Sayt test rejimida ishlamoqda

Уразбаева Дилбар Абдуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Онкологик беморлар билан психокоррекцион иш олиб боришнинг ижтимоий-психологик асослари», 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/P50.
Илмий маслаҳатчи: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дустқобилович, психология фанлари доктори, доцент; Шоумаров Ғайрат Бахромович, психология фанлари доктори, профессор; Нишонов Дониёр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади онкологик беморлар билан психокоррекцион иш олиб боришнинг ижтимоий-психологик асосларини эмпирик очиб бериш асосида психологик ёрдам кўрсатишнинг услубий-амалий чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
онкологик касалликнинг организмда аниқланган локализациясига кўра касалликка муносабатни фобик ва эйфорик типи, мулоқот чегараланганлиги, функционал шкала, муаммодан қочиш каби ижтимоий-психологик омилларни шахсга интегратив таъсири туфайли, ҳаётий кўрсаткичларда дифференциал фарқлар мавжуд бўлиши исботланган; 
онкологик касалликни оғир ўтиши билан боғлиқ установкалар  мавжудлигига кўра беморларда хавотирланиш, қўрқув ва субдепрессия даражасини интенсив ошиши, касалликка муносабатни хавотирли, сензитив, неврастения типлари хулқда ривожланиши туфайли, беморлар томонидан касалликнинг ижтимоий аҳамиятини баҳолашда дифференциал фарқлар мавжудлиги асосланган;
ўсма касаллигига чалиниш шахс учун инқирозли, стрессли вазият эканлигига кўра бундай ҳолатларда беморлар хулқида турли копинг стратегияларни индивидуал ва дифференциал қўллаш хусусиятига асосланиб, эркак беморларда ижтимоий таянч излаш, аёлларда эса муаммони бартараф этиш хусусияти устун даражада намоён бўлиши исботланган;
онкологик хасталикнинг барча турларида беморлар ҳаёт сифати кўрсаткичларида салбий ўзгаришлар вужудга келишига биноан функционал шкаладаги ролли, эмоционал ва ижтимоий соҳада умумий ҳаётдан қониқиш ҳиссини интегратив ривожлантириш муҳимлиги туфайли, беморлар умумий ҳаёт сифати даражаси оширишга коррекцион-адаптив таъсир этиш зарурлиги асосланган;
онкологик касаллик нафақат шахсда, балки унинг атрофидаги социумда ҳам муайян салбий ижтимоий-психологик ўзгаришларни келтириб чиқаришига кўра, “бемор-яқин қариндош-тиббий ходим” муносабатлари интеграциясида касал, унинг оила аъзолари ва шу соҳада фаолият юритадиган тиббиёт ходимларининг психик саломатлигини барқарорлаштиришга йўналтирилган «Онкология соҳасида психологик ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари тизими» шакллантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Онкологик беморлар билан психокоррекцион иш олиб боришнинг ижтимоий-психологик асосларини ўрганиш асосида:
онкологик касалликлар ривожланишида ижтимоий-психологик омилларнинг салбий таъсири аҳамиятли эканлиги аниқланганлигига доир маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг онкологик касалликлар билан хасталанган беморларни даволаш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 01 июлидаги 08-77/728-сон маълумотномаси). Натижада бу психологияда онкологик беморлар билан ишлашда ижтимоий-психологик ёндашувни шакллантириш имконини берган; 
онкологик беморларда касаллик сабабли хавотирланиш, қўрқув ва субдепрессиянинг юқори даражаси; касалликка муносабатнинг хавотирли, сензитив ва неврастения типларининг намоён бўлиши; бемор томонидан касалликнинг ижтимоий аҳамиятини баҳолашда: куч-қувват, бўш вақт ва роҳатланиш  ҳисларининг пасайиши, заифлик ҳисси ҳамда моддий зарар кўриш ҳолатларининг ортиши, аёл беморларда ташқи жозибадорлик пасайиши ҳисларининг мавжудлиги; касаллик сабабли ҳаёт сифатининг пасайиши; касаллик вазиятидаги копинг стратегияларни қўллашда муаммони бартараф қилиш ва ижтимоий таянч излашнинг ўрта, шунингдек, муаммодан қочишнинг паст даражалари аниқланганлигига доир маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Урганч филиалининг онкологик касалликлар билан хасталанган беморларни даволаш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 01 июлидаги 08-77/728-сон маълумотномаси). Натижада психодиагностик ишлар беморларга мақсадли психокоррекцион таъсир кўрсатиш йўналишларини аниқлаш имконини берган;
   онкологик беморларда аниқланган салбий психоэмоционал ҳолатлар махсус психокоррекцион дастур орқали бартараф қилинганлигига доир маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг онкологик касалликлар билан хасталанган беморларни даволаш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 01 июлидаги 08-77/728-сон маълумотномаси). Натижада беморлар ҳаёт сифатининг функционал шкаласида ролли, эмоционал ва ижтимоий соҳа кўрсаткичлари ижобий ўзгарган;
тадқиқот давомида миллий муҳитда биринчи марта онкологик бемор-тиббий ходим-яқин қариндош муносабатлари тизими ижтимоий-психологик жиҳатдан ўрганилганлигига доир маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг онкологик касалликлар билан хасталанган беморларни даволаш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 01 июлидаги 08-77/728-сон маълумотномаси). Натижада Онкология соҳасида психологик ёрдам кўрсатиш тизимини шакллантириш таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish