Sayt test rejimida ishlamoqda

Кувандикова Гулнора Гуламовнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Техника йўналиши талабаларида истеъдодни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/P313.
Илмий раҳбар: Рахимова Индира Игоревна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Жаббаров Азим Мейликулович, психология фанлари доктори, профессор; Жалилова Сабоҳат Халиловна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг техник истеъдодини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўқув жараёнида «ўқитувчи-талаба», «талаба-талаба», «талаба-гуруҳ» техник диалогларини жорий этилиши натижасида ҳар хил техник эффектлар (жараёнлар деформацияси, материалларни тортишиш, сиқилиш, таъсир кучи синовлари) билан ишлаш асосида топшириқларни қулай ва тезкор бажаришни таъминловчи виртуал тасаввурлар орқали муносабатларнинг симбиоз даражасини ривожлантирилиши исботланган;
талабаларнинг техник масалаларни табиий-илмий моҳиятини аниқлаш ва  муҳандислик тадқиқотларини ўтказиш усулларини ўзлаштиришларига кўра  стандарт қўлланиладиган ҳисоблаш ва график дастурий таъминот пакетларидан фойдаланиш компетенциялари асосида техник топшириқларга мувофиқ муҳандислик тизимлари ва жиҳозларини лойиҳалаштириш қобилиятларини ривожланиши таъсирида  кузатувчанлик, фазовий хаёл, комбинациялаштириш кўникмаларининг кучайтирилиши далилланган;
таълим олишнинг қадриятли, эмоционал, фаолият, техник ва ижодий  компонентларини ўзлаштирилишига кўра умумтехника фанларини ўқитишнинг амалдаги услубий тизимининг интеграциясини таъминлаш асосида талабаларда масалаларни қўя олиш қобилияти, лойиҳалаштириш, ижодий ечиш ва ихтирочилик қобилиятларини эгаллашлари сабабли харажатларни пасайтириш ва натижавийликни ўстирувчи инновацияли техник қобилиятнинг шакллантирилиши  аниқланган;
ҳар бир талабанинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ижодий-техник муаммоларни ҳал қилишга ўргатишнинг муҳим дидактик шартларини аниқланганлиги ва ўқув жараёнига татбиқ этилганлиги  сабабли талабаларда техник кузатувчанлик, фойдаланилаётган материаллар хусусиятини инобатга олиб, техника конструкцияларини такомиллаштириш кўникмаларига эга бўлиш ҳисобида техник истеъдоднинг индивидуал услубини («Мен кўпроқ ўрганишни хоҳлайман», «Мен кўп янгиликларни ўзлаштирдим», «Мен ўзим изланаман») шакллантирилганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника йўналиши талабалари истеъдодини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
ўқув жараёнида «ўқитувчи-талаба», «талаба-талаба», «талаба-гуруҳ» техник диалогларини жорий этилиши натижасида ҳар хил техник эффектлар (жараёнлар деформацияси, материалларни тортишиш, сиқилиш, таъсир кучи синовлари) билан ишлаш асосида топшириқларни қулай ва тезкор бажаришни таъминловчи виртуал тасаввурлар орқали муносабатларнинг симбиоз даражасини ривожлантирилиши  исботланганлигига оид илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 14 апрелдаги 4-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-11а-сон маълумотномаси). Натижада, танланган психодиагностик воситалар ҳамда тайёрланган эксперт сўровномаси ўрганилаётган ҳодисанинг ҳозирги ривожланиш ҳолатини ўрганиш имконини берган;
талабаларнинг техник масалаларни табиий-илмий моҳиятини аниқлаш ва  муҳандислик тадқиқотларини ўтказиш усулларини ўзлаштиришларига кўра  стандарт қўлланиладиган ҳисоблаш ва график дастурий таъминот пакетларидан фойдаланиш компетенциялари асосида техник топшириқларга мувофиқ муҳандислик тизимлари ва жиҳозларини лойиҳалаштириш қобилиятларини ривожланиши таъсирида  кузатувчанлик, фазовий хаёл, комбинациялаштириш кўнимкаларининг кучайтирилиши далилланганлиги ҳақидаги илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 14 апрелдаги 4-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Ижтимоий психологик тренинг» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-11а-сон маълумотномаси). Натижада, талаба техник истеъдоди ривожланишининг психологик мазмун-моҳиятини очиб беришга хизмат қилган; 
таълим олишнинг қадриятли, эмоционал, фаолият, техник ва ижодий  компонентларини ўзлаштирилишига кўра умумтехника фанларини ўқитишнинг амалдаги услубий тизимининг интеграциясини таъминлаш асосида талабаларда масалаларни қўя олиш қобилияти, лойиҳалаштириш, ижодий ечиш ва ихтирочилик қобилиятларини эгаллашлари сабабли харажатларни пасайтириш ва натижавийликни ўстирувчи инновацияли техник қобилиятнинг шакллантирилиши  аниқлангангига оид илмий натижалар  Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 14 апрелдаги 4-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Психокоррекция» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-11а-сон маълумотномаси). Натижада, техника йўналишида бўлажак истеъдодли мутахассисларни тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш зарурати юзага келди, бу эса тайёрланган ижтимоий-психологик тренингни жорий этиш ва ўрганилаётган ҳодисани рўёбга чиқаришга ёрдам берадиган зарур шарт-шароитларни яратиш орқали талабаларнинг техник истеъдодини мақсадли ривожлантиришга хизмат қилган;
ҳар бир талабанинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ижодий-техник муаммоларни ҳал қилишга ўргатишнинг муҳим дидактик шартларини аниқланганлиги ва ўқув жараёнига татбиқ этилганлиги  сабабли талабаларда техник кузатувчанлик, фойдаланилаётган материаллар хусусиятини инобатга олиб техника конструкцияларини такомиллаштириш кўникмаларига эга бўлиш ҳисобида техник истеъдоднинг индивидуал услубини («Мен кўпроқ ўрганишни хоҳлайман», «Мен кўп янгиликларни ўзлаштирдим», «Мен ўзим изланаман») шакллантирилишига оид амалий тавсиялардан Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 14 апрелдаги 4-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил  19 апрелдаги П-М-11а-сон маълумотномаси). Натижада, техник жиҳатдан истеъдодли талаба-ёшларни ривожлантириш жараёнини такомиллаштириш учун хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish