Sayt test rejimida ishlamoqda

Пантин Роман Владимировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларининг касбий компетентлигини такомиллаштириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped500.
Илмий раҳбар: Холиков Аъзам Абдусаломович, педaгогикa фaнлaри доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/03.12.2021.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педaгогикa фaнлaри доктори, профессор;  Уста-Азизова Дилноза, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларининг касбий компетентлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчисига қўйиладиган малака талаблари ўқув материалини оғзаки тақдим этиш, ўрганилган материални муҳокама қилиш, намойиш этиш жараёнини аналитик ва конструктив-ижодий вазифаларга адаптив интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
 бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш модели ўқув ва жанговар фаолият жараёнида юксак ахлоқий-жанговар сифатларни, ҳарбий маҳоратни шакллантириш ҳамда профессионал ваколат даражаларнинг барқарорлигини қиёсий аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчисининг касбий билим ва кўникмалари шахсга йўналтирилган эҳтиёжлар индивидуал таълим траекторияларини аниқлаш, дидактик имкониятларининг продуктивлик даражасини индивидуаллаштириш, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнларининг ғоявий-мафкуравий инфратузилмасини барқарорлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларининг касбий малакаси интеллектуал ривожланиш даражаси билан ички интеграциясини адекват фаоллаштириш ҳамда тезкор қарор қабул қилиш кўникмасини ривожлантирувчи дидактик материалларни киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларининг касбий компетентлигини такомиллаштириш бўйичa oлингaн нaтижaлaр acocидa:
бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчисига қўйиладиган малака талаблари ўқув материалини оғзаки тақдим этиш, ўрганилган материални муҳокама қилиш, намойиш этиш жараёнини аналитик ва конструктив-ижодий вазифаларга адаптив интеграциялаш орқали такомиллаштиришга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 25 декабрдаги 02-744215-сон далолатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашнинг ташкилий-педагогик имкониятларини тахлил этиш имкони оширилган;
бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш модели ўқув ва жанговар фаолият жараёнида юксак ахлоқий ва жанговар сифатларни, ҳарбий маҳоратни шакллантириш ҳамда профессионал ваколат даражаларнинг барқарор ортиб боришини  қиёсий аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 25 декабрдаги 02-744215-сон далолатномаси). Натижада бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришинг таркибий моделини такомиллаштиришга имкон яратилган; 
бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчисининг касбий билим ва кўникмалари шахсга йўналтирилган эҳтиёжлар индивидуал таълим траекторияларини аниқлаш, таълим имкониятларининг продуктивлик даражасини индивидуаллаштириш, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнларининг ғоявий-мафкуравий инфратузилмасини дидактик барқарорлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар  Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 25 декабрдаги 02-744215-сон далолатномаси). Натижада талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришга шароит яратилган;
бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларининг касбий малакаси интеллектуал ривожланиш даражаси билан ички интеграциясини адекват фаоллаштириш ҳамда тезкор қарор қабул қилиш кўникмасини ривожлантирувчи дидактик материалларни киритиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 25 декабрдаги 02-744215-сон далолатномаси). Натижада чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш имкони оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish