Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Малоҳат Бердибаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Онадаги сурункали  токсик гепатит шароитида туғилган авлод жигарининг морфологик ҳолати» 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib630.
Илмий раҳбар: Адилбекова Дилором Бахтиеровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Орипов Фирдавс Суръатович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Рахматова Мукаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали токсик гепатит билан касалланган ва касаллиги ҳомиладорликгача бўлган даврларда медикаментоз даволанган оналардан туғилган авлод жигари постнатал морфогенезини қиёсий баҳолашни такомиллаштиршдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали токсик гепатит билан хасталанган урғочи каламушлар ва улардан туғилган авлодларнинг жигари қон томир-тўқима структураларининг морфологик ўзгаришлари асосланган;
сурункали токсик гепатит билан касалланган урғочи каламушлар ва уларнинг авлодлари жигаридаги морфологик ўзгаришларнинг чуқурлиги, яллиғланиш-реактив ва дистрофик бузилишлар каби патоморфологик жараёнларининг намоён бўлиши ва компенсацияланиши даражасига боғлиқлиги исботланган;
экспериментал  сурункали токсик гепатит билан касалланган урғочи каламушлар ва улардан туғилган авлодлар жигарида ривожланган патоморфологик бузилишлар негизида микроциркулятор ўзан қон томирларидаги томир, томир ичи ва томирдан ташқаридаги патологик шикастланишлари жараёнлари асосланган;
сурункали жигар патологияси бўлган оналардан “саломатликнинг бузилган старти” билан авлод туғилиши, яъни она жигарининг сурункали токсик шикастланиши улардан туғилган авлодларнинг жигари анте- ва постнатал ривожланиши ва шаклланиши жараёнларига салбий таъсир кўрсатиши, авлод жигари томир-тўқима структурасида яллиғланиш-реактив ва дистрофик ўзгаришларга олиб келиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Онадаги сурункали токсик гепатит шароитида туғилган авлод жигарининг морфологик ҳолатини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
онадаги сурункали токсик гепатит шароитида туғилган авлод жигарининг морфологик ҳолатини баҳолашни оптималлаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Она организмининг сурункали заҳарланиши шароитида туғилган авлод жигаридаги патоморфологик бузилишларни коррекциялаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 сентябрдаги 8н-з/508-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада сурункали токсик гепатит билан касалланган бемор оналарда ва улардан туғилган авлод жигарида касалликнинг морфологик патогенези натижасидаги ўзгаришларни, босқичлари, ташхислаш ва морфофункционал ўгаришларнинг баҳолаш  орқали пациентларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
онадаги сурункали токсик гепатит шароитида туғилган авлод жигарининг морфологик ҳолатини баҳолашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси ва Тошкент шаҳридаги кўп тармоқли «Invivo» шифохонаси фаолиятида алиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 08-36921-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши она жигарининг морфофункционал ҳолатини тиклаш мақсадида «Ливсон» гепатопротектори ва витаминлар комплекси билан мажмуавий даволаш усулари натижаларини морфологик таҳлил қилиш ва баҳолаш, улардан туғилган авлодларида келиб чиқадиган оқибатларини башоратлаш ва олдини олиш, патогенетик даволаш ҳамда турли хил экстрагенитал касалликлари бўлган фертил ёшидаги аёлларда ва улар авлодларида ички аъзоларининг касалликларини эрта ташхислаш, даволаш тактикасини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, сифатини яхшилаш ва турли асоратларини камайтириш орқали беморларнинг хаёт сифатини ошириш имкони берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish