаро муносабатлар ва ижтимоий-сиёсий йўналишларда таҳсил олаётган талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенцияси нуқтаи назаридан дифференциал ёндашувига оид хулосалардан  Эрасмус+ дастурининг ICM, KA-107 - International Credit Mobility between European Union and Uzbekistan HEIs, through staff and student mobility exchange projects between Uzbekistan State University of World Languages and Ruhr University Bochum (Germany) - 2020-1-DE01-KA107-005433- (Eвропа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасида халқаро тажриба алмашинуви доирасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Бохумдаги Рур университети (Германия) ўртасидаги кредит сафарбарлиги) лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2022 йил 12 сентябрдаги IRD/23-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида яратилган материаллар орқали талабаларнинг нутқий маданий компетенциясига оид қизиқишларининг янада ортишига хизмат қилган;
амалий машғулотлар ва мустақил таълим жараёнида ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари (тез айтишлар, мақоллар, маталлар, эртаклар, ривоятлар ва халқ қўшиқлари) ёзилган аудиоматнларни тинглаш, талаффуз қилиш ва ижро этиш ёрдамида фонетик компетенцияни шакллантириш орқали талабаларни ўзбек тилида тўғри талаффузга ўргатишнинг лингводидактик таъминотига, талабаларнинг ўзбек тилида нутқ маданиятини шакллантириш кўрсаткичлари орасидаги дифферециал тафовутни аниқлаш орқали ўзбек тилини иккинчи чет тили сифатида ўқитиш самарадорлигига оид хулосалардан ҳамда  миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналарнинг ўзбек тили билан узвий жиҳатлари хусусидаги қарашлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг  «Таълим ва тараққиёт», «Миллат ва маънавият», «Адабий жараён» номли эшиттиришларининг сценарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 24 февралдаги O’z/Rv-06-22 рақамли маълумотномаси). Натижада  ушбу эшиттиришларда берилган илмий тавсиялар тингловчиларнинг мулоқот маданияти, оммавий мулоқот саводхонлги бўйича билимларини шакллантириш ва ўзбек тили нутқ маданиятини эгаллашлари учун хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish