Sayt test rejimida ishlamoqda

Исроилов Махамадсодиқ Солиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда долихосигма касаллигида йўғон ичакнинг «S»-симон бўлимидаги морфофунционал ўзгаришларини даволашда янгича ёндашув» 14.00.02–Морфология ва 14.00.35-Болалар жарроҳлиги (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1480.
Илмий раҳбарлар: Нишонов Юсибжон Нишонович, тиббиёт фанлари доктори; Мамасаидов Жамолидин Турғинбаевич, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Аҳмедова Сайёра Муҳамадовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Маматов Алишер Мусаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Қирғизистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: долихосигма касаллигида йўғон ичакдаги морфофункционал ўзгаришларни баҳолаш орқали замонавий янгича консерватив даволаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи маротаба болаларда учрайдиган долихосигма касаллигида ичак шиллиқ ва шиллиқ ости қаватида дистрофия ҳамда атрофия жараёни кечиши туфайли сигмасимон ичак шиллиқ қаватидаги деструктив морфофункционал ўзгаришлари асосланган;
долихосигма касаллигининг субкомпенсaция ва декомпенсaция босқичларида касалликнинг асорати бўлган қабзиятнинг салбий таъсири натижасида жисмоний ривожланишни белгилаб берувчи антропометрик кўрсаткичларини, яъни тана вазни ва бўй узунлигини нормадан ортда қолиши аниқланган;
махсус мослама – микроирригаторни анал тешиги орқали тўғри ичакка киритиб, сигмасимон ичак деворига даволовчи воситаларни маҳаллий қўллаш орқали долихосигма касаллигида аниқланган дисбактериозни коррекция қилишнинг янгича тартиби ишлаб чиқилган;
анънавий усулдан фарқли ўлароқ, янги тартиби асосида ўтказилган муолажалар натижасида болаларда учрайдиган долихосигма касаллигини жарроҳлик усулисиз йўғон ичак шиллиқ қаватидаги патоморфологик ва функционал (қабзият) ўзгаришлар тўлиқ тикланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда долихосигма касаллигида йўғон ичакнинг «S»-симон бўлимидаги морфофункционал ўзгаришларини даволашда янгича ёндошувини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
болаларда долихосигма касаллигида йўғон ичакнинг «S»-симон бўлимидаги морфофункционал ўзгаришларини даволашда янгича ёндошувини оптималлаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Йўғон ичак касалликлари асоратларини иқтисодий самарадор даволаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 июндаги 8н-з/318-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома беморларда аниқланган дизбактериоз ва ичқабзиятни бартараф қилиш натижасида беморларни антропометрик кўрсаткичларига салбий таъсирини олдини олиш имконини берган;
болаларда долихосигма касаллигида йўғон ичакнинг «S»-симон бўлимидаги морфофункционал ўзгаришларини даволашда янгича ёндошувни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази чақалоқлар ва болалар хирургияси бўлими амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 28 ноябрдаги 08-18312-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши болаларда ташхисланган йўғон ичакдаги эвакуамотор фаоляитини сусайиши, қабзият ҳамда ривожланган дисбактериозни ташхислаш, қабзиятни даволаш, дисбактериозни коррекциялаш мақсадида қўллаган микроирригатор ёрдамида юқори самарадорликка эришиш орқали болалар шифохонада бўлиш вақтини  бир баробарга камайтириш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish