Sayt test rejimida ishlamoqda

Муҳаммадиев Ҳамидулло Муродиллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Газ олиш қудуқларининг маҳсулдорлик динамикасини коллекторларнинг деформацияланиш хусусиятлари билан боғлиқлиги», 04.00.13 – Нефть ва газ конларини ўзлаштириш ҳамда ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/T566.
Илмий раҳбар: Закиров Азамжан Алимджанович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “O`ZLITINEFTGAZ” АЖ, DSc.23/25.08.2021.T.136.01.
Расмий оппонентлар: Назаров Азизбек Улугбекович, техника фанлари доктори; Щевцов Владимир Михайлович, техника фалари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аномаль юқори қатлам босимли газконденсат конларини ишлаш жараёнида коллектор деформациясининг қудуқларнинг маҳсулдорлигига, газ ва конденсат олиш коэффициентига таъсир даражасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қатлам босимининг юқори аномаллигини уюмнинг солиштирма ҳажмидаги газ захиралари концентрациясига, қудуқ туби ва қатлам босимининг пасайиш суръатига, қудуқлар маҳсулдорлиги ва ишлатиш муддатига таъсир даражаси аниқланган;
юқори аномал қатлам босимли газконденсат конларида тоғ босимининг 75% дан ортиғи қатлам босими билан мувозанатлашади ва бошланғич қатлам босими дарзликларни ёпилиш босимидан пасайганда коллекторнинг деформацияланиш жараёни бошланиши исботланган;
қудуқларнинг маҳсулдорлиги коллекторнинг деформацияси сабабли бошланғич маҳсулдорлик катталигига боғлиқ равишда турли суръатларда ўзгариши аниқланган;
якуний газ ва конденсат олиш коэффициентининг юқори кўрсаткичлари қатламга берилаётган депрессияни маълум даражагача оширилганда эришилади, унинг кейинги орттирилиши кўрсаткичларнинг пасайишига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Газ қазиб олувчи қудуқлар маҳсулдорлиги динамикасининг коллекторларни деформацион хусусиятлари билан боғлиқлигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қудуқларни ишлатишнинг оптимал технологик режимини асослашдаги ишлаб чиқилган тавсия Айзовот газконденсат конининг №8 қудуғида амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз”АЖнинг 2022 йил 4 октябрдаги 02-18-8-107-сон маълумотномаси). Натижада, 2021-2022 йилларда 2366 тонна конденсат қўшимча қазиб чиқариш имконини берган;
қудуқларни ишлатишнинг оптимал технологик режимини асослашдаги ишлаб чиқилган тавсияси Шимолий Ғузор газконденсат конининг №13 қудуғида амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз”АЖнинг 2022 йил 4 октябрдаги 02-18-8-107-сон маълумотномаси). Натижада, 16.08.2019-01.08.2022 йилларда 589 тонна конденсат қўшимча қазиб чиқариш орқали технологик самара олиш имкониятини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish