Sayt test rejimida ishlamoqda

Мелибаева Рузахон Насировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиббиёт соҳасида психологик диагностика методикаларининг қўллаш тизимини такомиллаштириш», 19.00.04- Тиббий ва махсус психология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/P51. 
Илмий раҳбар: 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Расулов Абдумўмин Ибрагимович, психология фанлари доктори, профессор; Раимова Малика Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббиёт соҳасида психологик диагностика методикаларининг фойдаланиш имкониятларини очиб бериш, улардан тиббий психологик диагностика мақсадларида қўллашни такомиллаштириш бўйича зарур таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
клиник психодиагностика ва психометрика талаблари асосида  психик жароҳат, психик бузилиш ва касалликнинг психологик хавф омиллари таъсирида беморни превенцияси, психологик мослашуви, патологик ўзгаришларини баҳолашда касалликлар профилактикаси, даволаши ва реабилитациясининг психологик мезонларига мувофиқ тизимлаштириш натижасида когнитив, психосоматик, шахс психик бузилишлари диагностикаси методикалари таснифи такомиллаштирилган; 
шахс сўровномасининг татбиқига кўра беморлардаги эмоционал беқарорлик, ўзини назорат қилиш, интровертлик, таъсирчанлик омилларнинг қуйи ва шубҳаланувчанлик, хавотирланиш омилларининг юқори даражасини хулқда дифференциал намоён бўлиши натижасида психосоматик касалликка мойил шахслар психологик профили шакллантирилган;
невроз беморларнинг диққат хусусиятлари диагностикасида самарадорлик индекси топшириқларни бажаришнинг дастлабки босқичида меъёрда кечганлиги, қисқа вақт оралиғидаги психик функциялардаги эмоционал ноқулайлик сабабли ўта таъсирчанлик ва хавотирланишнинг кучайиб кетиши натижасида диққат концетрациясининг кескин пасайиши асосланган;
тиббий психодиагностика усулларини психотерапия, неврология, психосоматика ва психиатрияни хусусиятига асосланиб, оператив ва тежамкорлик хоссалари бўйича таснифини шакллантириш натижасида уларни онкология, терапия, ревматология ва кардиология соҳаси беморларининг психологик қиёфасини тавсифлаш, депрессия ва стрессли ҳолатлар диагностикасида тоифаси, вақт меъёри ва қўллаш хусусиятига кўра татбиқ этилиши такомиллаштирилган;
тиббий психологик диагностика шароитида беморларнинг психик ҳолатлари, кечинмалари ва касалликка муносабатларига кўра касалликлар диагностикаси, профилактикаси ва реабилитациясини оптималлаштиришда «тиббиётда психодиагностикани жорий этишлиш имкониятларини аниқлаш», «касбий тайёргарлик ва фаолиятнинг ташкилий хусусиятлари», «мавжуд тажрибаларни татбиқ қилиш» ва «истиқболларини белгилаш» тамойилларига мувофиқ «Тиббиётда тиббий психодиагностикадан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш» муаллифлик тузилмаси асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Тиббиётда психодиагностика методикаларини татбиқ этиш тизимини шакллантиришга доир тадқиқотдан олинган илмий натижалар асосида:
клиник психодиагностика ва психометрика талаблари асосида  психик жароҳат, психик бузилиш ва касалликнинг психологик хавф омиллари таъсирида беморни превенцияси, психологик мослашуви, патологик ўзгаришларини баҳолашда касалликлар профилактикаси, даволаши ва реабилитациясининг психологик мезонларига мувофиқ тизимлаштириш натижасида когнитив, психосоматик, шахс психик бузилишлари диагностикаси методикалари таснифини такомиллаштиришга оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий  марказининг 2022 йил 15 ноябрдаги ПМ-12-М-сон буйруғи билан «Тиббиёт психологияси»  модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 29 ноябрдаги ПМ-12-М-сон маълумотномаси). Натижада тиббий психологик диагностикани жорий этишга бўлган психологик эҳтиёжни эмпирик тадқиқ этиш ҳамда тиббий психодиагностика методикаларининг касаллик йўналишлари мезонларига кўра классификациялаш имкони яратилган;
шахс сўровномасининг татбиқига кўра беморлардаги эмоционал беқарорлик, ўзини назорат қилиш, интровертлик, таъсирчанлик омилларнинг қуйи ва шубҳаланувчанлик, хавотирланиш омилларининг юқори даражасини хулқда дифференциал намоён бўлиши натижасида психосоматик касалликка мойил шахслар психологик профилини шакллантиришга оид хулосалар  Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий  марказининг 2022 йил 15 ноябрдаги ПМ-12-М-сон буйруғи билан «Умумий психодиагностика» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 29 ноябрдаги ПМ-12-М-сон маълумотномаси). Натижада психологларнинг тадқиқотда психологик диагностика методикаларидан фойдаланиш, уларнинг натижаларини қайта ишлаш, таҳлил ва талқин қилиши бўйича услубий таъминотини шакллантиришга шароит яратилган;
невроз беморларнинг диққат хусусиятлари диагностикасида самарадорлик индекси топшириқларни бажаришнинг дастлабки босқичида меъёрда кечганлиги, қисқа вақт оралиғидаги психик функциялардаги эмоционал ноқулайлик сабабли ўта таъсирчанлик ва хавотирланишнинг кучайиб кетиши натижасида диққат концетрациясининг кескин пасайишини асослашга доир маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 15 ноябрдаги ПМ-12-М-сон буйруғи билан «Патопсихология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 29 ноябрдаги ПМ-12-М-сон маълумотномаси). Натижада психодиагностик методикаларнинг шахс психик, когнитив функциялари ва психосоматик бузилишлари бўйича қўллаш хусусиятларини эмпирик тадқиқ этиш имкони яратилган;
тиббий психодиагностика усулларини психотерапия, неврология, психосоматика ва психиатрияни хусусиятига асосланиб, оператив ва тежамкорлик хоссалари бўйича таснифини шакллантириш натижасида уларни онкология, терапия, ревматология ва кардиология соҳаси беморларининг психологик қиёфасини тавсифлаш, депрессия ва стрессли ҳолатлар диагностикасида тоифаси, вақт меъёри ва қўллаш хусусиятига кўра татбиқ этилишини такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий  марказининг 2022 йил 15 ноябрдаги ПМ-12-М-сон буйруғи билан «Умумий психодиагностика» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 29 ноябрдаги ПМ-12-М-сон маълумотномаси). Натижада инсон саломатлигига раҳна солувчи турли касалликларни шахс  индивидуал-психологик хусусиятлари диагностикаси ва касалликдан халос бўлиш билан  боғлиқлигини илмий асослаш имкони яратилган;
тиббий психологик диагностика шароитида беморларнинг психик ҳолатлари, кечинмалари ва касалликка муносабатларига кўра касалликлар диагностикаси, профилактикаси ва реабилитациясини оптималлаштиришда «тиббиётда психодиагностикани жорий этишлиш имкониятларини аниқлаш», «касбий тайёргарлик ва фаолиятнинг ташкилий хусусиятлари», «мавжуд тажрибаларни татбиқ қилиш» ва «истиқболларини белгилаш» тамойилларига мувофиқ «Тиббиётда тиббий психодиагностикадан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш» муаллифлик тузилмасини асослангашга оид таклифлар  Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий  марказининг 2022 йил 29 ноябрдаги ПМ-12-М-сон буйруғи билан «Тиббиёт психологияси»  модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 29 ноябрдаги ПМ-12-М-сон маълумотномаси). Натижада тиббиёт соҳаси учун психологик диагностика методикаларни тадбиқ этиш тизимини такомиллаштириш асосида амалиётда қўллаш тузилмасини такомиллаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish