Sayt test rejimida ishlamoqda

Равшанов Тўйли Гулмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришнинг ташкилий механизмлари (Малайзия мамлакати мисолида)”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt1633.
Илмий раҳбар: Алиева Маҳбуба Тўйчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Сафаров Баходир Шахриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришнинг ташкилий механизмларини такомиллаштириш билан боғлиқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризм турларини кўпайтириш, ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларга саёҳатлар ташкил қилишга кўмаклашиш, зиёрат туризмини ривожлантириш учун миллий ва ҳудудий дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни мониторинг қилиш бўйича “Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бошқармаси”ни ташкил этиш таклиф этилган; 
зиёратгоҳлар атрофида ҳалол талабларни жорий этиш орқали зиёрат туризми дастури доирасида йўловчиларни ташиш бўйича хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига ерда кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари учун эълон қилинган тарифларга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилиш таклиф этилган; 
маҳаллий туристларнинг мамлакат бўйлаб саёҳатларини ташкил этиш, ички ва зиёрат туризм йўналишларида амалга ошириладиган авиақатновларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан авиа чипта нархининг 25 фоизи миқдорида субсидиялаш таклиф этилган;
“Имом Бухорий” мажмуаси атрофида жойлашган тадбиркорлик субъектлари фаолияти натижалари, улар олган даромаддан тўланган солиқлар, тадбиркорлар олувчи даромадга таъсир этувчи омиллар асосида 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бевосита солиқларни ҳисоблаш, ундириш ҳамда солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ҳамда амалий тавсиялар асосида:
туризм турларини кўпайтириш, ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларга саёҳатлар ташкил қилишга кўмаклашиш, зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича миллий ва ҳудудий дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни мониторинг қилиш учун “Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бошқармаси”ни ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2022 йил 19 февралдаги “Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-135-сон қарорида акс этган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 13 июндаги 04-26/2411-сон маълумотномаси). Натижада ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларга саёҳатларни самарали ташкил этишга эришилган; 
зиёратгоҳлар атрофида ҳалол талабларни жорий этиш орқали зиёрат туризми дастури доирасида йўловчиларни ташиш бўйича хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига ерда кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари учун эълон қилинган тарифларга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-232-сон қарорида акс этган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 13 июндаги 04-26/2411-сон маълумотномаси). Натижада бугунги кунда ушбу йўналишдаги қатновлар сони 4 тадан 
6 тага кўпайишига эришилган;
маҳаллий туристларнинг мамлакат бўйлаб саёҳатларини ташкил этиш, ички ва зиёрат туризм йўналишларида амалга ошириладиган авиақатновларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан авиа чипта нархининг 25 фоизи миқдорида субсидиялаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги “Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 100-сон қарорида акс этган ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлигининг Инвестицияларни жалб этиш, туризм ва транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси амалиётида жорий этилган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 13 июндаги 04-26/2411-сон маълумотномаси). Натижада ҳозирда авиаташувчиларга ушбу йўналишларидаги авиақатновларни амалга оширилганликлари учун 30,0 млрд.сўм давлат бюджетидан ажратилган;
“Имом Бухорий” мажмуаси атрофида жойлашган тадбиркорлик субъектлари фаолияти натижалари, улар олган даромаддан тўланган солиқлар, тадбиркорлар олувчи даромадга таъсир этувчи омиллар асосида 2025 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бошқармасининг истиқболдаги ривожлантириш дастурларини шакллантиришда фойдаланилган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 13 июндаги 04-26/2411-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш Самарқанд вилоятида 2022-2025 йилларда зиёрат туризми соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси кўрсаткичларининг ўзаро мувофиқлиги ҳамда аниқлигини таъминлашга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish