Sayt test rejimida ishlamoqda

Турғунов Абдурашид Абдуманнобовичнинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача таълим тизими психологик хизматини ташкилий-методик ривожлантириш механизмлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/P68.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Баратов Шароф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор; Саидов Азамат Исмоилович, психология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим тизими психологик хизматини ривожланиш хусусиятларини очиб бериш ҳамда ташкилий-методик ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилотидаги ижтимоий-психологик муносабатларни барқарорлаштириш учун мулоқотда коммуникатив, перцептив ва интерактив таъсир жиҳатларини адаптив ифодаланишига кўра, “Мактабгача таълим ёшидаги болаларни ижтимоий мослашувини таъминлашнинг ижтимоий-ҳамкорлик механизми”ни психологик хизмат йўналишларига киритиш муҳим эканлиги далилланган;
“Мактабгача таълим тизимида психологик хизмат фаолиятини ташкил этиш” модели идентификация механизмлари, шахснинг ментал, когнитив, эмоционал ва иродавий соҳаларига таъсир кўрсатиш интенсивлигини кучайтириш индикаторларини аниқлаштириш муҳимлигига кўра психологик хизматни ресурслар билан таъминлаш ва инфратузилмани структуравий ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилоти психологининг болалар билан ижтимоий муносабатларга киришиш хусусиятларини ифодаланишига кўра идентификация, рефлексия, каузал атрибуция ва эмпатия каби идрок феноменларини устувор шаклланиши орқали болаларнинг билиш жараёнларини ривожлантириш билан боғлиқ технологияларнинг қўллашдаги таъсир механизмлари такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари психологларида шахсий ва касбий “Мен-концепция”сини ривожлантиришда бошқа ижтимоий таъсир субъектлари билан конструктив муносабат, толерант адаптация, эмоционал интеллект компонентларини идентификациясининг кучайишига асосланиб вербал ва новербал мулоқот техникалари муҳим аҳамиятга эга эканлиги исботланган;
мактабгача таълим ташкилотлари психологик хизмат фаолиятида ижтимоий ҳамкорликни самарали ташкил этишда ижтимоий идрок механизмларини кучайтиришга эмпатиявий муносабатни сингдириш орқали мулоқот техникаларининг таъсирини ошириш зарурати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим тизими психологик хизматини ташкилий-методик ривожлантириш механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мактабгача таълим ташкилотидаги ижтимоий-психологик муносабатларни барқарорлаштириш учун мулоқотда коммуникатив, перцептив ва интерактив таъсир жиҳатларини адаптив ифодаланишига кўра, “Мактабгача таълим ёшидаги болаларни ижтимоий мослашувини таъминлашнинг ижтимоий-ҳамкорлик механизми”ни психологик хизмат йўналишларига киритиш муҳим эканлиги далиллашга доир хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-74-а-сон буйруғи билан “Этнопсихология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 26 августдаги ПМ-74-а-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотларида психологик хизмат фаолиятини ижтимоий-психологик муносабатлар асосида болаларни ижтимоий ҳаётга мослашишини таъминлаш имкони яратилган;
“Мактабгача таълим тизимида психологик хизмат фаолиятини ташкил этиш” модели идентификация механизмлари, шахснинг ментал, когнитив, эмоционал ва иродавий соҳаларига таъсир кўрсатиш интенсивлигини кучайтириш индикаторларини аниқлаштириш муҳимлигига кўра психологик хизматни ресурслар билан таъминлаш ва инфратузилмани структуравий ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-74-а-сон буйруғи билан “Педагогик психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 26 августдаги ПМ-74-а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак психологларда мактабгача ёшдаги болаларнинг билиш жараёнлари ва ривожланиш соҳаларини ривожлаштиришга оид компетенцияларини ўзлаштириш даражаларини оширишига хизмат қилган;
мактабгача таълим ташкилоти психологининг болалар билан ижтимоий муносабатларга киришиш хусусиятларини ифодаланишига кўра идентификация, рефлексия, каузал атрибуция ва эмпатия каби идрок феноменларини устувор шаклланиши орқали болаларнинг билиш жараёнларини ривожлантириш билан боғлиқ технологияларнинг қўллашдаги таъсир механизмлари такомиллаштирилга доир маълумотлар Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-74-а-сон буйруғи билан “Умумий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 26 августдаги ПМ-74-а-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак мактабгача таълим психологларида болаларни мактабга психологик тайёрлашда ижтимоий етуклик кўникмаларини шакллантириш доир кометенцияларини оширишга эришилган;
мактабгача таълим ташкилотлари психологларида шахсий ва касбий “Мен-концепция”сини ривожлантиришда бошқа ижтимоий таъсир субъектлари билан конструктив муносабат, толерант адаптация, эмоционал интеллект компонентларини идентификациясининг кучайишига асосланиб вербал ва новербал мулоқот техникалари муҳим аҳамиятга эга эканлигини исботлашга оид маълумотлар Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-74-а-сон буйруғи билан “Ёш психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 26 августдаги ПМ-74-а-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак психологларнинг болаларни психологик саломатлиги ва уларнинг ижтимоий ҳаётга тайёрлашга оид компетенцияларини вербал ва новербал мулоқот техникалари асосида мазмунан такомиллаштиришга эришилган;
мактабгача таълим ташкилотлари психологик хизмат фаолиятида ижтимоий ҳамкорликни самарали ташкил этишда ижтимоий идрок механизмларини кучайтиришга эмпатиявий муносабатни сингдириш орқали мулоқот техникаларининг таъсирини ошириш зарурати далиллашга оид таклифлар Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-74-а-сон буйруғи билан “Педагогик психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 26 августдаги ПМ-74-а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак психологларнинг ташкилий ва услубий жиҳатдан мактабгача таълим ташкилотларида психологик хизматни ижтимоий ҳамкорлик асосида ташкил этишга оид касбий тайёргарлик даражасини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish