Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматов Шухрат Шарофовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Амбулатор шароитда юмшоқ тўқималарнинг йирингли касалликларини даволашнинг комбинацияланган физик-кимёвий усули», 14.00.27-Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3. PhD /Tib2161.
Илмий раҳбар: Сафоев Бақодир Барноевич тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Лигай Руслан Ефимович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Курск давлат тиббиёт университети (Россия Федарацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: амбулатор шароитда юмшоқ тўқималар йирингли касалликларни электрактивланган сувли эритма ва  25% диметилсульфоксид эритмаси билан биргаликда қўллаш  орқали даволаш самарадорлигини оширишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
клиник тадқиқот натижасида амбулатор шароитда юмшоқ тўқималарнинг йирингли касалликлари бўлган беморларни даволашда электрактивланган сувли эритма ва 25% ли диметилсульфоксид эритмасини биргаликда қўллашнинг самарадорлиги аниқланган;
клиник тадқиқот асосида юмшоқ тўқималар йирингли касалликлари касалликлари бўлган беморларни амбулатор шароитда даволашда  электрактивланган сувли эритма ва 25% ли диметилсульфоксид эритмасини биргаликда маҳаллий қўллаш самарадорлиги асосланган;
электрактивланган сувли эритма ва 25% ли диметилсульфоксид эритмасини биргаликда маҳаллий қўллаш кўпроқ жароҳатни тозаланишига таъсир қилиши ҳамда репаратив жараённи яхшилаши, шунингдек, юмшоқ тўқималарда йирингли касалликлари бўлган беморларни даволаш муддатларини 2-3 кунга қисқариши исботланган;
юмшоқ тўқималар йирингли касалликлари бўлган беморларни амбулатор шароитда даволаш усули сифатида электрактивланган сувли эритма ва 25% ли диметилсульфоксид эритмасидан биргаликда фойдаланишнинг оптимал усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Комбинациялашган физик-кимёвий усулни қўллаш ёрдамида юмшоқ тўқималарнинг йирингли касалликларни даволаш натижаларини яхшилаш бўйича тадқиқот натижалари асосида: 
юмшоқ тўқималар йирингли касалликлари касалликлари бўлган беморларни амбулатор шароитда даволашда  электрактивланган сувли эритма ва 25% ли диметилсульфоксид эритмасини биргаликда маҳаллий қўллаш самарадорлиги баҳолаш мавзуси бўйича ишлаб чиқилган «Амбулатор шароитда юмшоқ тўқималарнинг йирингли касалликлари бўлган беморларда йирингли жароҳатларни физик-кимёвий даволаш усули» мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илмий-тадқиқот ишларининг натижаларини амалиётга тадбиқ этиш бўйича 2022-йил 28 апрелдаги 8н-р/411-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиялар юмшоқ тўқималарнинг йирингли касали бўлган беморларда   электрактивлаанган сувли эритма ва 25% ли диметилсульфоксид эритмасини биргаликда қўллаш орқали беморларда жароҳатни даволаш динамикасни баҳолашга  имкон берган;
юмшоқ тўқималарнинг  йирингли касалликлари бўлган беморларни ташхислаш ва даволаш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш ташкилотларига, жумладан Бухоро шаҳар ва Жондор туман тиббиёт бирлашмаларига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 майдаги 8н-з/246-сон маълумотномаси). Юмшоқ тўқималарнинг турли нозологияли йирингли касалликларида электрактивланган сувли эритма ва 25% ли диметилсульфоксид эритмасини биргаликда қўллаш самарадорлигини аниқланган. Тадқиқотдан олинган натижалар асосида электрактивлаанган сувли эритма ва 25% ли диметилсульфоксид эритмасини биргаликда маҳаллий қўллашнинг оптимал усули ишлаб чиқилган.Ушбу усул йирингли жароҳат жараёни фазасининг алмашиш муддатларининг тезлашишига кўмаклашган ва шу орқали юмшоқ тўқималарнинг йирингли касалликлари бўлган беморларни даволаниш муддатини 2-3 суткагача қисқартирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish