Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахмонова Нилуфар Зайнобиддин қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шафри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инглизча матнларни ўзбек тилига таржима қилиш дастурининг лингвистик таъминоти (содда гаплар мисолида)», 10.00.11–Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.2.PhD/Fil220.

Илмий раҳбар: Дадабоев Ҳамидулла Арипович, филология фанлари доктори, профессор

Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети DSc.27. 06.2017. Fil.19.01.

Расмий оппонентлар: Суюн Каримов Амирович, филология фанлари доктори, профессор; Абдумурод Маматов Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи:  Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: инглизча содда гапларни ўзбек тилига таржима қилиш дастурининг лингвистик таъминотини яратишга доир назарияларни таҳлил қилиш валингвистик асосларини яратишдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

машина таржимасининг лингвистик таъминотини яратиш бўйича таржима аниқлигини таъминловчи хулосалар чиқарилган;

икки тилнинг морфологик ва синтактик моделлари, инглиз ва ўзбек тилларига оид аффикслар, морфологик луғат, феълли фраземаларнинг лингвистик таъминоти яратилган;

матнларни автоматик таржима қилишда инглизча содда гап моделларининг ўзаро мувофиқлиги аниқланган;

машина таржимаси учун матнларни морфологик, синтактик-семантик таҳлил қилиш тамойиллари асосланган;

электрон луғат ҳамда дастурий таъминот учун лингвистик таъминот яратиш тамойиллари бўйича парадигматик муносабатларни мувофиқлаштирувчи тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқотнинг амалиётга жорий этилган илмий натижалари:

инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилиш дастурининг лингвистик таъминоти учун яратилган инглизча-ўзбекча феълли фраземаларнинг лингвистик таъминоти, инглизча феълли фраземалардаги илмий терминлардан Ф–4–02 рақамли «Дифференциал операторларнинг спектрал назарияси асосида математик физика ва оптимал бошқарув масалаларини ечишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш» фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил 7 декабрь 02-11/1279-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳага доир хорижий тадқиқотлар ўрганилган, назарий адабиётлар билан бойитилган, лойиҳа натижаларига доир тадқиқотлар илмий мақолалар сифатида чоп эттирилган;

диссертацияда эришилган натижалар, жумладан, инглизча-ўзбекча таржима луғатининг ҳамда феълли фраземаларнинг лингвистик таъминотидан Ф-4-64 рақамли «Берилганларни интеллектуал таҳлилида объектларини умумлашган баҳоларини ва индивидуал метрикаларини ҳисоблаш усулларини яратиш ва асослаш» фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил 7 декабрь 02-11/1279-сон маълумотномаси). Натижада илмий натижалар сифатида инглиз тилидаги мақолалар хорижий давлатларда чоп эттирилган, лойиҳага доир хорижий адабиётлар сингдирилган, илмий терминлардан фойдаланиш натижасида лойиҳанинг илмий натижавийлиги ошган;

тадқиқот натижалари асосида яратилган “Инглизча-ўзбекча феълли фраземалар луғати”да инглиз тилидаги барча услубларда кенг қўлланувчи феълли фраземаларнинг ўнг икки мингдан зиёди ҳамда уларнинг асосий феъллари жамланиб, ўзбекча муқобиллари аниқланган. Натижада уларнинг маълумотлар баъзаси яратилиб, машина таржимаси учун уларнинг лисоний моделлари аниқланган, ўзбекча таржимасида синоним ва омонимларнинг маънолари лингвистик таъминотда ўз ифодасини топган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish