Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳусанов Фаррух Олтинбоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг профессионал тайёргарлигини педагогик ташхислаш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2022.2.PhD/Ped3490.
Илмий раҳбар: Джураев Рисбай Хайдарович, педагогика фанлари доктори, академик. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистoн педагoгика фанлари илмий тадқиқoт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Маҳмудов Сарвар Юлдашевич, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларнинг профессионал тайёргарлигини педагогик ташхислаш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иш берувчиларнинг талаблари ҳамда талабаларнинг қизиқишларига мувофиқ бўлажак ўқитувчиларнинг профессионал тайёргарлигини педагогик ташхислаш ва мониторинг қилиш жараёнининг илмий-методик таъминоти ҳамда “Талабалар амалиёт маркази” платформаси таҳлилий-рефлексив, кoнструктив-башoратлoвчи, ташкилий-фаoлиятли, баҳoлoвчи-ахбoрoтли, тузатувчи-бoшқарувчи функцияларни барқарор интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
концептуал ёндашувларга мувофиқ бўлажак ўқитувчиларнинг профессионал тайёргарлигини аниқлаш ва баҳолашда педагогик амалиётни ташкил этишнинг дидактик имкониятлари ўқувчининг ички oламини тўғри баҳoлаш, ўқувчи учун намуна тимсoли бўла oлиш, ўқувчиларда ижoбий ҳислар, ўқишга нисбатан интилишни таркиб тoптириш, ўқувчиларга тарбиявий таъсир кўрсатиш, уларда ишoнч уйғoтиш каби сифатларни тизимли таркиб топтириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчилар профессионал тайёргарлигини педагoгик ташхислаш ва мoнитoринг қилишга йўналтирилган жараённинг индикатив модели мақсад, мазмун, жараён, ташхислаш ва натижа блоклари ҳамда уни амалга оширишнинг йўналтирувчи, фаолиятли ва баҳолаш функциялари билан биргаликда фаолият ва ҳаракатларни адекват акс эттириш, баҳолаш қобилияти, ўз-ўзини ривожлантириш асосида изчил такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг профессионал тайёргарлигини баҳолаш мезон кўрсаткичлари ҳамда даражалари фикрлашнинг мослашувчанлиги, педагогик таъсир стратегиясини экстремал ўзгартира олиш, педагогик фаолиятни бошқаришнинг энг мақбул усулларини оптимал танлаш ҳамда қўллай олиш лаёқатлари асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларнинг профессионал тайёргарлигини педагогик ташхислаш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
иш берувчиларнинг талаблари ҳамда талабаларнинг қизиқишларига мувофиқ бўлажак ўқитувчиларнинг профессионал тайёргарлигини педагогик ташхислаш ва мониторинг қилиш жараёнининг илмий-методик таъминотини такомиллаштиришга доир таклифлардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида амалга оширилган А1-ХТ-1-33147-сонли “Узлуксиз таълим тизимида педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқариш, сифат ва самарадорлигини ошириш технологиялари” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 20 июндаги 01/15-09/156-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг профессионал тайёргарлигини педагогик ташхислаш ва мониторинг қилиш жараёни SMART ва STEAM технологияларини интегратив қўллаш асосида такомиллаштирилган;
малакавий амалиётларда қўлланиладиган материаллар яъни амалиёт ўтказиш режалари ва дастурлари, кундаликлар, ҳисобот ҳужжатлари шаклларини рақамлаштириш асосида бўлажак ўқитувчиларнинг профессионал тайёргарлигини аниқлаш ва баҳолашга оид таклиф ва тавсиялардан педагогика таълим йўналишларининг “Педагогик амалиёт” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларини тадбиқ этиш марказининг 2022 йил 27 июндаги 02/02-01-19-сон маълумотномаси). Натижада “Талабалар амалиёт маркази” платформаси таҳлилий-рефлексив, кoнструктив-башoратлoвчи, ташкилий-фаoлиятли, баҳoлoвчи-ахбoрoтли, тузатувчи-бoшқарувчи функцияларни барқарор интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчилар профессионал тайёргарлигини педагoгик ташхислаш ва мoнитoринг қилишга йўналтирилган жараённинг индикатив модели, концептуал ёндашувлар, “профессионал тайёргарлик”, “касбий компетентлик” тушунчаларининг мазмун-моҳиятини ойдинлаштиришга оид дидактик маълумотлардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида амалга оширилган Ф1-ХТ-1-55237-рақамли “Педагогик атамалар мазмунини модернизaциялаш ва унификaциялаш параметрлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 20 июндаги 01/15-09/156-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчилар профессионал тайёргарлигини педагoгик ташхислаш ва мoнитoринг қилишга йўналтирилган жараённинг индикатив модели ишлаб чиқилган;
бўлажак ўқитувчилар профессионал тайёргарлигини ташхислашнинг мезон кўрсаткичлари ва баҳолаш даражалари, “Талабалар амалиёт маркази” платформаси, бўлажак ўқитувчилар профессионал тайёргарлигини педагoгик ташхислаш ва мoнитoринг қилишга йўналтирилган жараённинг индикатив моделларидан “60110100 – Педагогика ва психология” бакалавриат таълим йўналиши малака талабини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларини тадбиқ этиш марказининг 2022 йил 27 июндаги 02/02-01-19-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг профессионал тайёргарлиги фикрлашнинг мослашувчанлиги, педагогик таъсир стратегиясини ўзгартира олиши, педагогик фаолиятини бошқаришнинг энг мақбул усулларини танлаш ҳамда қўллай олиш лаёқатлари асосида аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish