Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманов Мирумар Абдулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Уй-жой қурилиши тармоғида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини такомиллаштириш”, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2351.
Илмий раҳбар: Назарова Раъно Рустамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Касимова Наргиза Сабитджановна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади уй-жой қурилиши тармоғида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўз фаолиятининг инновацион тавсиф мезонларига мувофиқлигини таъминлаган уй-жой қурилиши тармоғидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига йирик қурилиш лойиҳаларининг муайян ҳажмини тақдим этиш таклифи асосланган; 
аҳолининг кам таъминланган қатлами учун иқтисодий тежамкор уй-жойларнинг қурилишига давлат хусусий шерикчилик механизмлари асосида жалб қилишни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорликдаги кичик гуруҳларига татбиқ этиш орқали асосланган;
уй-жой қурилиши тармоғидаги кичик бизнес корхоналари учун белгиланган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўрсаткичи меъёрини 50 фоизга ошириш орқали фаолият кўламини икки баравар кенгайтириш таклифи асосланган;
уй-жой қурилиш ишлари ҳажми ва унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг миқдорий боғлиқлигининг эконометрик таҳлили асосида тармоқнинг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уй-жой қурилиши тармоғида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўз фаолиятининг инновацион тавсиф мезонларига мувофиқлигини таъминлаган уй-жой қурилиши тармоғидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига йирик қурилиш лойиҳаларининг муайян ҳажмини тақдим этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан “Уй-жой қурилишида кичик тадбиркорлик субъектлари салоҳиятидан фойдаланиш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 29 августдаги 18-06/13335-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида уй-жой қурилиши тармоғидаги йирик қурилиш лойиҳаларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улушини ошириш орқали тармоқни янада инновацион ривожлантириш бўйича стратегияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган;
аҳолининг кам таъминланган қатлами учун иқтисодий тежамкор уй-жойларнинг қурилишига давлат хусусий шерикчилик механизмлари асосида жалб қилишни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорликдаги кичик гуруҳларига татбиқ этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан “Уй-жой қурилишида кичик тадбиркорлик субъектлари салоҳиятидан фойдаланиш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 29 августдаги 18-06/13335-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида аҳолининг кам таъминланган қатлами учун иқтисодий тежамкор уй-жойларнинг қурилишида давлат хусусий шерикчилиги асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини жалб этиш орқали тармоқда рақобат муҳитини янада яхшилашга эришилган;
уй-жой қурилиши тармоғидаги кичик бизнес корхоналари учун белгиланган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўрсаткичи меъёрини 50 фоизга ошириш орқали фаолият кўламини икки баравар кенгайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан “Уй-жой қурилишида кичик тадбиркорлик субъектлари салоҳиятидан фойдаланиш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 29 августдаги 18-06/13335-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида уй-жой қурилиши тармоғидаги кичик бизнес корхоналарида ходимлар сонини ошириш орқали кичик бизнес корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва қўшимча янги иш ўринларини ташкил этишда фойдаланилган;
уй-жой қурилиш ишлари ҳажми ва унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг миқдорий боғлиқлигининг эконометрик таҳлили асосида тармоқнинг 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан “Уй-жой қурилишида кичик тадбиркорлик субъектлари салоҳиятидан фойдаланиш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 29 августдаги 18-06/13335-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан амалиётда фойдаланиш натижасида қурилиш тармоғининг истиқболдаги иқтисодий ривожланиш параметрлари таҳлил қилиниб, улар ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish