Sayt test rejimida ishlamoqda

Кулибоев Азамат Шоназарович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дaвлaт тиббиёт муассасаларида бухгалтерия ҳисoби ва молиявий назоратни такомиллаштириш», 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt522.
Илмий раҳбар: Мехмонов Султонали Умаралиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматкулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат тиббиёт муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий назоратни такомиллаштиришга оид таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат тиббиёт муассасаларида пуллик тиббий хизматлар бўйича даромадлар ҳисобини юритиш бўйича 520321 (200/1) — “Стационар шароитда тиббий хизматлар реализацияси” ва 520322 (200/2) — “Амбулатор шароитда тиббий хизматлар реализацияси” ишчи счётлари таклиф этилган;
давлат тиббиёт муассасаларида пуллик тиббий хизматлар таннархини шакллантириш учун 180100 (090/1) — “Стационар шароитда тиббий хизматларга харажатлар” ва 180200 (090/2) — “Амбулатор шароитда тиббий хизматларга харажатлар” ишчи счётлари таклиф этилган;
давлат тиббиёт муассасаларида кўрсатиладиган тиббий хизматлар нархини шакллантиришнинг харажатли ёндашувини киритиш орқали бошқарув ҳисобини жорий этиш зарурлиги асосланган;
давлат тиббиёт муассасаларининг ҳисоб сиёсатида озиқ-овқат маҳсулотлари (мавсумий тайёрлашдан ташқари) ҳамда дори-дармон ва ярани боғлаш воситалари бўйича молия йили охирига бўлган қолдиқларни аниқлаш учун белгиланган кун меъёрлари 15 кунга узайтирилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат тиббиёт муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий назоратни тaкoмиллaштириш бўйичa олинган илмий натижалар aсoсидa:
давлат тиббиёт муассасаларида пуллик тиббий хизматлар бўйича даромадлар ҳисобини юритиш учун таклиф этилган 520321 (200/1) — “Стационар шароитда тиббий хизматлар реализацияси” ва 520322 (200/2) — “Амбулатор шароитда тиббий хизматлар реализацияси” ишчи счётлари Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг 2022 йил 13 апрелдаги 48 ich-сон буйруғи билан ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг 2022 йил 13 майдаги 125/01-01-01-сон маълумотномаси). Натижада марказ фаолият йўналишига мос тарзда пуллик тиббий хизматларнинг таҳлилий ҳисобини юритиш орқали амбулатор ва стационар хизматлардан даромадларни алоҳида акс эттириш имконияти яратилган;
давлат тиббиёт муассасаларида пуллик тиббий хизматлар таннархини шакллантириш учун таклиф этилган 180100 (090/1) — “Стационар шароитда тиббий хизматларга харажатлар” ва 180200 (090/2) — “Амбулатор шароитда тиббий хизматларга харажатлар” ишчи счётлари Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг 2022 йил 13 апрелдаги 48 ich-сон буйруғи билан ҳисоб сиёсатига киритилган ҳамда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг 2022 йил 13 майдаги 125/01-01-01-сон маълумотномаси). Натижада стационар ва амбулатор шароитда кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг турлари бўйича калкульяцияни шакллантириш, таннархни аниқлаш ва улар билан боғлиқ амалга ошириладиган харажатларнинг мақсадлилиги, таннарх кўрсаткичлари бўйича ҳисоб ишларини юритиш ҳамда маблағлар сарфига оид ахборотларнинг очиқлилигини таъминлашга хизмат қилган;
давлат тиббиёт муассасаларида кўрсатиладиган тиббий хизматлар нархини шакллантиришнинг харажатли ёндашувини киритиш орқали бошқарув ҳисобини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг 2022 йил 13 апрелдаги 48 ich-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг 2022 йил 13 майдаги 125/01-01-01-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида марказда бошқарув ҳисобини юритиш йўлга қўйилган. Натижада тиббий хизматларнинг турлари бўйича амалга оширилган харажатлар юзасидан тиббий хизмат турлари бўйича ахборотларни шакллантириш, маблағлардан фойдаланиш ҳолатини назорат қилиш ва маблағлар билан узлуксиз таъминлаш, ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан самарали бошқарув қарорларини қабул қилишга хизмат қилган;
давлат тиббиёт муассасаларининг ҳисоб сиёсатида озиқ-овқат маҳсулотлари (мавсумий тайёрлашдан ташқари) ҳамда дори-дармон ва ярани боғлаш воситалари бўйича молия йили охирига бўлган қолдиқларни аниқлаш учун белгиланган кун меъёрларини 15 кунга узайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг 2022 йил 13 апрелдаги 48 ich-сон буйруғи билан ҳисоб сиёсатига киритилган ҳамда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг 2022 йил 13 майдаги 125/01-01-01-сон маълумотномаси). Натижада марказ ва унинг ҳудудий тузилмаларида бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар билан боғлиқ дори-дармон ва тиббий воситалар, озиқ-овқат маҳсулотларининг меъёрлар асосида сарфланиши ҳолатини ўрганиш ташкил этилиб, ҳудудий марказларда кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг таннархи 3 фоиз камайишига эришилган ҳамда таннархни назорат қилиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish