Sayt test rejimida ishlamoqda

Гафурова Умида Фатиховнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхоналар инвестицион ва инновацион фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2196.
Илмий раҳбар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисод фанлари доктори, профессор; Ҳайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналар инвестицион ва инновацион фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг устав фондидаги хорижий инвестициялар улушининг энг кам миқдорини 30 фоиздан 15 фоизгача камайтириш таклиф этилган;
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондининг энг кам миқдорини ва ушбу корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи миқдорини уч бараварга камайтириш зарурлиги асосланган;
мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган, фақат ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган асбоб-ускуна, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар учун божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилиниши таклиф этилган;
хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларини давлат томонидан қоплаб берилиши таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналар инвестицион ва инновацион фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг устав фондидаги хорижий инвестициялар улушининг энг кам миқдорини 30 фоиздан 15 фоизгача камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПҚ-5495-сон «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2022 йил 1 июлдаги 06/04-32/2336-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакат иқтисодиётини сармоя билан таъминлашда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сонини ошишига ҳамда улар фаолиятини такомиллаштирилган;
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондининг энг кам миқдорини ва ушбу корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи миқдорини уч бараварга камайтириш  таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПҚ-5495-сон «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2022 йил 1 июлдаги  06/04-32/2336-сон маълумотномаси). Натижада, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондининг энг кам миқдорини 600 миллион сўмдан 400 миллион сўмгача камайтирилиши мамлакатда қулай инвестицион муҳити яратилиб, инвестицион фаолиятнинг жозибадорлигини оширган; 
мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган, фақат ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган асбоб-ускуна, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар учун божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилиниши таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги ПҚ-5228-сон «Сурхондарё вилоятида қулай инвестиция муҳитини яратиш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2022 йил 1 июлдаги 06/04-32/2336-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий саноат корхоналарида имтиёз ҳисобидан маблағларни ўз ихтиёрида қолдирилиши уларда инновацион фаолиятни рағбатлантиришга эришилган;
хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларини давлат томонидан қоплаб берилиши бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 306-сон «Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2022 йил 1 июлдаги 06/04-32/2336-сон маълумотномаси). Натижада, махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish