Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдумўминов Ҳасан Норбуваевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Велотравмаларда жабрланган ҳайдовчиларда жароҳатланишларнинг суд-тиббий тавсифи» 14.00.24–Суд тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2021.4.PhD/Tib2292.
Илмий раҳбар: Индиаминов Сайит, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Искандаров Алишер Искандарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акбергинова Камила Абдикеримовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ижевск давлат тиббиёт Академиясини (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: йўл-транспорт ҳодисаларида велосипед ҳайдовчиларда шаклланадиган жароҳатларининг суд-тиббий диагностикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба велосипед травмаларини бошқа транспорт жароҳатларидан дифференциал диагностика қилиш мезонларини ва жарохатнинг оғирлик даражасини аниқлаш орқали велосипед травмаларининг турли хилларида юзага келадиган жарохатланишлар табиати тизимлаштирилган;
турли хилдаги велосипед травмаларида бўйин умуртқа поғонаси шикастланишининг табиати ва локализациясига асосланиб, велосипеднинг корпуси орқа қисмига автотранспорт тўқнашуви вақтида кўкрак-бел умуртқалари соҳаларида (Th10-12 и L1-5) сиқилган-парчаланган синишлар велосипедчининг бўйни ва танасининг кескин эгилиши ва қайрилиши натижасида юзага келиши исботланган;
турли хилдаги велосипед травмалари билан боғлик велосипед ҳайдовчилари танасида кузатилган жарохатланишларда бош тузилмаларининг шикастланиши парчаланиб ботиқ синиш кўпинча пешана-чакка соҳасида, кам ҳолларда энса ва бошнинг асос соҳаларида қон қуйилиш билан тавсифланиши асосланган;
бош, кўкрак, умуртқа поғонаси, қорин бўшлиғи ва оёқ-қўлларнинг тузилмаларига жарохат етказилишининг табиати ва локализациясини ўрганиш, шикастланиш ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда ва транспорт воситаларини текшириш асосида велосипедчиларнинг шикастланишига суд-тиббий ташхис қўйиш тартиби такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Велотравмаларда жабрланган хайдовчиларда жароҳатланишларнинг суд-тиббий тавсифини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
велотравмаларда жабрланган хайдовчиларда жароҳатланишларнинг суд-тиббий тавсифини баҳолаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ҳаракатдаги велосипеддан йиқилишда велосипедчиларда жароҳатларнинг суд-тиббий диагностикаси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 13 сентябрдаги 8н-з/464-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ҳаракатдаги велосипеддан йиқилишда велосипедчиларда жароҳатларнинг суд-тиббий ташхисотининг сифатини ошириш имконини берган;
велотравмаларда жабрланган хайдовчиларда жароҳатланишларнинг суд-тиббий тавсифини баҳолаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ҳаракатланаётган велосипеднинг кузовига ён таъсирида транспорт воситаларининг тўқнашуви натижасида велосипедчиларда жароҳатлар ҳосил бўлиш хусусиятларини аниқлаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 13 сентябрдаги 8н-з/464-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ҳаракатланаётган велосипеднинг кузовига ён таъсирида транспорт воситаларининг тўқнашуви натижасида велосипедчиларда жароҳатлар ҳосил бўлиш хусусиятларини баҳолаш орқали суд-тиббий экспертизадан ўтказиш сифатини ошириш имконини берган;
велотравмаларда жабрланган хайдовчиларда жароҳатланишларнинг суд-тиббий тавсифини баҳолаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Автотранспорт воситаларининг ҳаракатланаётган велосипед танасига орқадан зарба билан тўқнашуви жараёнидаги жароҳатларининг суд-тиббий ташхисоти» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 13 сентябрдаги 8н-з/464-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома автотранспорт воситаларининг ҳаракатланаётган велосипед танасига орқадан зарба билан тўқнашуви жараёнидаги жароҳатларининг суд-тиббий ташхислаш механизмини баҳолаш имконини берган;
велотравмаларда жабрланган хайдовчиларда жароҳатланишларнинг суд-тиббий тавсифини баҳолаш қўл-панжа суяклари синишлари муддати ва оғирлик даражасини аниқлашни суд тиббий жиҳатлари такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий марказининг Самарқанд, Жиззах, Фарғона, Навоий ва Тошкент вилоятлари филиаллари суд тиббий экспертиза амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 23 ноябрдаги 08-20965-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ҳаракатланаётган велосипедларнинг қўзғалмас тўсиқлар билан тўқнашувида, велосипед ҳайдовчилари танасининг олд қисмлари териси ва юмшоқ тўқималарига шикаст етказилиши натижасида бунда қўл суяклари ҳамда пастки қовурғалар зарарланиши, ўмров суяклари синиши, шунингдек, сон-болдир соҳалар олд-ички юзаларида тасмасимон қонталашлар ва йиртилган яралар юзага келишини баҳолаш билан бир қаторда, экспертизаларни ўтказиш муддатларининг қисқартириш ҳисобига, иқтисодий харажатларни камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish