Sayt test rejimida ishlamoqda

Арзикулов Дилшод Неъматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спорт-педагогик фаолият қобилиятларини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик шартлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/P21.
Илмий маслаҳатчи: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Баратов Шариф Рамазанович, психология фанлар доктори, профессор; Самаров Рустам Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спорт-педагогик фаолият қобилиятларини самарали ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик шарт-шароитларини аниқлаш ва ривожланишининг ижтимоий-психологик моделини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тренер-педагог шахсий психологик хусусиятларининг ўқитувчилик фаолиятига мос келишини таъминлаши орқали спортчиларнинг муҳим саволларига жавоб бериш усулига кўра эксперт-маслаҳатчи, шогирдлари фаолияти учун жорий ва истиқболли режа тузишига кўра лойиҳачи, хулқ-атворни тартибга солишига кўра тарбиячи вазифасини бажарганлиги сабабли касбий фаолиятида “яроқлилик-тайёрлик-ҳамкорлик” тамойили шакллантирилиши аниқланган;
касбий компетентликнинг шаклланланганлигига кўра таълим олувчи-спортчиларни тайёрлаш усулларини фаоллаштириши учун барқарор, мақсадга йўналган хулқ-атвор намунаси бўлиш, хушмуомалалик билан самарали таъсир кўрсатиш қобилиятлари орқали тренер-педагогнинг ижтимоий статусини кучайтириши орқали тренер билан спортчининг ҳамжиҳатлигини таъминланиши аниқланган;
таълим олувчи-спортчининг шахслараро муносабатларида эмпатия, ижтимоий алоқаларда муайян мослашувчанликни таъминлаш учун коммуникатив, проектив, эстетик, гностик, конструктив қобилиятларини уйғунликда ривожлантириш натижасида тренер-педагог билан спортчининг спорт-педагогик муносабатлари (фаолиятни ташкил этиш ва назоратлаш, эмоция ва ахборот алмашишиниш, хулқ-атворни тартибга солиш) такомиллаштирилган;
таълим жараёнида психологик ишнинг (ахлоқий-психологик қўллаб-қувватлаш) мақсадга мувофиқ ташкил этилишига кўра таълим олувчи спортчиларнинг ўзини ўзи тарбиялаш фаолиятини жисмоний уйғунлигига эриштириш, коммуникатив соҳасини оптималлаштириши учун уларни турли баҳс-мунозаралар, муаммоли вазиятларни ҳал қилиш, муайян вазиятларни таҳлил қилишга жалб қилиш натижасида бўлажак тренер-педагогларни таҳлилий-баҳолаш ва амалий-тадқиқотчилик фаолиятларини ривожлантирилиши аниқланган;
спорт-педагогик фаолият қобилиятларининг комплекс диагностикаси асосида таълим олувчи спортчиларни спорт-педагогик фаолиятининг муҳим қобилиятлари, асосий функциялари, ижтимоий-психологик жиҳатлари, ўрни ва аҳамияти билан таништириш орқали ўқув-машғулот жараёнлари ва мусобақаларда иштирок этиш, ўқув-машғулот жараёнини режалаштириш алгоритмини ўзлаштириш, машғулот режаларини мустақил ишлаб чиқиш, махсус билим беришга қаратилган интерфаол маърузаларни амалга ошириш, спортчиларни танлаш бўйича ҳаракатлар алгоритмини мустақил тузишни ўз ичига олган қобилиятни ривожлантириш шартлари, ижтимоий-психологик тўсиқларни бартараф этишдан иборат таркибий тузилмалар интеграцияси орқали спорт-педагогик фаолият қобилиятларини ривожлантириш шарт-шароитларининг ижтимоий-психологик модели такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шахс психодиаг-ностикаси методикаларининг илмий-амалий асосларини ўрганишдан олинган илмий натижалар асосида:
тренер-педагог шахсий психологик хусусиятларининг ўқитувчилик фаолиятига мос келишини таъминлаши орқали спортчиларнинг муҳим саволларига жавоб бериш усулига кўра эксперт-маслаҳатчи, шогирдлари фаолияти учун жорий ва истиқболли режа тузишига кўра лойиҳачи, хулқ-атворни тартибга солишига кўра тарбиячи вазифасини бажарганлиги сабабли касбий фаолиятида “яроқлилик-тайёрлик-ҳамкорлик” тамойили шакллантирилиши аниқланганлигига доир илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПИ-8а-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» ва «Психодиагностика» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-амалий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-8-а-сон маълумотнома). Натижада, тингловчилар, амалиётчи психологлар фаолиятида ёш спортчиларнинг қобилиятларини шакллантиришга оид илмий, ўқув-методик таъминоти бойитилган;
касбий компетентликнинг шаклланланганлигига кўра таълим олувчи-спортчиларни тайёрлаш усулларини фаоллаштириши учун барқарор, мақсадга йўналган хулқ-атвор намунаси бўлиш, хушмуомалалик билан самарали таъсир кўрсатиш қобилиятлари орқали тренер-педагогнинг ижтимоий статусини кучайтириши орқали тренер билан спортчининг ҳамжиҳатлигини таъминланиши аниқланганлигига доир илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПИ-8а-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» ва «Психодиагностика» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-амалий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-8-а-сон маълумотнома). Натижада, педагог мураббийларнинг ўзига хос қобилиятларини илмий-назарий ҳамда амалий жиҳатдан ўрганилган маълумотлар асосида методик таъминотини кучайтириш имкониятини берган;
таълим олувчи-спортчининг шахслараро муносабатларида эмпатия, ижтимоий алоқаларда муайян мослашувчанликни таъминлаш учун коммуникатив, проектив, эстетик, гностик, конструктив қобилиятларини уйғунликда ривожлантириш натижасида тренер-педагог билан спортчининг спорт-педагогик муносабатлари (фаолиятни ташкил этиш ва назоратлаш, эмоция ва ахборот алмашишиниш, хулқ-атворни тартибга солиш) такомиллаштирилганлигига оид натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПИ-8а-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» ва «Психодиагностика» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-амалий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-8-а-сон маълумотнома). Натижада, тингловчилар, амалиётчи психологлар фаолиятида ёш спортчиларнинг педагогик фаолияти қобилиятларини шакллантиришга оид машғулотлар негизини бойитишга имконият яратилган;
таълим жараёнида психологик ишнинг (ахлоқий-психологик қўллаб-қувватлаш) мақсадга мувофиқ ташкил этилишига кўра таълим олувчи спортчиларнинг ўзини ўзи тарбиялаш фаолиятини жисмоний уйғунлигига эриштириш, коммуникатив соҳасини оптималлаштириши учун уларни турли баҳс-мунозаралар, муаммоли вазиятларни ҳал қилиш, муайян вазиятларни таҳлил қилишга жалб қилиш натижасида бўлажак тренер-педагогларни таҳлилий-баҳолаш ва амалий-тадқиқотчилик фаолиятларини ривожлантирилиши аниқланганлигига доир илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПИ-8а-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» ва «Психодиагностика» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-амалий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-8-а-сон маълумотнома). Натижада, тингловчилар, амалиётчи психологлар фаолиятида ёш спортчиларнинг педагогик фаолияти қобилиятларини шаклланишини таъминловчи машғулотлар негизини бойитишга имконият яратилган;
спорт-педагогик фаолият қобилиятларининг комплекс диагностикаси асосида таълим олувчи спортчиларни спорт-педагогик фаолиятининг муҳим қобилиятлари, асосий функциялари, ижтимоий-психологик жиҳатлари, ўрни ва аҳамияти билан таништириш орқали ўқув-машғулот жараёнлари ва мусобақаларда иштирок этиш, ўқув-машғулот жараёнини режалаштириш алгоритмини ўзлаштириш, машғулот режаларини мустақил ишлаб чиқиш, махсус билим беришга қаратилган интерфаол маърузаларни амалга ошириш, спортчиларни танлаш бўйича ҳаракатлар алгоритмини мустақил тузишни ўз ичига олган қобилиятни ривожлантириш шартлари, ижтимоий-психологик тўсиқларни бартараф этишдан иборат таркибий тузилмалар интеграцияси орқали спорт-педагогик фаолият қобилиятларини ривожлантириш шарт-шароитларининг ижтимоий-психологик модели такомиллаштирилганлиги тўғрисидаги илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПИ-8а-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» ва «Психодиагностика» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-амалий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-8-а-сон маълумотнома). Натижада, педагог мураббийлар, амалиётчи психологлар фаолияти жараёнида спортчи қобилиятининг ривожланиши юзасидан илмий-назарий негизи бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish