Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимова Шахноза Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда кесишган тишловни эрта ташҳислаш ва даволашни мукаммаллаштиришда тиббий-психологик ёндашув», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib2130.
Илмий раҳбар: Саидов Акбар Аҳадович, DSc, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Хабибова Назира Насуллоевна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент, Булычева Елена Анатольевна тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: С.Ф.Асфандиёров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда кесишган тишловни эрта ташхислаш ва даволашнинг комплекс ёндашиш тамойилларини асослаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илмий изланиш давомида биринчи марта болаларда кесишган тишловни доимий тишлов даврида эпидемиологияси, хавф омилларини тишлов аномалияси юзага келишидаги ўрни асосланган;
ортопантомограмма ва телерентгенография орқали ўтказилган текширувлар таҳлили беморлардаги юқори ва пастки жағ тиш қаторлари ёйи ҳолатлари, тишловнинг муносабати ва тишлар чиқиш кетма-кетлигини таҳлил қилиб, кесишган тишловни эрта аниқланган;
илмий текшириш давомида болаларда кесишган тишловни даволашда тиббий-психологик ёндашилиб, ўсмирлар социал ва психологик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда даволаш самарадорлиги ис ботланган;
болаларда кесишган тишловни комплекс даволашга қаратилган қисқа ва узоқ муддатли кузатишлар давомида етарли самара берган чора-тадбирлар кетма-кетлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болаларда кесишган тишловни эрта ташхислаш ва даволашда тиббий-психологик комплекс ёндашишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
болаларда кесишган тишловни эрта ташхислаш ва даволашнинг комплекс ёндашиш тамойилларини баҳолаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болаларда кесишган тишловни эрта ташхислаш ва даволашда тиббий-психологик даво-профилактика алгоритми» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 майдаги 8н-р/517-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ўрганилган бемор болаларда кесишган тишловни эрта аниқлаб, тўғри ташхис қўйиб, даволашга комплекс ёндашув, тиш-жағ тизимини морфо-функционал ривожланиши ўз вақтида кечишини таъминлаб, болаларда косметик нуқсонлар олди олинган. Ортодонтик даво тадбирларида кўзда тутилган усулларни самарасига нисбатан комплекс даволашда Палора ва Омега 3-6-9 препаратлари умумий даво сифатида ортодонтик муолажалар билан бир вақтда қўлланилиши ва болаларни эмоционал ҳолатини психолог билан бирга инобатга олиниши даволаш самарадорлигини оширган;
болаларда кесишган тишловни эрта ташхислаш ва даволашда тиббий-психологик комплекс ёндашишни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотдан олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Олот ва Вобкент туман тиббиёт бирлашмаларига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 3 июндаги 8 н-р/271-сон маълумотномаси). Натижада болаларда шаклланаётган кесишган тишловни даволашда болалар психологик ҳолати инобатга олиниши ортодонтик аппаратларга кўникиш жараёни қисқариб, беморни ортодонтик мосламалардан фойдаланиш коэффициентини оширган. Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши болаларда кесишган тишловни эрта аниқлаб, даволашни эрта бошлаш бўйича тавсия этилган комплекс даволаш алгоритми тиш-жағ тизимининг иш ҳолатини аниқлашга ва касаллик асоратлари яққол ривожланишининг олдини олиш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish