Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурфайзиева Мохинур Зайниддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туристик бизнес субъектларининг рақобатбардошлигини ошириш», 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Iqt687.
Илмий раҳбар: Амонбоев Маҳаммадсидик, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Олим Мамаюнусович, иқтисод фанлари доктори, доцент; Сафарова Нилюфар Неъматиллаевна, иқтисод фанлари номзоди (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади туристик бизнес субъектларнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “туризмда рақобатбардошлик” тушунчасининг моҳияти туризм бозорида содир бўлаётган иқтисодий жараёнларни туризм бизнес субъектларнинг бир-бирини тўлдириш муносабатларини ҳисобга олган ҳолда рақобатбардошлик устунликларини аниқлаш ёндашувига кўра такомиллаштирилган;
туризм бизнес субъектларининг рақобатбардошлигини шакллантиришда омилларнинг таъсир даражасини баҳолашга методик ёндашувни миқдорий омилларнинг сифат ва иқтисодий кўрсаткичлар ҳисоби билан тавсифловчи рақобатбардошлик омилларини танлашни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш таклиф этилган;
туристик бизнес субъектларининг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини оширишда хорижий ва маҳаллий инвесторларга субсидиялар тизимини жорий этиш ҳамда давлат томонидан субсидиялар ажратиш таклифи асосланган;
халқаро туризм бозорида Ўзбекистон туристик бизнес субъектлар рақобатбардошлигини таъминлашга кўмаклашиш ва миллий туризм бозорларида юқори рақобат муҳитини яратиш бўйича “Ташқи туризм бозорини таҳлил қилиш, маркетинг ва PR” бўлимини ташкил этиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туристик бизнес субъектларнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий ва амалий таклифлар асосида:
туризм бозорида содир бўлаётган иқтисодий жараёнларни туризм бизнес субъектларнинг бир-бирини тўлдириш муносабатларини ҳисобга олган ҳолда рақобатбардошлик устунликларини аниқлаш ёндашувига кўра такомиллаштирилган услубий ёндашувга кўра “туризмда рақобатбардошлик” тушунчасининг таърифи олий таълим муассасалари талаблари учун мўлжалланган “Fundamentals of Tourism” номли дарслигига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи; рўйхатга олинган рақами №356/7-369). Бунинг натижасида талабаларда туризм бозоридаги иқтисодий жараёнларни туризм бизнес субъектларнинг рақобатбардошлик устунликларини аниқлаш бўйича кўникмалар ҳосил қилиш имкони яратилган;
туризм бизнес субъектларининг рақобатбардошлигини шакллантиришда омилларнинг таъсир даражасини баҳолашга методик ёндашувни миқдорий омилларнинг сифат ва иқтисодий кўрсаткичлар ҳисоби билан тавсифловчи рақобатбардошлик омилларини танлашни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш таклиф этилган олий таълим муассасалари талаблари учун мўлжалланган “Туризм маркетинги” номли ўқув қўлланмасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сон буйруғи; рўйхатга олинган рақами №892-087). Бунинг натижасида талабаларда туризм бизнес субъектларининг рақобатбардошлигини шакллантиришда омилларнинг таъсир даражасини баҳолашга методик ёндашувни миқдорий омилларнинг сифат ва иқтисодий кўрсаткичлар ҳисоби билан тавсифловчи рақобатбардошлик омилларини танлаш бўйича кўникмалар ҳосил қилиш имкони яратилган;
туристик бизнес субъектларининг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини оширишда хорижий ва маҳаллий инвесторларга субсидиялар тизимини жорий этиш ҳамда давлат томонидан субсидиялар ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 602-сон Қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, назорат қилишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 24 ноябрдаги 04-18/7245-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон туризм бизнес субйектларига давлат томонидан молиявий имтиёзлар бериш натижасида рақобатбардошлик устунликларини ошириш такомиллаштирилди, субйектлар фаолияти кенгайишига ва халқаро бозорларда туристик маҳсулот таклифи фоизининг оширилишида фойдаланилди;
халқаро туризм бозорида Ўзбекистон туристик бизнес субъектлар рақобатбардошлигини таъминлашга кўмаклашиш ва миллий туризм бозорларида юқори рақобат муҳитини яратиш бўйича “Ташқи туризм бозорини таҳлил қилиш, маркетинг ва PR” бўлимини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 18-февралдаги ПҚ-135-сон “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорига киритилган. (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 24 ноябрдаги 04-18/7245-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан, Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари халқаро туризм ташкилотлари (UNWTO, WTCC, OECD) томонидан таклиф этилган рақобатбардошлик кўрсаткичлари асосида таҳлил қилиш,баҳолашга эришилган бўлиб, берилган илмий-амалий тавсиялар Ўзбекистоннинг халқаро туризм бозорида рақобатбардошликни ошириш бўйича чора тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish