Sayt test rejimida ishlamoqda

Фозилова Моҳигул Фарходовнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Адабиёт дарсларида адабий-нутқий компетенцияларни шакллантириш методикаси  (насрий асарлар мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2022.2.PhD/Ped1680.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий  номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. 
Илмий раҳбар: Ниёзметова Роза Хасановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Матчонов Сафо, педагогика фанлари доктори, профессор; Имомова Гулчеҳра Муҳаммадиевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:  Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади адабиёт дарсларида адабий-нутқий компетенцияларни шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нутқ ўстириш элементлари (шарҳлаш, қайта ҳикоялаш, фаолиятли-образли ифодалаш, бадиий конструкциялаш)ни қўллашга доир интеграл ёндашув мазмуни адабиёт дарсларида бадиий асарларни тинглаб тушуниш ва ўқиш фаолиятини тавсифловчи педагогик (прагматик, инверсион, эргономик) ва психологик (барқарор қизиқиш, рефлекция, чуқур диққат, ҳиссий идрок) асосларни ўқувчиларнинг индивидуал таълим траекториясига эргономик талаблар асосида  мослаштириш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг адабий-нутқий компетенцияларини шакллантириш методикаси (танлаш, таҳлил, талқин) бадиий матнни ўқишга доир лингводидактик асосларни (асар тили, услуби, сўз шакллари, грамматик воситалар, лингвопоэтика) адабиёт ўқитиш жараёнига муаммоли ўқитиш, синектика, кўргазмали, аудиовизуал, кинестик бирлашув орқали мақсадли киритиш асосида такомиллаштирилган;
она тили ва адабиёт фанларини ўқитиш компонентлари (ассоциативлик, ўзаро таъсир, танқидийлик) адабий-нутқий фаолият шакллари (моддий, ташқи нутқли, интеллектуал)га хос хусусиятларни аниқлик, мантиқийлик, эстетик таъсирчанлик каби мезонларни мослик, тенглик, ўхшашлик белгилари асосида адекват қўллаш орқали такомиллаштирилган;
адабий-нутқий компетенцияларни шакллантиришда нутқий ҳаракатлар ва эшитиб тушунишни тартибга соладиган лингвомаданий детерминантлар тил ва адабий таълимнинг синтагматик, когнитив, коммуникатив, културологик йўналишларига уларнинг мотивацион-диагностик, ахборотли-когнитив, операцион-фаолиятли компонентларини эмоционаллик ва ақлий ёндашувлар уйғунлигига кўра мослаштириш асосида аниқлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг медиамаданиятини ривожлантириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
адабиёт дарсларида ўқувчиларнинг бадиий асарларни тинглаб тушуниш ва ўқиш фаолиятини тавсифловчи педагогик (прагматик, инверцион, эргономик) ва психологик асослар (барқарор қизиқиш, рефлекция, чуқур диққат, ҳиссий идрок)ни аниқлаштириш орқали нутқ ўстириш элементлари (шарҳлаш, қайта ҳикоялаш, фаолиятли-образли ифодалаш, бадиий конструкциялаш)ни қўллашга доир интеграл ёндашув ёшларни оилавий қадриятлар асосида тарбиялашга доир таклиф ва тавсиялардан Бухоро давлат университетининг 2020-2021 йилларда бажарилган ПЗ-202005236 - “Оила психологияси  фанидан мультимедиа маҳсулотини яратиш” номли инновацион лойиҳа доирасида белгиланган асосий вазифаларни бажаришда амалда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2022 йил 19 июлдаги 01-04701-1337-сон маълумотномаси). Натижада, гранд лойиҳасини янада такомиллаштиришга ва фанлараро ёндашувнинг мураккаб тизимларини тадқиқ этиш самарадорлиги ортган. 
ўқувчиларнинг адабий-нутқий компетенцияларини шакллантириш методикаси, бадиий матнни ўқишга доир лингводидактик асосларни (асар тили, услуби, сўз шакллари, грамматик воситалар, лингвопоэтика) адабиёт ўқитиш жараёнига муаммоли ўқитиш, синектика, кўргазмали, аудиовизуал, кинестик бирлашув орқали мақсадли киритиш, адабиёт фанини ўқитишдаги муаммолар ечимларини илмий асослаш ва ўқув жараёнига татбиқ (жорий) этишдаги самарадорлигини таъминлашда ноанъанавий, қолиплашмаган метод ва усуллардан фойдаланиш зарурияти, ўз навбатида, ўқувчиларнинг ўз адабий-нутқий компетенцияларини шакллантиришга бўлган қизиқишларини ошириш, уларни янги марраларни эгаллаш сари рағбатлантириш борасидаги тадқиқот таҳлилларидан ERASMUS+ дастурининг ICM, KA-107-International Credit Mobillity between European Union and Uzbekistan HEIs, through staff and student mobility exchange projects between Uzbekistan Statae Ubiversity of World Languages and Riojo University (Spain)- “2020-1-ES01-KA107-080851”- (Европа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Олий Таълим муассасалари ўртасида халқаро тажриба алмашинуви доирасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Риоха университети (Испания) ўртасидаги кредит сафарбарлиги) халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг  2022 йил 25 июлдаги 03/1468-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг адабий-нутқий компетенцияларни шакллантириш методикаси ва унинг дастурий таъминоти такомиллаштирилган;
адабий-нутқий фаолият шакллари (моддий, ташқи нутқли, интеллектуал)га хос хусусиятларни аниқлик, мантиқийлик, эстетик таъсирчанлик каби мезонларни мослик, тенглик, ўхшашлик белгилари асосида адекват қўллаш орқали такомиллаштирилган она тили ва адабиёт фанларини ўқитиш компонентлари, ўқувчиларда адабий-нутқий компетенцияларни фарқлаб шакллантириш методикасини такомиллаштиришга доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Болалар ва биз”, “Таълим ва тараққиёт” ва “Болалар учун” радиоэшиттиришлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМнинг 2022 йил 18 июлдаги 04-36-115-сон маълумотномаси). Натижада, адабий-нутқий компетенцияларни шакллантиришга доир илғор ёндашувлар, таълим тамойиллари ва механизмлар мазмунини оммалаштиришга эришилган;
адабий-нутқий компетенцияларни шакллантиришда нутқий ҳаракатлар ва эшитиб тушунишни тартибга соладиган лингвомаданий детерминантлар, ўқувчиларнинг адабий-нутқий компетенцияларни фарқлаб шакллантиришга доир назарий ва лингводидактик асослар, нутқий фаолият турларининг ўзига хос лексик ва грамматик материалларни тақозо этиши, бадиий матннинг ҳиссий-эстетик идрок этилиши ва тушунилиши, она тили ва адабиёт ўқув фанларини ўзаро интеграциялаш мазмунлари борасидаги таклиф ва тавсиялардан умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълими Вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим Марказининг 2022 йил 17 октябрдаги 01/11-01/6-1644-сон маълумотномаси). Натижада, адабий таълимни ташкил этиш ва бошқаришнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ва методик таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish